ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 28.02.2014 й. 53-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.02.2014 й. 2565-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.02.2014 й.

N 2565




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.02.2014 й.

N 53-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


4. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг юридик хизматлари иштирокида бир ойлик муддатда семинар ўтказсин.


6. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


7. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                       Н. Йўлдошев






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 февралдаги 42-мҳ-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1905, 2009 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 8-сон, 84-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 66-мҳ-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1905-1, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 101-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1905-2, 2012 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 205-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 29 октябрдаги 235-мҳ-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1905-3, 2012 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 44-сон, 508-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 март, 10-сон, 110-модда






























Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск