Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ маслаҳати /

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.12.2007 й. 1750-сон билан рўйхатга олинган 17.12.2007 й. Молия вазирлигининг 107-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-64-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 17 декабрда 1750-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2007 йил 17 декабрдаги

107, 2007-64-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш,

унинг амал қилишини тугатиш ва уни

бекор қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 55-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 12-сон, 111-модда) мувофиқ солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатига эга бўлган (кейинги ўринларда - малака сертификати деб юритилади) жисмоний шахс солиқ маслаҳатчиси ҳисобланади.


2. Малака сертификати жисмоний шахсга, агар у солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг штатида турган бўлса ёки солиқ маслаҳатчилари ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома тузган бўлса, солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини беради.



II. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ,

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА

ДУБЛИКАТ БЕРИШ ТАРТИБИ


3. Малака сертификати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги деб юритилади) томонидан малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарга берилади.


4. Малака сертификати мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклда сертификатнинг махсус бланкасида расмийлаштирилади.


5. Малака сертификати бланкаси қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланиб, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Малака сертификати бланкаси ва унинг иловаси қонунчиликда белгиланган тартибда нашриёт йўли билан Молия вазирлигининг буюртмасига биноан тайёрланади.


6. Малака сертификати чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида амал қилади.


7. Малака сертификати малака имтиҳони натижалари баённомаси имзоланган кундан бошлаб 10 кун муддатда расмийлаштирилади ва солиқ маслаҳатчилари рўйхатига имзо қўйган ҳолда малака имтиҳонини топширган жисмоний шахсга ёхуд унинг вакилига ишончнома асосида берилади.

8. Сертификатда кўрсатилган фамилияси (исми, отасининг исми) ёки бошқа паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда, малака сертификатининг эгаси 10 кун муддатдан кечикмасдан Молия вазирлигига қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака сертификати, тегишли ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари, шунингдек малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун ўтказиладиган тўловнинг тўланганлигини тасдиқлайдиган банк тўлов ҳужжатини илова қилган ҳолда малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида Молия вазирлигига ариза топшириши лозим.


9. Малака сертификатини қайта расмийлаштириш солиқ маслаҳатчиси томонидан тегишли ариза топширилган кундан бошлаб, уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади. Бунда янги малака сертификати берилади.

Илгари берилган малака сертификати белгиланган тартибда йўқ қилинади.


10. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз бўлиб қолган малака сертификати ўрнига эгасининг аризасига биноан дубликат берилиши мумкин.


11. Йўқотиб қўйилган малака сертификатининг эгаси малака сертификатининг йўқотиб қўйилганлиги тўғрисида матбуотда эълон бериши ва нашр нусхасини Молия вазирлигига тақдим этиши лозим.


12. Яроқсиз бўлиб қолган малака сертификати Молия вазирлигига қайтарилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.


13. Малака сертификатининг дубликати тегишли ариза топширилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида берилади.


14. Малака сертификатини қайта расмийлаштиришда ёки унинг дубликатини беришда малака сертификатида илгари берилган рўйхат рақами кўрсатилади.


15. Малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун, шунингдек унинг дубликатини берганлик учун солиқ маслаҳатчиси тўлов кунидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов тўлайди.

16. Малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 миқдорида тўлов ундирилади.

17. Кўрсатилган маблағлар Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва малака сертификатини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни, шунингдек, почта харажатларини қоплаш учун ишлатилади.



III. СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ МАЛАКА

СЕРТИФИКАТИНИ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТУГАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


18. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:

а) солиқ маслаҳатчисининг аризаси;

б) солиқ маслаҳатчиси томонидан солиқ маслаҳати бериш давомида олинган маълумотлар мижознинг (ишонч билдирувчининг) ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга тақдим этилганлиги;

в) солиқ маслаҳатини амалга оширишда бир йил ичида икки марта қонунчилик ҳужжатларини бузиш содир этилганлиги;

г) солиқ маслаҳати бўйича фаолиятда уч йил мобайнида иштирок этмаганлиги, шунингдек малака оширишни белгиланган тартибда ўтамаганлиги;

д) малака сертификатини солиқ маслаҳатида иштирок этиш учун фойдаланиш мақсадида бошқа жисмоний шахсга берилганлиги фактининг аниқланганлиги;

е) муайян лавозимларни эгаллаш ёки молия-хўжалик соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазони назарда тутувчи суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги;

ж) фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги.


19. Мазкур Низомнинг 18-бандини "б", "в", "д" кичик бандларида назарда тутилган асослар бўйича малака сертификатининг амал қилиши тўхтатилган шахс малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида малака сертификатини олиш тўғрисидаги ариза билан Молия вазирлигига мурожаат қилишга ҳақли эмас.


20. Малака сертификатини бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

а) ваколатли давлат органининг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганлиги;

б) малака сертификатининг сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.


21. Малака сертификатини амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш учун асослар аниқланган тақдирда Молия вазирлиги тегишли қарор қабул қилади.

Малака сертификатини амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши лозим ва оммавий ахборот воситаларида нашр қилинади.


22. Малака сертификатини амал қилиши уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан тугатилади.

Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан эътиборан амал қилади.


23. Молия вазирлигининг малака сертификатини амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси уч иш куни мобайнида малака сертификатининг эгасига ва у солиқ маслаҳати беришни амалга оширган солиқ маслаҳатчилари ташкилотига юборилади.



IV. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИГА ЭГА

БЎЛГАН СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ

РЎЙХАТИНИ ЮРИТИШ


24. Молия вазирлиги малака сертификатига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари Реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, олган санаси;

паспортнинг серияси ва рақами, берган санаси ва жойи, турар жойи;

иш жойи;

СТИР;

малака сертификатининг рақами, берилган санаси;

ҳар йиллик малака ошириш курсларини ўтаганлик тўғрисидаги маълумот;

малака сертификатини амал қилишини тугатиш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва дубликат берганлик тўғрисидаги маълумотлар.


25. Реестрдан малака сертификатининг рақами, берилган санаси, қайта расмийлаштириш ва амал қилишини тугатиш, шунингдек бекор қилиш ва дубликатини берганлик тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга кўчирма тариқасида берилиши мумкин.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


26. Молия вазирлигининг малака сертификатини бериш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш масалаларига оид қарори устидан манфаатдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


27. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ

МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ


№ 000000


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 20___ йил "___" __________ даги ______ -сонли буйруғига мувофиқ ушбу сертификат билан

      

(солиқ маслаҳатчисининг Ф.И.О.)

          

(паспорт рақами ва серияси, қачон ва ким томонидан берилган)

      

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти номидан солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш ҳуқуқи тасдиқланади.


Мазкур сертификат паспорт тақдим этилганда ҳақиқийдир.

Ваколатли шахс:





(Ф.И.О.)


(имзо)

Сертификат берилган сана: 20___ йил "___" ______________


Реестр бўйича тартиб рақами: __________________________


Тошкент ш.                                                                                             М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 531-модда.












































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск