Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Молия вазирлигининг 7-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 5-ҚҚ-сон "Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 11.02.2014 й. Қарори (АВ томонидан 06.03.2014 й. 2136-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2014 й.

N 2136-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.02.2014 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.02.2014 й.

N 5-ҚҚ


ҚАРОРИ


Бир талабани ўқитиш харажатларидан

келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий

таълим муассасаларининг харажатларини норматив

режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 апрелдаги ПҚ-1954-сон "Бухоро муҳандислик-технология институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ва 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 372-модда) қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 августдаги 178-сонли "Республиканинг олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 276-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 20 августдаги 67 ва 329-сон қарори (рўйхат рақами 2136, 2010 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 296-модда) билан тасдиқланган Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б. Ходиев

    





Қарорга

ИЛОВА



Бир талабани ўқитиш харажатларидан

келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий

таълим муассасаларининг харажатларини норматив

режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби ҳақидаги низомга (рўйхат рақами 795, 1999 йил 6 август)" деган сўзлар "Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 120-модда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-бандда:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"БСВ = (БНЗ1 * К1 * (N + Nко)) + ((БНЗ2 * К2 + БНЗ3) *

(N + Nко)) + (БНД1 * (Nдс - Nдсв) + БНД2 * Nдсв) +

(ОТснс * Nснс), бунда:";


б) қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Nко - ОТМнинг клиник ординатурасида ўқиётган шахсларнинг ўртача йиллик сони (тиббиёт ОТМлари учун);";


в) ўн бешинчи - йигирманчи хатбошилар тегишинча ўн олтинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) қуйидаги мазмундаги хатбошлар билан тўлдирилсин:

"ОТснс - жорий молия йилидаги катта илмий ходим-изланувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси, ягона ижтимоий тўловни ҳисобга олган ҳолда (жорий молия йилининг 1 январь ҳолатидаги катта илмий ходим-изланувчининг лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади);

Nснс - ОТМнинг олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқиётган катта илмий ходим-изланувчиларнинг ўртача йиллик сони.".


3. 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, қоида тариқасида, ОТМларига иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар учун ажратилаётган бюджет маблағларининг ҳажми, давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар улушига мос равишда назарда тутилади.".


4. Қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан алоҳида ОТМларига харажатларнинг базавий нормативлари ва уларга тузатиш коэффициентларини қўллаш йўли билан ҳисобланган IV гуруҳ харажатлари учун бюджет маблағлари ҳажмига қўшимча равишда бюджетдан ажратиладиган маблағлар назарда тутилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш учун ОТМлари учун қўшимча бюджетдан ажратиладиган маблағлар, тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра назарда тутилади ва ўрнатилган тартибда ОТМларнинг харажатлар сметасини тузиш жараёнида ёки тегишли молия йили давомида назарда тутилиши мумкин (харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали).".


5. 2-иловада:


а) 1-гуруҳдаги "Тошкент давлат юридик институти" деган сўзлар "Тошкент давлат юридик университети" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 3-гуруҳдаги "Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти" деган сўзлар "Бухоро муҳандислик-технология институти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 март, 10-сон, 115-модда
































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск