ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.1997 й. 50-сон "Темурийлар тарихи Давлат музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.1997 й.

N 50



ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Темурийлар тарихи Давлат музейи зиммасига юклатилган вазифаларни амалда бажариш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Маданият ишлари вазирлиги 2 ой муддатда республика музейларининг Темурийлар тарихига мансуб экспонатлари рўйхатини аниқласинлар ва уларни Темурийлар тарихи Давлат музейига текин бериш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


2. Амир Темур ва Темурийлар даври экспонатлари кўргазмасини ташкил этиш ҳамда кейинчалик чет эл тўпламларидан уларнинг аслини ёки нусхаларини сотиб олиш масалаларини ишлаб чиқиш бўйича иловага мувофиқ таркибда Комиссия тузилсин.


3. Комиссия:

2 ой муддатда Ўзбекистон Республикаси элчихоналари иштирокида жойларда Амир Темур ва Темурийлар даври экспонатларига эга бўлган музейлар ва ташкилотлар билан 1997 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда ушбу экспонатлар кўргазмасини уюштириш имкониятлари ва шарт-шароитлари тўғрисида музокаралар ўтказсин;

ушбу тадбирга йирик чет эл музейларини жалб этишда, кўргазмани ташкил қилишга ва каталоглар нашр этишга маблағлар ажратишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ҲСОМ ҳомийлигида кўргазмани ўтказиш имкониятлари тўғрисида Халкаро музейлар кенгаши (ҲСОМ)га мурожаатнома лойиҳасини бир ой муддатда тайёрласин;

Молия вазирлиги билан биргаликда кўргазмани ташкил этиш учун зарур молиявий маблағлар ажратиш бўйича таклифларни 3 ой муддатда тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

кўргазмани ўтказиш дастурини 1997 йилнинг май ойида Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

кўргазмани ўтказиш натижалари бўйича эксперт хулосалар асосида Амир Темур ва Темурийлар даври тарихий ҳужжатлари ҳамда қадимий ёдгорликлари аслини ёки нусхаларини сотиб олиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Музей ходимларининг чекланган сони (Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 мартдаги 99-сон қарори билан ажратилган 22 нафарни қўшган ҳолда) 75 нафар, шу жумладан илмий ходимлар ва мутахассислар сони 40 нафар этиб белгилансин. Тузилма ва штатлар рўйхатини музей директори Фанлар академияси Президенти билан келишган ҳолда тасдиқлаши белгилаб кўйилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

1997 йил ва кейинги йиллар прогнозларида музей биноси ҳамда ходимлари учун харажатларга Фанлар академияси тариф сеткасига мувофиқ маблағлар ажратишни назарда тутсин;

музейга битта енгил автотранспорт харажатлари учун лимит ажратсин.


6 "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси музейга белгиланган тартибда лимит бўйича енгил автотранспорт ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги музейга белгиланган тартибда 2 та ҳукумат АТС телефонлари ўрнатилишини таъминласин


8. Музей директорига вазирларнинг ўринбосарлари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари татбиқ этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 24 январдаги

50-сон қарорига

ИЛОВА



Амир Темур ва Темурийлар даври экспонатлари

кўргазмасини ташкил этиш ҳамда кейинчалик

чет эл тўпламларидан уларнинг аслини ёки

нусхаларини сотиб олиш масалаларини

ишлаб чиқиш бўйича Комиссия

ТАРКИБИ

1. Азизхўжаев А. А.

-

Бош вазир ўринбосари, раис


2. Жўраев Т. Ж.

-

Фанлар академияси Президенти, раис ўринбосари


3. Жўраев Х. Р.

-

Маданият ишлари вазири, раис ўринбосари


4. Ҳамрокулов Ш. Ш.

-

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


5. Муҳамедов Р. С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари


6. Абдуллаев Ш. Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари


7. Муҳаммаджонов А. Р.


-


Фанлар академиясининг вице-президенти вазифасини бажарувчи


8. Ҳабибуллаев Н.


-


Темурийлар тарихи Давлат музейи директори





























Время: 0.0161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск