Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.1995 й. 451-сон "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг беш йиллигига бағишланган "Ўзбекистон - ватаним маним" мавзуида қўшиқлар кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.1995 й.

N 451




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ БЕШ ЙИЛЛИГИГА

БАҒИШЛАНГАН "ЎЗБЕКИСТОН - ВАТАНИМ

МАНИМ" МАВЗУИДА ҚЎШИҚЛАР КЎРИК-

ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ватанга чексиз меҳр, Ватан ҳимоясини муқаддас бурч деб англамоқ, тақдир ҳижронга дучор этганда Ватан соғинчида куйиш, Ватан учун жон бағишлаш халқимизнинг қонида, наслида бор. Юз йиллар, минг йиллар мобайнида шаклланган, миллатимиз кўрки бўлмиш бу эзгу фазилатлар бугун - истиқлол даврида янгича мазмун ва аҳамият касб этмоқда.

Янги давлатчилигимизни барпо этиш, ҳам сиёсий, ҳам маънавий, ҳам иқтисодий мустақилликни узил-кесил таъминлаш, мамлакатимизнинг дунёда ўзининг қадимий ва бой тарихи ҳамда замонавий салоҳиятига муносиб ўринни эгаллаши, қулликдан, истибдод асоратидан буткул халос бўлган озод ва обод юртнинг ҳақиқий эгалари бўлмиш мағрур ва собит фарзандларни камолга етказиш - бугунги давримизнинг энг долзарб вазифасидир.

Шу улуғ мақсадлар асосида озод Ватанимизни ва унинг халқини улуғлайдиган, кексаю ёш, катта. кичик, шу азиз юртни паноҳ тутган ҳар бир инсонни муқаддас Ватанимиз ҳимояси ва бўш келажаги йўлида мард ва фидойи бўлишга чорлайдиган янги, замонавий қўшиқчилик санъатини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси, Бастакорлар ва Ёзувчилар уюшмалари ҳамда Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг "Ўзбекистон - Ватаним маним" мавзуида қўшиқлар кўрик-танловини ўтказиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


2. "Ўзбекистон - Ватаним маним" кўрик-танловини ўтказиш ташкилий қўмитаси таркиби 1-иловага, кўрик-танлов ҳайъати 2-иловага ва кўрик-танлов тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Кўрик-танловни ўтказиш ташкилий қўмитаси бир ҳафта муддатда тегишли тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари энг яхши қўшиқларни танлаш учун қўшиқчилик кенгашлари тузсинлир ва кўрик-танловни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирларини кўрсинлар.


5. Кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг беш йиллиги арафасида - 1996 йилнинг июль ойида якунлансин. Ғолиблик ва рағбатлантириш мукофотлари жорий этилсин. Молия вазирлигига республика бюджетидан 4-иловага мувофиқ маблағ ажратиш топширилсин.


6. Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниясига кўрик-танловга тушган қўшиқларнинг сифатли ёзиб олиниши ва эфирга узатилишини таъминлаш топширилсин.


7. Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитаси кўрик-танлов ҳайъати саралаган асарлар нота тўпламини нашр этишни таъминласин.


8. Кўрик-танлов муассислари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги қўшиқлар матни, мусиқаси, ижроси, эфирга узатилиши ва тиражлари билан боғлиқ бўлган меҳнат ҳақи, гонорар миқдорларини ошириш ҳақидаги янги тартибни 1 ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритсинлар.


9. Кўрик-танлов жараёни ва унинг якунлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилсин.


10. Ушбу қарорнинг бвжарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Макамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 5 декабрдаги

451-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг

беш йиллигига бағишланган "Ўзбекистон - Ватаним

маним" мавзуидаги қўшиқлар кўрик-танловини

ўтказиш ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

И.Ҳ.Жўрабеков

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Х.Р.Жўраев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишув бўйича)


С. С. Саидқосимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари



Аъзолари:


Р.Абдуллаев

-

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасиннг раиси


Н.Аминов

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг раиси


Ж.Жабборов

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби


Ш.Йўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


Жамол Камол

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


А. Кўчимов

-

"Ўздавтелерадио" компанияси раисининг ўринбосари


Н.Муҳаммадиев

-

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, бастакор


А.Назаров

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби


А.Орипов

-

Ўзбекистон халқ шоири


О. Салимов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Р. Фарҳодий

-

Шоир


Р.Шоғуломов

-

Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитаси раиси


Т.Ғофуржонов

-

Санътшунослик институти директори


Э.Ҳайитбоев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


З.Ҳакимов


"Ўздавтелерадио" компанияси раиси


Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 5 декабрдаги

451-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг беш

йиллигига бағишланган "Ўзбекистон - Ватаним

маним" мавзуидаги қўшиқлир кўрик-танлови

ҲАЙЪАТИ

Т. Ғофуржонов

-

Санъатшунослик институти директори, раис


Д. Омонуллаева

-

бастакор, раис ўринбосари


А. Жўраев

-

Журналист, котиб


Аъзолари:


М. Бафоев

-

Бастакор


К.Баҳриев

-

Журналист


Х.Даврон

-

шоир


Ж. Жабборов

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби


Ф. Зокиров

-

бастакор, хонанда


А. Икромов

-

бастакор


А. Исмоилов

-

бастакор


А. Кўчимов

-

"Ўздавтелерадио" компанияси раисининг ўринбосари


Ф. Мамадалиев

-

халқ хофизи, профессор


А.Назаров

-

бастакор


X. Султонов

-

Ёзувчи


М.Улуғова

-

шоира


А.Файнберг

-

шоир


Р.Фарҳодий

-

шоир


О. Ҳотамов

-

халқ хофзи


Р.Юнусов

-

М. Ашрафий номидаги Тошкент давлат конверваториясининг директори


М. Юсуф

-

шоир


Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 5 декабрдаги

451-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг

беш йиллигига бағишланган "Ўзбекистон -

Ватаним маним" мавзусидаги қўшиқлар

кўрик-танлови тўғрисида

НИЗОМ


Танлов Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат бўлгандан буён истиқлол, Ватан мавзуида яратилган, ҳар томонлама бадиий етук қўшиқларни саралаш, янгиларини яратиш, ижодкорларни янги-янги асарлар ёзишга илҳомлантириш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилади.

Танлов фуқароларимиз қалбида Ватанга чексиз меҳр, Ватан ҳимоясини муқаддас бурч деб билиш, тақдир ҳижронга дучор этганда Ватан соғинчида куйиш, Ватан учун жон бағишлаш, ўз юртининг ҳақиқий эгаси бўлиш каби туйғуларни камол топтиришни кўзлайди.

Шу улуғ мақсадлар асосида озод Ватанимизни ва унинг халқини улуғлайдиган, кексаю ёш, каттаю кичик, шу азиз юртни паноҳ тутган ҳар бир инсон муқаддас Ватанимиз ҳимояси ва буюк келажаги йўлида мард ва фидойи бўлишга чорлайдиган янги, замонавий қўшиқчилик санъатини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Танловда малакали ва ҳаваскор хонандалар, ансамбллар иштирок этадилар. Иштирокчиларнинг ёши чегараланмайди.

Танловда барча жанрдаги қўшиқлар билан қатнашиш мумкин.

Танловда болалар боғчаларида, мактабларда, олий ўқув юртларида, олий ўқув юртларида, ҳарбий қисмларда жўр бўлиб куйланадиган мустақиллик ва Ватан туйғуси йўғрилган оммавий қўшиқларга алоҳида эътибор берилади.

Кўрик-танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилади:

1 та биринчи - 125 минг сўм

3 та иккинчи - 70 минг сўмдан

3 та учинчи - 50 минг сўмдан

3 та рағбатлантирувчи 30 минг сўмдан.

Танловни ўтказиш шартлари

Танлов 1995 йилнинг декабрь ойидан бошланиб, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 5 йиллиги арафасида - 1995 йилнинг 15 июлида якунланади.

Ўтказиш жойи - "Баҳор" концерт зали.

Танлов икки босқичда бўлади:

I босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилади;

II босқич. 1996 йилнинг март-июль ойларида мустақилликнинг 4 йиллиги давомида ва ундан сўнг яратилган янги асарларнинг саралаш республика якуний кўриги ўтказилади.

Қўшиқ жанрлари бўйича ғолиб деб топилган ижрочилар Мустақилликнинг 5 йиллиги байрам тантаналарида ва телевидение орқали намойиш этиладиган байрам концертлари дастуридан имтиёзли ўрин олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Дастлабки саралаш босқичида ижрочилар фонограммасиз - жонли ҳамда бир ёки бир нечта қўшиқлари билан қатнашишлари мумкин.

Ижрочиларнинг кўрик ўтказиладиган жойга келиши билан боғлиқ барча сарф-харажатлар тегишли маҳаллий ҳокимликлар ҳисобидан тўланади. Шунингдек кўрик-танловнинг юксак савияда ташкил этилиши билан боғлиқ моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда муассислар, ҳаммуассислар ва ҳомийлар фаол иштирок этадилар.

Ғолибларни аниқлашда кўрик-танлов ҳайъати кўрикда иштирок этган асарлар ҳақида жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларга таянади.

Ҳайъатнинг кўрик-танлов якунлари ҳақидаги қарори Мустақиллик байрами арафасида оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 5 декабрдаги

451-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг беш йиллигига бағишланган "Ўзбекистон - Ватаним маним" мавзуидаги қўшиқлар кўрик-танлови ғолиблари учун бериладиган мукофотлар:

Мукофотлар


Сони


Миқдори


1.

Биринчи ўринга


1 та

125 минг сўм

2.

Иккинчи ўринга


3 та

70 минг сўмдан

3.

Учинчи ўринга


3 та

50 минг сўмдан

4.

Рағбатлантирувчи мукофот


3 та

30 минг сўмдан

Жами:


10 та

575 минг сўм
























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск