ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2011 й. 198-сон "Электрон кутубхона тўғрисидаги намунавий низомни ҳамда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ва кутубхоналарда тўлиқ матнли электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвалини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2011 й.

N 198



ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНА ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМНИ ҲАМДА АХБОРОТ-КУТУБХОНА ВА АХБОРОТ-

РЕСУРС МАРКАЗЛАРИДА ВА КУТУБХОНАЛАРДА ТЎЛИҚ

МАТНЛИ ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ

ФОНДИНИ ЯРАТИШ РЕЖА-ЖАДВАЛИНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан ривожлантиришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 февралдаги ПҚ-1487-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Электрон кутубхона тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ҳамда кутубхоналарда тўлиқ матнли электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси:

бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низом асосида идоравий мансуб ахборот-кутубхона муассасаларининг кутубхона фондлари таркиби ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда улар таркибида фаолият кўрсатувчи электрон кутубхона тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ҳамда кутубхоналарда ушбу қарор билан тасдиқланган тўлиқ матнли электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвалининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 27-сон, 285-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 7-сон, 62-модда





























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск