ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Орденлар /

Ўзбекистон Республикасининг 30.08.2000 й. 110-II-сон "Жалолиддин Мангуберди орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.08.2000 й.

N 110-II



ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ ОРДЕНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жалолиддин Мангуберди ордени таъсис этилсин.


2. Жалолиддин Мангуберди ордени тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).


3. Жалолиддин Мангуберди орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).


4. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонунининг 11-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5  6, 63-модда, № 9, 120-модда; 1998 йил, № 9, 163-модда) "Амир Темур ордени" деган сўзлардан сўнг "Жалолиддин Мангуберди ордени" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов






Жалолиддин Мангуберди ордени тўғрисидаги

НИЗОМ


1. Жалолиддин Мангуберди ордени билан мамлакат мустақиллигини, Ватан сарҳадларини, она юрт тупроғини ҳимоя қилишда ҳамда уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатган, давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар мукофотланадилар.


2. Жалолиддин Мангуберди ордени Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий мукофоти ҳисобланади.


3. Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотлашга доир тақдимнома мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари республика органларининг раҳбарлари томонидан киритилади.


4. Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотлаш ва орденни топшириш "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


5. Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш беш карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.

6. Жалолиддин Мангуберди ордени кўкракнинг ўнг томонига, Амир Темур орденидан кейин тақилади.


7. Жалолиддин Мангуберди ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла бериладиган пул тўлови мукофотланганнинг оиласига топширилади.






Жалолиддин Мангуберди орденининг

ТАВСИФИ


Жалолиддин Мангуберди ордени 925 пробали кумушдан тайёрланади, қиррадор кумушранг нурлар таралган бешбурчак шаклга эга. Бешбурчак жо бўлган доиранинг диаметри 55 миллиметрдир.

Орденнинг марказида, оқ айлана билан ҳошияланган доирада, таралаётган нурлар фонида Жалолиддин Мангубердининг қабариқ зарҳал тасвири жойлашган. Сиймо ортидаги фон ҳаворанг-мовий эмаль билан қопланган.

Айлананинг юқори қисмида доира бўйлаб "JALOLIDDIN MANGUBERDI" деган ёзув жойлашган. Айлананинг сирт диаметри 35 миллиметр.

Айлананинг пастки қисмида яшил эмаль қопланган иккита дафна новдаси симметрик тарзда жойлашган бўлиб, барглари орасига фианит кристаллар ўрнатилган.

Айлана узра, марказ бўйлаб ўлчами бўйича диаметри 8 миллиметрли доирага жо бўладиган тилларанг мусамман жойлашган.

Орденнинг орқа томони ботиқ. Ўртасида бурама қадағичи бор. Пастки қисмида орденнинг тартиб рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.












































Время: 0.1577
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск