Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.1999 й. 275-сон "А.С. Пушкин таваллудининг 200 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.1999 й.

N 275




А.С. ПУШКИН ТАВАЛЛУДИНИНГ

200 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Рус шоири Александр Сергеевич Пушкиннинг жаҳон маданияти ривожига қўшган буюк ҳиссасини назарда тутиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Фанлар академияси ва ижодий уюшмаларнинг А.С. Пушкин таваллудининг 200 йиллигига бағишлаб 1999 йил июнь ойида юбилей тадбирлари ўтказиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2.  Юбилей тадбирларига тайёргарлки кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Фанлар академияси Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Байналмилал маданий марказ, "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази билан бирга А.С. Пушкин юбилейига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий қўмита билан биргаликда  юбилейни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.


5. Ўзбекистон давлат матбуот қўмитаси А.С. Пушкиннинг бир жилдли асарлар тўпламини нашр этишни  таъминласин.


6. Оммавий ахборот воситаларига А.С. Пушкин юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 31 майдаги

275-сон қарорига

ИЛОВА



А.С. Пушкин таваллудининг 200-йиллигига

тайёргарлик кўриш ва уни  ўтказиш бўйича

республика Ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Кароматов Ҳ.С.

-

Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси


Жўраев Н.Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)


Орипов А.

-

Ёзувчилар уюшмаси раиси


Жўраев Т.Ж.

-

Фанлар академияси президенти


Болиев А.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Жўраев Х.Р.

-

Маданият ишлари вазири


Ғуломов С.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Йўлдошев Ж.Ғ.

-

Халқ таълими вазири


Шоғуломов Р.Ш.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси


Зинин С.И.

-

Рус маданий маркази раиси


Аминов Н.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази раҳбари


Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари

Абдуллаев Р.

-

Бастакорлар уюшмаси раиси


Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Қўзиев А.

-

Бадиий академия раиси


Пукемов А.

-

"Правда Востока" газетаси бош муҳаррири


Юнусов Т.

-

"Ўзбеккино" компанияси раиси


Абдуқундузов М.

-

"Ўзбектеатр" бош директори


Расулов К.Р.

-

Байналминал миллий-маданий марказ директори

























Время: 0.0214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск