ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2010 й. 68-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 12 апрелдаги

68-сон қарорига

4-ИЛОВА



Музей ашёлари ва музей коллекцияларини

Миллий музей фонди таркибига киритиш

ҳамда унинг таркибидан чиқариш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш тартибини белгилайди.


2. Миллий музей фонди - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган музей ашёлари ва музей коллекциялари мажмуи ҳисобланади.


3. Музей ашёси - сифати ёки алоҳида белгилари жамият манфаатлари учун сақлаш, ўрганиш ва оммага намойиш этиш заруратини тақозо этувчи маданий бойликдир.


4. Музей коллекцияси - ўз келиб чиқиш хусусияти ёки шаклан яқинлиги туфайли ёхуд бошқа белгилари бўйича бирлаштирилгандагина музей ашёси хусусиятига эга бўладиган маданий бойликлар мажмуидир.


5. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей коллекцияси бўлинмасдир.



II. МУЗЕЙ АШЁЛАРИ ВА МУЗЕЙ КОЛЛЕКЦИЯЛАРИНИ

МИЛЛИЙ МУЗЕЙ ФОНДИ ТАРКИБИГА КИРИТИШ ТАРТИБИ


6. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига, кимнинг эгалигида турганлигидан қатъи назар, давлат мулки бўлган барча музей ашёлари ва музей коллекциялари киради.


7. Давлат музейлари, бошқа давлат муассасалари томонидан муассислар маблағлари ёки ўз маблағлари ёхуд бошқа маблағлар ҳисобидан олинадиган, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа усулда олинадиган музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киради.


8. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритиш белгиланган тартибда уларнинг мулкдори аризаси асосида амалга оширилади.


9. Музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳисобланади.


10. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари мулкдорига Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Давлат каталогида рўйхатдан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


11. Миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ҳамда сақлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


12. Миллий музей фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларига оид битимлар тузиш, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. МУЗЕЙ АШЁЛАРИ ВА МУЗЕЙ

КОЛЛЕКЦИЯЛАРИНИ  МИЛЛИЙ МУЗЕЙ ФОНДИ

ТАРКИБИДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


13. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш мумкин эмас, уларнинг йўқолиши, емирилиши ёки бошқа музей ашёлари ва музей коллекцияларига айирбошланиши ҳоллари бундан мустасно.

15. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибидан чиқариш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан амалга оширилади. Тегишли факт Миллий музей фондининг давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фонди таркибидан чиқарилган ҳисобланади.

17. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги қуйидаги ҳолларда нодавлат музейларга бириктириб қўйилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мулкдори олдига уларни сақлаш жойини ўзгартириш ва тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги масалаларни қўйиши мумкин:

музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш ва намойиш этиш ҳолати талабга жавоб бермаса;

маданий, маърифий ва таълим фаолияти амалга оширилмаётган бўлса;

музей ашёлари ва музей коллекцияларини ўрганиш ишлари олиб борилмаётган бўлса;

музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ишлари белгиланган тартибда йўлга қўйилмаган бўлса;

музей ашёлари ва музей коллекциялари яроқсиз ҳолга келган, деб топилса ва уларни таъмирлаш ишларига зарур маблағ ва материаллар ажратилмаётган бўлса;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан олиб бориладиган назорат фаолияти давомида бошқа асосий камчилик ва нуқсонлар аниқланса.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


18. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш бўйича белгиланган қоидаларни бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 109-модда.




































Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск