Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.1999 й. 389-сон "Ажиниёз Қўсибой ўғли туғилган куннинг 175 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.1999 й.

N 389




АЖИНИЁЗ ҚЎСИБОЙ ЎҒЛИ

ТУҒИЛГАН КУННИНГ 175 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоқ халқининг мумтоз шоири Ажиниёз Қўсибой ўғлининг шарқ халқлари маданияти ва адабиётини, халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб, унинг бетакрор адабий меросини халқимиз ўртасида янада кенг оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси  ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси  Ёзувчилар уюшмаси  ва Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академиясининг Ажиниёз Қўсибой ўғли туғилган куннинг 175 йиллигини 1999 йилда Ўзбекистонда кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар билан биргаликда юбилейни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда амалга оширишга киришсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси  Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, "Маънавият ва маърифат"  жамоатчилик маркази билан биргаликда 1999 йил декабрь ойида Нукус шаҳрида Ажиниёз туғилган куннинг 175 йиллигига бағишланган тантаналарни ўтказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси  Фанлар академияси Ёзувчилар уюшмаси  ва Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда:

шоирнинг 175 йиллик юбилейи муносабати билан "Ажиниёз Қўсибой ўғлининг адабий меросини ўрганиш" мавзуида илмий-амалий конференция ўтказсин;

1999 йилда шоирнинг асарларини, сайланма шеърларини, унинг ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги мақолалар тўпламини тайёрласинлар ва нашр этсинлар.


4. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ажиниёз сиймоси тасвирланган почта маркалари ва конвертлар чиқаришни ташкил этсин.


5. "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси фильмлар яратиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан Ажиниёзнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм яратсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси  Маданият ишлари вазирлигига:  

тегишли идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағи ҳисобидан Мўйноқ туманида "Ажиниёз боғи"ни барпо этиш;

Хива шаҳридаги Ажиниёз музейини кенгайтириш ва экспонатлар билан бойитиш;

Ажиниёз ҳаёти ва ижоди, унинг тарихий асарлари асосида спектакллар саҳналаштириш;

Нукус шаҳрида республика созанда-бахшилар танловини ўтказиш вазифалари топширилсин.


7. "Ўзтелерадио" компанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ажиниёз ҳаёти ва ижодини ёритувчи туркум кўрсатувлар, эшиттиришлар, мақолалар ташкил этсинлар ҳамда юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ажиниёз юбилейини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Республика ташкилий қўмитаси тасдиқлаган ҳажмда Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан тенг улушларда маблағ ажратсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 13 августдаги

389 - сон қарорига

ИЛОВА



Ажиниёз Қўсибой ўғли туғилган куннинг 175

йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

бўйича Республика ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Кароматов Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Жўраев Н.

-

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича),  ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Тожиев А.

-

Қорақалпоғистон Республикаси   Вазирлар Кенгашининг раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари  


Абдуллаев Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси   Молия вазирининг ўринбосари  


Аминов Н.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази раҳбари


Давлетмуратова Т.

-

Қорақалпоғистон Республикаси   Маданият ишлари вазири 


Ешанов Т.

-

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими раиси  


Жўраев Х.

-

Ўзбекистон Республикаси  Маданият ишлари вазири    


Жўраев Т.

-

Ўзбекистон Фанлар академияси  Президенти

Йўлдошев Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазири


Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Орипов А.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  раиси


Рўзметов А.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси бош директори


Шоғуломов Р.

-

Ўзбекистон Республикаси  Давлат матбуот қўмитаси раиси


Юсупов И.

-

Қорақалпоғистон Республикаси   "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази раиси


Юсупбоев К.

-

Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси   Вазирлар Кенгашининг доимий вакили  


Юнусов Т.

-

"Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Қаипбергенов Т.

-

Қорақалпоғистон Республикаси   Ёзувчилар уюшмаси  раиси


Қўзиев Т.

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Ғуломов С.

-

Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта махсус таълим вазири




























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск