ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш Қоидалари (АВ томонидан 28.02.2014 й. 2565-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 28.02.2014 й. 53-мҳ-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 28 февралда 2565-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2014 йил 28 февралдаги

53-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, расмийлаштириш, қабул қилиш, шунингдек уларни ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш ва кучга кириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Асосий тушунчалар


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


қонунчилик техникаси - ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш учун фойдаланиладиган қоидалар, методлар, воситалар ва усуллар (инструментлар) мажмуи;


идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат - вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан белгиланган тарзда қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат;


техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар - техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (бундан буён матнда ягона электрон тизим деб юритилади) - идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, шунингдек қабул қилинган ҳужжатларни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказишни таъминловчи электрон тизим;

ҳуқуқий экспертиза - идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлигини текширишни амалга ошириш.

1-1. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, шунингдек қабул қилинган ҳужжатларни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш фақат ягона электрон тизим орқали амалга оширилади, бундан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мустасно.

2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар (бундан буён матнда вазирлик ва идоралар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, мазкур Қоидаларга мувофиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар.

Мазкур Қоидаларда идоралар деганда вазирлик ёки давлат қўмитаси ҳисобланмаган, ижро этиш ва (ёки) фармойиш бериш функциялари, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган республика давлат бошқарув органлари ёхуд махсус ваколатли бошқарув органлари тушунилади.


2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

қабул қилиш бўйича ваколатлар


3. Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилади. Вазирлик ва идоралар, агар уларга қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари мумкин.

Вазирлик ва идораларнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмас. Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича берилган ваколатни бошқа органларга, шунингдек ўзларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига беришга ҳақли эмас.


4. Вазирлик ва идоралар ҳуқуқий тартибга солишни талаб қиладиган масалалар келиб чиққан тақдирда, агар ушбу масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш ўз ваколатларига кирса, тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилишлари керак. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларга тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш зарурлиги тўғрисида, уни қабул қилиш муддатини кўрсатган ҳолда тақдимнома киритишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир ойдан ошмаслиги лозим.

5. Ҳуқуқий нормаларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлмаган ҳужжатларга (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, хатлар, телефонограммалар, хусусий масалалар бўйича тушунтиришлар, якка тартибдаги хусусиятга эга ҳужжатлар ва бошқалар) киритилишига йўл қўйилмайди. Умум мажбурий тусга эга бўлмаган, лекин умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олган ҳужжатлар бекор қилиниши лозим ва қўлланилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган давлат рўйхатидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган ҳужжатларни бекор қилиш ва ижродан чақириб олиш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақли.

Вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда давлат рўйхатидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган ҳужжатларни бекор қилиш ва ижродан чақириб олиши ҳамда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ахборот бериши шарт.


3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

турлари ва амал қилиш муддатлари


6. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг 1 - 12-иловаларига мувофиқ буйруқ ва қарорлар тарзида қабул қилинади.


7. Буйруқлар вазирлик ва идора номидан қарор қабул қилиш якка тартибда амалга ошириладиган вазирлик ёки идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинади.

8. Қарорлар давлат қўмиталари ва идоралар номидан қарор қабул қилиш коллегиал органлари томонидан амалга ошириладиган давлат қўмиталари ёки идоралар томонидан қабул қилинади.

Икки ёки ундан ортиқ вазирлик ва идораларнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қарорлар тарзида қабул қилинади.

9. Буйруқ ва қарорлар бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин.


10. Буйруқлар ва қарорлар билан мазкур Қоидаларнинг 1 - 5-иловаларига мувофиқ ушбу буйруқ ёки қарорнинг таркибий қисми бўлган низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланиши мумкин.

Битта буйруқ ёки қарор билан бир нечта низомлар, қоидалар, йўриқномалар ёки бошқа ҳужжатлар тасдиқлашга йўл қўйилмайди.

11. Низомларнинг асосий мазмуни умумий белгилар асосида бирлаштирилган муносабатлар мажмуини тартибга солишга қаратилган ўзаро тизимли боғланган қоидаларни белгилашни назарда тутади.


12. Қоидаларнинг асосий мазмуни аниқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган алоҳида ҳуқуқий нормаларни белгилашни назарда тутади.


13. Йўриқномаларнинг асосий мазмуни қонунчилик ҳужжатлари қоидаларини қўллаш тартибини белгилашни назарда тутади.

14. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муайян муддатга (вақтинчалик) ёки номуайян муддатга қабул қилиниши мумкин.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш муддати бутун ҳужжат ёки унинг қисмлари учун белгиланиши мумкин.


15. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиш муддати:

а) аниқ сана билан;

б) муайян ҳодисанинг юз бериши ёхуд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсадга эришилганлиги билан чегараланиши мумкин.



2-БОБ. ИДОРАВИЙ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


1-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг

тайёрланишини ташкил этиш


16. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш вазирлик ва идораларнинг бир ёки бир нечта таркибий бўлинмаларига, уларнинг вазифалари ва ваколатларини ҳисобга олган ҳолда, юклатилади. Бунда кўрсатилган лойиҳанинг тайёрланиши учун масъул бўлган мансабдор шахслар доираси, уни тайёрлаш муддати, зарурат бўлган тақдирда эса, мазкур ишга жалб қилинадиган ташкилотлар аниқланади.


17. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.


18. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.


19. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси устидаги иш жараёнида лойиҳа мавзусига оид Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари, бошқа давлатларнинг қонунчилик йўли билан тартибга солиш тажрибаси ва қонунчилик ҳужжатлари, халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатлар ўрганилади, тегишли қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиёти, кўриб чиқилаётган масала бўйича илмий адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларининг материаллари, шунингдек агар ўтказилган бўлса, ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар маълумотлари таҳлил қилинади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирувчи ҳамда жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик, қўшимча тўлов ва йиғимларни белгиловчи, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутувчи, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келувчи, шунингдек рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормалар мавжудлиги бўйича ўрганилади.

20. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлиши шарт.

21. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган;

жинси бўйича бевосита ёки билвосита камситиш имконини яратадиган;

хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатларни тартибга соладиган;

жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарликни, қўшимча тўлов ва йиғимларни, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни белгилайдиган, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келадиган, шунингдек рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормалар киритилиши тақиқланади.


2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тузилиши


22. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тузилиши ҳуқуқий тартибга солиш предмети изчил (мантиқий) ривожланишини, шунингдек бўлажак ҳужжат бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаши лозим.


23. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат унинг мазмунига мувофиқ бўлган ҳамда тартибга солиш предметини акс эттирувчи қисқа номга эга бўлиши лозим. Ҳужжат номи аниқ, равон ва имкон қадар ахборотга бой бўлиши лозим.

Агар буйруқ ёки қарор билан низом, қоидалар, йўриқнома ёки бошқа ҳужжат тасдиқланадиган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 1 - 5-иловаларига мувофиқ шакл бўйича буйруқ ёки қарорнинг номида ушбу ҳужжатларнинг тасдиқлангани кўрсатилиши лозим.


24. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад ва сабабларни тушунтириш учун лойиҳада кириш қисми - муқаддима берилиши мумкин.

Муқаддимада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишнинг сабаблари, мақсадлари ва вазифалари кўрсатилади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида қабул қилинаётганлиги кўрсатилиши шарт. Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турлари уларнинг юридик кучига нисбатан кўрсатилиши керак.

Муқаддима ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаслиги, бандларга бўлинмаслиги ва рақамланмаслиги керак.


25. Ҳуқуқий нормалар араб рақамларида белгиланиб, нуқта қўйилган бандлар кўринишида баён қилинади ва сарлавҳага эга бўлмайди. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бандлари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Бандлар доирасимон қавслар билан беркитиладиган кичик ҳарфлар ёки рақамлар кўринишидаги кичик бандларга ҳамда хатбошиларга бўлиниши мумкин.


26. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қуйидагиларга:

иккитали рақамлар ва (ёки) ҳарфларни ишлатишга (масалан, "1.1", "5.1.1", "1.а", а.а ва ҳ.к.);

бир вақтнинг ўзида кичик бандларни ва мустақил (кичик бандлар билан боғланмаган) хатбошиларни баён этишга;

хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгилар ишлатишга йўл қўйилмайди.


27. Ҳажмига кўра идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат камайиб борувчи қуйидагича тузилмавий бирликларга бўлинади: бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар. Иккинчи ва кейинги хатбошиларни бўлишга йўл қўйилмайди.

Бўлимлар рим, боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар "§" белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.


28. Қуйидаги тузилмавий бирликлар:

агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда боблар бўлмаса, "бўлим";

агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда банд бўлмаса, "кичик банд" ва "хатбоши" киритилишига йўл қўйилмайди.



3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг

мазмунини баён этиш


29. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳар бир банди, қоида тариқасида, битта ҳуқуқий нормани ўз ичига олиши ҳамда тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.


30. Зарур ҳолда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатининг айрим қоидалари мазкур ҳужжатга ҳавола қилинган ҳолда айнан такрорланади.

Юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатларининг айрим қоидаларини такрорлашга ушбу ҳужжатларга ҳаволалар қўллаш билан масалани тўлароқ баён этиш учунгина йўл қўйилиши мумкин.

31. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда, қоида тариқасида, бошқа идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий нормалари қайта айнан такрорланмайди.


32. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг бошқа бандларига, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳавола қилиш уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатиш ёки такрорланишларнинг олдини олиш учунгина йўл қўйилади.

33. Қонунчилик ҳужжатига ҳавола қилинган ҳолларда мазкур Қоидаларнинг 1 - 13-иловаларига мувофиқ унинг тури, реквизитлари ва номи кўрсатилиши ҳам шарт. Бунда, бошқа идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилинганда, унинг номи, давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш рақами, давлат рўйхатидан ўтказиш санаси кўрсатилади.

34. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатда мавжуд бўлмаган қонунчилик ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирмаган халқаро шартномаларга, давлат рўйхатидан ўтмаган умум мажбурий тусдаги ҳужжатга, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилган ҳужжатга ҳавола қилишга йўл қўйилмайди.

Вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган, шу жумладан, тавсия хусусиятига эга ҳужжатларига ҳавола қилишга уларнинг қоидаларига умум мажбурий тус бермаслик шарти билан йўл қўйилади (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар бундан мустасно).

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан вазирлик ва идораларга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатини беришга йўл қўйилмайди.

Қонунчилик ҳужжатлари мажмуига ёки ўрнатилган тартибга ҳавола қилинган ҳолда юридик хизмат хулосасига тегишли қонун ҳужжатлар рўйхати илова қилинади.

35. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади.

36. Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

оғзаки нутқ шакллари;

хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда;

эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар.


37. Лойиҳанинг жумлалари расмий тил услубидан ва юридик атамашуносликдан фойдаланилган ҳолда умумэътироф этилган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидалари асосида тузилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қонунчилик ҳужжатларида мавжуд бўлмаган тушунчалар, шунингдек техник ва бошқа махсус тушунчалардан фойдаланилган ҳолларда, ҳужжатда уларнинг таърифлари берилади. Лойиҳада кўп маротаба қўлланилган бир ёки бир нечта тушунчага таъриф бериш зарур бўлган ҳолларда улар мазкур Қоидаларнинг 1, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бошланишида алоҳида бандда кўрсатилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда умум қабул қилинган қисқартмалар қўлланилиши ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилиши мумкин.


38. Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда рўйхатлар, жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, ҳужжатлар ва бланкалар намуналари, услубиётлар берилса, унда улар иловалар кўринишида, ҳужжатнинг тегишли бандларида ушбу иловаларга ҳаволалар қўллаган ҳолда расмийлаштирилиши лозим.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга, шунингдек тавсия хусусиятидаги ҳужжатлар (намунавий низомлар, уставлар, шартномалар, услубий тавсиялар ва бошқалар) ҳам, уларнинг қоидаларига умум мажбурий тус бермаслик шарти билан илова қилиниши мумкин. Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш предмети ҳисобланмайди.

Иловалар тегишли тартибда араб рақамлари билан рақамланади ва мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.



4-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳани тайёрлаш


39. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш тегишлича буйруқлар ёки қарорлар билан расмийлаштирилади. Муқаддам қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ёки уларнинг тузилмавий бирликларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қоидалар мазкур Қоидаларнинг 6 - 12-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарор лойиҳасининг матнига киритилади (ўз кучини йўқотаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар, чиқариб ташланаётган хатбошилар кўрсатилган ҳолда).

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги ҳужжат ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қайси тилда қабул қилинган бўлса, шу тилда қабул қилинади.

Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг матнида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат номидан кейин мазкур Қоидаларнинг 6 - 12-иловаларига мувофиқ шакл бўйича унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказишда берилган рўйхатдан ўтказиш рақами ва давлат рўйхатидан ўтказиш санаси, шунингдек эълон қилишнинг расмий манбаси кўрсатилади.

40. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Қоидаларнинг 10 ва 11-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади.

41. Бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган ёхуд ўз кучини йўқотган деб топилаётган бўлса, ушбу ҳужжатлар тегишли равишда мазкур Қоидаларнинг 8, 11а, 11б ва 12-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади.

Бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган ёхуд ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш рақамларининг ўсиб бориши бўйича жойлаштирилади.

42. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кичик бандигача бўлган (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) тузилмавий бирлигининг амал қилишининг тугатилиши ўз кучини йўқотган деб топиш, хатбоши кўринишидаги тузилмавий бирликнинг амал қилишининг тугатилиши эса чиқариб ташлаш деб кўрсатилади.


43. Ўзгартиришларга қуйидагилар киради:

рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар ва позицияларни алмаштириш;

кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш;

хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номларини янги таҳрирда баён қилиш.


43-1. Жумланинг, илованинг, бўлимнинг, бобнинг, банднинг, кичик банднинг, хатбошининг ва ҳ.к.нинг матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уларни янги таҳрирда баён этиш лозим.

44. Қўшимчаларга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни янги рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар билан тўлдириш киради.


45. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳужжат қуйидагиларга бўлиниши мумкин:

нуқтали араб рақамлари билан рақамланадиган бандлар;

доирасимон қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар ёки араб рақамлари билан белгиланадиган кичик бандлар;

хатбошилар.


46. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг иловалари, бўлимлари, боблари, параграфлари, бандлари ва кичик бандларининг рақамланиши ўзгармайди.

Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 47-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 2-1-банд, "в-1"-кичик банди ва ҳ.к.).


47. Агар тегишли қўшимчалар тузилмавий бирлик (бўлим, боб, параграф, банд ёки кичик банд)нинг охирига киритилаётган бўлса, унда мавжуд рақамланиш давом эттирилади (масалан, агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг охирги банди 50-банд бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат 51-банд билан тўлдирилади, агар банднинг охирги банди "в" кичик банд ҳисобланса, унда "г" кичик банд билан тўлдирилади ва ҳоказо).


48. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари кетма-кетлиги ўзгаради. Масалан:

"4-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;";

иккинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

49. Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матнига, уларнинг мазмунига қараб, тиниш белгилари ҳам қўшилади (масалан, "ва йўриқномалар" деган сўзлар ", йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин; ", шунингдек ҳужжатлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин; "сув билан таъминловчи корхоналар -" деган сўзлар чиқариб ташлансин).

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганда иловаларнинг номи ва илова белгилари қайта кўриб чиқилади.


50. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг банди ёки кичик банди хатбошилардан иборат бўлса, хатбошиларни ҳисоблаш кириш хатбошисидан бошланади. Масалан:

"(биринчи хатбоши) 2. Ер ости ишлари қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин:

(иккинчи хатбоши) шахта ёки рудникка тушиш ва ер устига чиқиш журнали (табели);

(учинчи хатбоши) маркшейдерлик ҳужжатлари билан;

(тўртинчи хатбоши) ишчи номига (шахталарда, рудникларда) аккумуляторлик рақамларини бириктириш журналлари билан.

(бешинчи хатбоши) Ер ости ишларини тасдиқлаш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар ҳам қўлланилиши мумкин.".

51. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилганда, кейинги тузилмавий бирликларнинг рақамланиши ўзгармайди.


52. Хатбоши чиқариб ташланганда кейинги хатбошиларнинг кетма-кетлиги қайта кўриб чиқилади. Масалан:

"2-банднинг "а" кичик бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.".


53. Асосий идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилаётганда, ушбу ҳужжатга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (уларнинг тегишли тузилмавий бирликлари) ҳам ўз кучини йўкотган деб топилиши керак.

54. Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга муҳим аҳамиятга эга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати ёки айнан бир масала бўйича бир нечта ҳужжатларнинг мавжудлиги аниқланса, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бир тилда қабул қилинган бўлса ва уни бошқа тилда ҳам қабул қилиш зарурияти бўлса, у ҳолда уларни тартибга солиш мақсадида ягона янги ҳужжат (бундан буён матнда ягона янги ҳужжат деб юритилади) ишлаб чиқилади.

55. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аниқлилигини лозим даражада назорат қилишни таъминлаш учун, шунингдек ягона янги ҳужжат ишлаб чиқилганида вазирлик ёки идора раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланадиган қиёсий жадвал тайёрланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан бирга киритилиши лозим.

56. Қиёсий жадвал учта графадан иборат бўлади:

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилаётган тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тегишли тузилмавий бирлигининг таклиф этилаётган таҳрири;

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни асослантириш.


57. Тегишли тузилмавий бирликнинг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳриридаги графалари қиёсий жадвалда қуйидаги кўринишда баён этилади:

амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгараётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар "полужирный" шрифти билан ажратиб кўрсатилади;

таклиф этилаётган таҳрир графасида тўлдирилаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар "полужирный" шрифти билан ажратиб кўрсатилади;

амалдаги таҳрир графасида ўз кучини йўқотган деб топилаётган кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошилар "полужирный курсив" шрифти билан ажратиб кўрсатилади.

Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирлиги янги таҳрирда баён этилаётган бўлса, қиёсий жадвалда фақат тегишлича ўзгараётган, тўлдирилаётган, ўз кучини йўқотган деб топилаётган ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар ажратиб кўрсатилади.

Амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгармаган тегишли рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар, киритилган ўзгартиришлар оддий шрифтда берилади.



3-БОБ. ИДОРАВИЙ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ, КЕЛИШИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


1-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмийлаштириш


58. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни А4 форматдаги қоғоз варағининг бир томонида масштаб кичрайтирилмаган ҳолда жойлашиши лозим.


59. Буйруқлар ва қарорлар матнлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган тегишли бланкаларда ёзилиши ва уларни қабул қилган органнинг (органларнинг) номи бўлиши лозим.

60. Иловалари бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бетлари изчил кетма-кетликда рақамланиши лозим, бунда буйруқ ёки қарор унинг иловаларидан алоҳида рақамланади.

Бетнинг тартиб рақами варақнинг юқорисида ўртада 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи бетида 1 рақами қўйилмайди.

61. Қоида тариқасида, стандарт варақ 1 қатор оралиғида ("множитель") ёзилиши лозим, ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 2 см ҳошияга эга, матнда биринчи қаторнинг сатр бошиси 1,27 см бўлиши лозим.

Матнни компьютер воситасида ёзишда "Тimеs Nеw Rоmаn" 12 ўлчамли шрифтида ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.

62. Лойиҳа матнининг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир қатори охирида, олд кўмакчилар, боғловчилар, "№" белгиси, сонлар қисми, аббревиатуралар ва бошқаларнинг қолдирилиши тавсия этилмайди.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнида ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди, бундан мазкур Қоидаларнинг 93-1-бандида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.

63. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқлиги юзасидан текшириб чиқилганидан сўнг вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текширади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилиши асосланган ҳамда мақсадга мувофиқ бўлса, лойиҳа юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилиши асосланган ҳамда мақсадга мувофиқ бўлмаса, юридик хизмат лойиҳани тегишли хулоса билан лойиҳани тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага қайтаради.

64. Лойиҳа қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳаволаки нормаларнинг қўлланилиши асосланган ва мақсадга мувофиқ бўлган тақдирда ушбу лойиҳа бўйича юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланадиган хулоса тайёрланади.

65. Юридик хизмат хулосасида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

а) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш учун асос (вазирлик ва идора ваколати, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга кирган масалаларни ҳал этишни топшириш ёки бундай ҳуқуқ бериш юзасидан юқори органнинг қарори, ҳужжат қабул қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилган бошқа ҳолатлар);

б) ушбу орган томонидан ушбу масала бўйича муқаддам қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

в) ушбу масала бўйича муқаддам бошқа органлар томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мазкур ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан уларни ўзгартириш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш ҳақидаги маълумотлар;

д) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг коррупцияга қарши ҳамда гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги ва унинг натижаси тўғрисидаги маълумотлар.

66. Юридик хизмат мавжуд бўлмаган тақдирда, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича хулоса идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан тайёрланиши ва вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланиши мумкин.

66-1. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга унинг қабул қилиниши мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хати илова қилинади.

Тушунтириш хати вазирлик ёки идора раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.

Тушунтириш хатида қуйидагилар акс эттирилади:

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш зарурлигини асослаш, шу жумладан ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланадиган асосий қоидалар, уларни қисқача асослаш, шунингдек ҳужжатни қабул қилишдан кутилаётган натижалар. Бунда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинипш муносабати билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда юз бериши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён килиниш и ҳам мумкин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволанинг ҳар бирини асослаш. Бунда унга ҳавола қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормасининг мазмуни қисқача очиб берилади;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинаётган масала юзасидан бошқа давлатларнинг қонунчилик йўли билан тартибга солиш тажрибаси ва қонунчилик ҳужжатлари, халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатлар, тегишли қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиёти, кўриб чиқилаётган масала бўйича илмий адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларининг материаллари, шунингдек агар ўтказилган бўлса, ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар маълумотлари;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси келишилган манфаатдор вазирликлар ва идоралар;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар, бунда қоида тариқасида, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган лойиҳа юзасидан муҳокама иштирокчилари таклифларини (изоҳларини) қўриб чиқиш якуни бўйича жадвалда мазкур Қоидаларнинг 12а-иловасига мувофиқ кўрсатилиши мажбурийдир;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.

66-2. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари юзасидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3287, 2021 йил 24 февраль) белгиланган тартибда коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича чеклист тўлдирилади ва лойиҳани ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) имзоси билан расмийлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан бирга тақдим қилинади.


2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келишиш


67. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келишилиши мажбурий бўлган ҳолларда, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида бошқа вазирлик ва идоралар манфаатларига ёки ваколатларига дахл қилувчи нормалар мавжуд бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ягона электрон тизим орқали манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим. Бунда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар томонидан у тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида эътирозларсиз келишилиши ёки асослантирилган эътирозлар билан қайтарилиши керак.

Келишилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ёки идора раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда унинг келишилганини кўрсатувчи қоидаларни ўз ичига олиши лозим. Бунда, мазкур Қоидаларнинг 3, 4, 5, 6, 8 ва 10-иловаларига мувофиқ шакл бўйича лавозим номи, фамилия, исмнинг бош ҳарфи, шунингдек келишилиш санаси кўрсатилиши лозим.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат у биринчи келишилаётган вазирлик ва идора билан келишилганидан сўнг, ўттиз кун ичида қабул қилиниши керак.


68. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари:

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, саноат сиёсати, иқтисодиётнинг алоҳида соҳалари ва тармоқлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети билан боғлиқ масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан;

ташқи савдо ва инвестициялар билан боғлиқ масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан;

ташқи сиёсий фаолият билан боғлиқ масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан;

фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига тааллуқли масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан;

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан;

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан;

адвокатлик фаолияти ва суд ишини юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан;

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар бўйича - Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли масалалар бўйича - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилиши лозим.

70. Атроф-табиий муҳитга, шу жумладан, табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан мажбурий давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.

72. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни келишиш давомида вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, бундай ҳужжат келишмовчиликлар бартараф қилингунига қадар қабул қилиниши мумкин эмас. Агар келишмовчиликларни бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлашга масъул бўлган вазирлик ёки идора бу масалани батамом ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёхуд бошқа юқори турувчи органга мурожаат қилиши лозим.



3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш


73. Вазирлик ва идора томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан буйруқ ёки қарорни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.

Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вазирлик ва идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланганда, имзолар тегишли вазирлик ва идоранинг муҳри билан тасдиқланади.

Қўшма қарорлар қабул қилишда вазирлик ва идораларнинг номи ҳар бир вазирлик ва идора учун тартибга солинаётган масаланинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда кетма-кет жойлаштирилади. Тартибга солинаётган масала бир нечта вазирлик ва идоралар учун тенг аҳамиятга эга бўлган тақдирда, уларнинг номлари алфавит тартибида жойлаштирилади.

74. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат тилида қабул қилинади. Бунда, ҳужжатнинг таржималари бошқа тилларда ҳам қабул қилиниши мумкин.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг таржималари унинг давлат тилидаги таҳририга мувофиқ бўлиши лозим.

75. Низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар уларни тасдиқлаётган буйруқлар ёки қарорларга илова кўринишида расмийлаштирилади, буйруқ ёки қарорнинг тегишли бандида эса уларга мазкур Қоидаларнинг 1 - 5-иловаларига мувофиқ ҳаволалар бўлиши лозим. Бунда, илова белгисида буйруқ ёки қарорнинг тасдиқланган санаси ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини юритиш журналига мувофиқ берилган рақами кўрсатилиши керак.

76. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қуйидаги реквизитларга эга бўлиши лозим:

а) ҳужжатнинг тури ва номи;

б) вазирлик ёки идора раҳбарининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг лавозими, электрон рақамли имзоси (давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли вазирлик ёки идоранинг муҳри билан тасдиқланган имзоси), исмининг бош ҳарфи ва фамилияси;

в) қабул қилинган санаси, рақами ва жойи.


77. Бир нечта вазирлик ва идоралар томонидан қўшма қабул қилинадиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат у биринчи бўлиб қабул қилаётган вазирлик ёки идора томонидан имзоланган санадан бошлаб ўн беш кун ичида қабул қилиниши лозим.

Агар вазирлик ёки идора раҳбарига икки ёки ундан ортиқ лавозимдаги вазифаларни бажариш юклатилган бўлса, у ҳолда ҳужжатнинг реквизитларида унга ушбу вазирлик ёки идора номидан имзолаш ҳуқуқини берувчи лавозими кўрсатилади.

Вазирлик ёки идора раҳбари вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги, таътилдалиги ёки бошқа сабабга кўра бўлмаганида, унинг вазифасини бажаришни юклаш тегишли вазирлик ёки идора раҳбари томонидан имзоланган ташкилий-бошқарув ҳужжатида назарда тутилган бўлиши лозим.

78. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилаётган ҳужжатлар ҳисобини юритиш учун электрон ёки қоғоз шаклдаги алоҳида журнал юритишади ва унга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳақида қуйидаги маълумотлар киритилади:

а) ҳужжатнинг тури ва номи;

б) ҳужжат қабул қилинган сана ва жой;

в) ҳужжат келишилган органлар (улар мавжуд бўлса);

г) ҳужжатни имзолаган шахс исмининг бош ҳарфи ва фамилияси, шунингдек лавозими;

д) ҳужжатни тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинманинг номи, шунингдек масъул ходим исмининг бош ҳарфи, фамилияси ва лавозими.


79. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини юритиш журналидаги тартиб рақамига мутаносиб рақам берилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини юритиш журналидаги маълумотларни ўзгартириш ёки уларни бошқача тарзда бузиб тўғрилашга йўл қўйилмайди. Агар маълумотларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини юритиш журналига киритишда жиддий хатоларга йўл қўйилса, нотўғри киритилган маълумот тўлиқлигича ўчирилади ва маълумотлар қайтадан киритилади.

80. Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иккита асл нусхада қабул қилинади. Қўшма қарорнинг асл нусхалари сони ҳужжатни тасдиқлаган органлар сонига мутаносиб равишда ҳамда битта асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги учун қабул қилинади.


4-БОБ. ИДОРАВИЙ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИНГ

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАСИ, ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИЛИШИ ВА КУЧГА КИРИШИ


1-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан

ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш


81. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланган ҳолда уни қабул қилган орган томонидан ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун ичида ягона электрон тизим орқали тақдим этилади. Агар кўрсатилган муддатнинг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, у ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилиш муддати кейинги иш кунига қадар узайтирилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни белгиланган муддат давомида ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилиш факти ягона электрон тизим орқали келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонаси томонидан рўйхатдан ўтказилган санадан қайд қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида хулоса ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хат расмийлаштирилгунга қадар ушбу ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран киритишга йўл қўйилмайди.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган талабга риоя қилинмасдан такроран тақдим этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилмасдан, ҳужжатни тақдим этган органга қайтарилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун битта кузатув хати билан фақатгина битта идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тақдим этилади.


82. Кузатув хатида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва алоқа телефон рақамлари кўрсаталиши лозим.

83. Бир нечта вазирлик ва идораларнинг қўшма қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этиш ҳужжатни қабул қилувчилар орасида номи биринчи бўлиб кўрсатилган вазирлик ёки идорага юклатилади.

84. Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига вазирлик ва идора раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланган кузатув хати билан мазкур Қоидаларнинг 80-бандига мувофиқ асл нусхаларда тақдим қилинади. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг унинг битта асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қолади.

85. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тақдим этган органнинг юридик хизмати раҳбари (вазирлик ёки идоранинг раҳбари ёки тегишли ўринбосари) томонидан имзоланган юридик хулоса илова қилинади. Юридик хулосада уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши лозим.

86. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган тақдирда, юридик хулосада вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажаришни юклаш, шунингдек мазкур вазифаларни бажариш муддати кўрсатилган тегишли ташкилий-бошқарув ҳужжатнинг (мазкур ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда) реквизитлари бўлиши лозим.

87. Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран жўнатилаётган бўлса, шунингдек у давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳужжат ўрнига қабул қилинган бўлса, юридик хулосада Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ёхуд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказмасдан қайтарилганлиги тўғрисидаги хатининг (хулосасининг) санаси ва рақами кўрсатилиши лозим.

89. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қуйидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилади:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаролик, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари ва мажбуриятларига, уларни амалга ошириш кафолатларига, кўрсатилган ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятларни амалга ошириш механизмларига дахл қилувчи;

б) идоралараро тусдаги (умум мажбурий тусдаги);

в) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идора (қўшма қабул қилган икки ёки ундан ортиқ идора) тизимига кирмайдиган ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Агар ташкилотлар вазирлик ёки идораларнинг тўлиқ бўйсунувида бўлсалар, мазкур органларнинг тизимига кирувчи ташкилотлар ҳисобланадилар. Бўйсунув тўғридан-тўғри (мазкур тизимнинг барча юқори бўғинларига вертикал равишда) ёки бевосита (бевосита юқори турувчи органга) бўлиши мумкин. Ташкилотлар, агар вазирлик ёки идорага қайсидир алоҳида муносабатлар юзасидан (масалан, ҳисоб юритиш қоидалари, маблағ билан таъминлаш, услубий раҳбарлик масалалари бўйича ва ҳоказо) бўйсунувда бўлсалар, уларнинг назорати остида бўлсалар ёхуд вазирлик ёки идора ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифасини бажарса, вазирлик ёки идоралар тизимига кирувчи ҳисобланмайдилар.


90. Мазкур Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатиб ўтилган белгилардан бири ёки бир нечтасига эга бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддатидан (доимий амал қилувчи, вақтинчалик (маълум бир муддатга қабул қилинган), шунингдек улардаги ҳуқуқий нормаларнинг қандай хусусиятда бўлишидан, шу жумладан, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга ёки маҳфий маълумотларга эга бўлишидан қатъи назар, ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


91. Қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказилмайди:

а) якка тартибдаги ҳужжатлар:

шахсий тусдаги (лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки лавозимидан озод қилиш, комиссия ва бошқа коллегиал органлар таркибини тасдиқлаш, фахрий ёки ҳарбий унвонлар бериш, муайян шахсларга имтиёзлар бериш ва бошқа шу кабилар);

амал қилиши бир марта қўллаш билан тамом бўлувчи;

тезкор-фармойишли тусдаги (бир марталик топшириқлар);

б) муқаддам белгиланган тартибни ижро этишни ташкил этишга йўналтирилган ҳамда янги ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаган ҳужжатлар (шу жумладан, бутун мазмуни бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган ҳужжатлар);

в) техник регламентлар;

г) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар (стандартлар, стандартлаштириш бўйича қоидалар ва нормалар, техник-иқтисодий маълумотлар классификаторлари);

д) санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари;

е) шаҳарсозлик, экологик нормалар ва қоидалар;

ж) ушбу банднинг "в" - "е" кичик бандларида назарда тутилмаган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар. Ушбу кичик бандда назарда тутилган ҳужжатларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли деб топиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади;

з) тавсия хусусиятига эга ҳужжатлар;

и) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳужжатлар;

к) умум мажбурий тусга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар.

Мазкур банднинг "в" - "ж" кичик бандларида назарда тутилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига (рўйхат рақами 3344, 2021 йил 28 декабрь) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ҳисобга қўйилади.


2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий

экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш


92. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳужжат келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида амалга оширилади. Агар кўрсатилган муддатнинг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, унда давлат рўйхатидан ўтказиш муддати ундан кейинги биринчи иш кунига қадар узайтирилади.

Агар тақдим этилган ҳужжат, шу жумладан, малакали мутахассисларни жалб этиш йўли билан қўшимча ўрганиш талаб этиладиган бўлса, ҳужжатни кўриб чиқиш муддати ўн беш кунгача узайтирилиши мумкин.

93. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш:

а) ҳуқуқий экспертизани;

б) ушбу ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида хулоса расмийлаштиришни;

в) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига (бундан буён матнда Давлат реестри деб юритилади) рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида маълумот киритишни ва уни Давлат реестрига киритишни;

г) Давлат реестрига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида маълумот киритишни ва уни Давлат реестридан чиқаришни ўз ичига олади.

93-1. Электрон тизим орқали тақдим этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижасида унда техник кўринишдаги, шу жумладан ҳужжат мазмунининг ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, мазкур хатоликлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан электрон тизим орқали бартараф этилиши мумкин. Бунда, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда аниқланган техник кўринишдаги, шу жумладан мазмун ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар ҳужжатни қабул қилган орган (органлар) биринчи раҳбари томонидан имзоланган тегишли хатга асосан бартараф этилади.

94. Тақдим қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:

а) ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига зид бўлса;

а-1) ҳужжатда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар мавжуд бўлса;

б) ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низом ва мазкур Қоидалар билан ўрнатилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилган бўлса. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартиби бузилганлиги сабабли давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилса, ҳуқуқий экспертиза ўтказилмайди;

в) ҳужжат манфаатдор органлар билан келишиш мажбурий ҳисобланганда бундай органлар билан келишилмаган бўлса;

г) ҳужжат мазкур Қоидалар билан ўрнатилган бошқа талабларга жавоб бермаса.


95. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун ичида вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс рўйхатдан ўтказиш рад этилган ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилади ва унинг нусхасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади. Ушбу ҳужжат ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаслиги ва давлат рўйхатидан ўтказишга зарурат бўлмаслиги лозим.

Ҳужжатни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжат юборилаётган кузатув хатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ҳақидаги хатининг (хулосасининг) санаси ва рақами кўрсатилиши шарт.

Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бекор қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хулосасини эътиборга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилиши ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этилиши мумкин. Бунда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдимномасига кўра қабул қилинган ҳужжатларни қайта ишлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишга такроран тақдим этиш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим.

Мазкур Қоидаларнинг 94-банди "б" ва "в" кичик бандларида кўрсатилган асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда (мазкур Қоидаларнинг 81-бандида назарда тутилган муддат бузиш ҳоллари бундан мустасно), вазирлик ва идоралар бир ой ичида рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга ёхуд ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборишга мажбурдирлар.

Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асл нусхалари тегишли вазирлик ва идораларнинг ёзма мурожаати асосида уларга фақат уларни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат нусхалари берилган тақдирда қайтариб берилиши мумкин.


96. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазирлик ёки идорага бу ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилган органнинг илтимосига кўра, ҳуқуқий экспертизанинг исталган босқичида давлат рўйхатидан ўтказмасдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайтариб берилиши мумкин. Бу ҳолда вазирлик ёки идора Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли хатни, ушбу ҳужжатни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжатнинг нусхасини юборади.


97. Агар ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий экспертиза ўтказиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим эмас деб топилса, ушбу ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган органга ушбу қарорни қабул қилиш асослари кўрсатилган тегишли хулоса юборилади.


98. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш ягона электрон тизим орқали идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган хулоса билан расмийлаштирилади.

Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан, истисно тариқасида, қоғоз шаклида тасдиқланадиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги хулоса билан расмийлаштирилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги хулоса асосида рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда Давлат реестрига тегишли маълумот киритилади.

Давлат реестри электрон шаклда юритилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги белги (давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси, шунингдек давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар учун қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри) буйруқ ёки қарорнинг юқори қисмига қўйилади.

Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмийлаштирилган асл нусхаси идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган вазирлик ёки идорага белгиланган тартибда юборилади.

Келишувчи вазирлик ва идораларга, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган вазирлик ва идора томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.

Вазирлик ва идоралар давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасидан электрон кўринишда юклаб олишлари мумкин.

99. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур Қоидаларда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.



3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кучга кириши


100. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради ва ижро этилиши лозим.

Агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлса, унда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат шу санадан бошлаб кучга киради.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомили мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.

101. Давлат рўйхатидан ўтиши лозим бўлган ҳужжатларни, улар давлат рўйхатидан ўтказилмасидан ва расмий эълон қилинмасидан, ижрога юборишга йўл қўйилмайди. Мазкур талаблар бузилган тақдирда, ҳужжатлар кучга кирмаган ҳужжат сифатида қўлланилмайди.

Ўзбекистон Республикаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 37-моддасига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари давлат рўйхатидан ўтказилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.


5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

расмий шарҳ бериш


102. Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлайди. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш бўйича шарҳ бериш зарурати юзага келган тақдирда, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган тегишли расмий шарҳ бериши шарт.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган ҳолларда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга расмий шарҳ берилади. Расмий шарҳлар беришда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш ҳуқуқий нормалар мазмунини тушунтиришдан иборат бўлиб, аниқлаштирувчи қоидаларни ўз ичига олади ва мустақил аҳамиятга эга бўлмайди ҳамда расмий шарҳ берилаётган нормалар билан биргаликда амал қилади.

Бунда расмий шарҳ бериш мақсадида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнидан фақат сўзма-сўз (унинг бўлими, боби, параграфи, банди ва ҳоказо) фойдаланишга йўл қўйилади. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат мазмунидан (унинг бўлими, боби, параграфи, банди ва ҳоказо) фарқ қилувчи ҳамда янги ҳуқуқий норма ҳосил қилувчи бошқа тушунча ва атамалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


103. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли органларга улар қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича расмий шарҳ бериш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақлидир.


104. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳлар тегишлича буйруқ ёки қарорлар билан мазкур Қоидаларнинг 13-иловасига мувофиқ шаклда берилади.


105. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги буйруқ ёки қарор қабул қилинганидан сўнг ягона электрон тизим орқали ўн кун ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилинади.

Расмий шарҳ бериш тўғрисидаги буйруқ ёки қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилгандан кейингина ижрога юборилади.


105-1. Расмий шарҳ берилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилаётганда, унга берилган расмий шарҳ ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши керак.

Расмий шарҳни ўз кучини йўқотган деб топиш расмий шарҳни бериш тўғрисидаги ҳужжат қандай тартибда қабул қилинган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади.

106. Расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳамда расмий шарҳни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги буйруқлар ёки қарорлар "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да эълон қилинади.

107. Расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳамда расмий шарҳни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги буйруқ ёки қарорнинг матни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни қандай тартибда тарқатилган бўлса, шундай тартибда тарқатилади.

108. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидаларини қўллаган ҳолда тўлиқ шарҳ бериш имкони бўлмаган тақдирда, вазирлик ёки идора идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ва уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилишга мажбурдир.

Агар шарҳ тайёрлаш давомида қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалаларини ҳуқуқий тартибга солиш зарурати аниқланса, вазирлик ва идоралар ўз ваколатлари доирасида тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишлари ва қабул қилишлари ёхуд юқори турувчи органларга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича таклиф киритишлари лозим.


2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш


109. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан, шу жумладан, вазирлик ва идоралар томонидан янги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек уларни қабул қилган вазирлик ва идораларнинг ташаббуси бўйича амалга оширилади.

110. Янги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тайёрланаётганлиги муносабати билан муқаддам қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ёки уларнинг тузилмавий бирликларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги таклифлар бундай ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда тайёрланиши лозим.


110-1. Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритиши лозим.

111. Қонунчилик ҳужжатлари ўзгарган тақдирда, вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтиришга ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдирлар. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилгунга қадар ушбу ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган қисмда амалда бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларга улар томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақлидир. Бу ҳолда вазирлик ва идоралар ўн кунлик муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдирлар. Ушбу норма бажарилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли орган (органлар)ни кейинчалик хабардор қилган ҳолда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқаришга ҳақлидир, бу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлади.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Давлат реестридан чиқарилиши натижасида юзага келадиган "ҳуқуқий бўшлиқлар" оқибатлари учун ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар бўлади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруғи билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруғи, агар буйруқнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


112. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан ёхуд вазирлик ёки идора ташаббуси бўйича қайта кўриб чиқишда айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилишини тугатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги тегишли буйруқ ёки қарорни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида хулоса асосида Давлат реестрига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш ва Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги маълумот киритилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат уни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан, агар унда кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, ўз кучини йўқотган деб топилади.


113. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат (тузилмавий бирлик) ўз кучини йўқотган деб топилса, ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга (тузилмавий бирликка) ўзгартириш ва қўшимчалар киритган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (уларнинг тегишли тузилмавий бирлиги) ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.

114. Илгари қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни (тузилмавий бирликни) ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёки унинг тузилмавий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш, илгари қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат (тузилмавий бирлик) амал қилишининг тикланишига олиб келмайди.


115. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан ёхуд бунга ваколатли бошқа орган томонидан ушбу ҳужжат қабул қилинган тартибда амалга оширилади.

Бошқа вазирлик ва идоралар билан қўшма ҳолда қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шу вазирлик ва идоралар билан қўшма ҳолда ўзгартириш, қўшимчалар киритилади ёки ўз кучини йўқотган деб топилади.

Бир нечта вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар келишилган вазирлик ва идоралардан қайси бирининг манфаатларига ёки ваколатларига дахл қилса, ўша вазирлик ва идоралар билан келишилади.

Бошқа вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шу вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда ўз кучини йўқотган деб топилади.

Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар уни қабул қилишда иштирок этмаган вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим бўлса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу вазирлик ва идоралар билан ҳам келишилиши лозим.

116. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган вазирлик ёки идора қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворисга ўз ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи билан бирга илгари қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари ҳам ўтади, ушбу Қоидаларнинг 117-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


117. Вазирлик ёки идора тугатилган ёхуд у тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқини ҳуқуқий ворисига бермасдан қайта ташкил этилган тақдирда, илгари қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари юқори турувчи ёки бошқа ваколатли органга ўтади.


118. Вазирликнинг ёки идоранинг номи ўзгартирилган тақдирда, унинг илгариги номи кўрсатилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзгартирилган номга оид қисмига ўзгартириш ёки қўшимча киритилиши лозим. Бундай ўзгартиришлар ёхуд қўшимчалар киритилгунига қадар илгариги номи кўрсатилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши номи ўзгартирилган вазирликка ёки идорага тўлиқ ҳажмда татбиқ этилади.

Вазирлик ёки идора мақомининг ўзгартирилиши улар томонидан илгари қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амал қилишининг тугатилишига олиб келмайди.


119. Вақтинчалик тусга эга бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан эътиборан Давлат реестридан чиқарилган ҳисобланади. Вазирлик ва идоралар зарур ҳолда бундай ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз кун олдин уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этиб, уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришга мажбурдирлар.

Бутун ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиш муддатини узайтириш ёхуд унга муддатсиз тус бериш идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонунчилик ҳужжатларига, ўтказилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларига, жамиятдаги барқарор ҳуқуқий муносабатларга мувофиқ бўлган тақдирдагина амалга оширилади.


3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

амал қилишининг тўхтатиб турилиши


120. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд унинг юқори турувчи органи томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин. Бунда, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилган ҳолда, қандай ҳодиса юз бериши лозимлиги аниқ кўрсатилиши ҳамда ушбу ҳодиса барчага маълум бўлиши лозим.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан амалга оширилади.

Муайян муддатга тўхтатилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши тўхтатиб туриш муддати тугагандан сўнг автоматик равишда қайта тикланган ҳисобланади. Бунда, амал қилишни қайта тиклаш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши талаб этилмайди.

Муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан қайта тикланади.


121. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши низоли масалалар келиб чиққанда, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш билан боғлиқ бўлган янги ҳолатлар аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўхтатиб турилиши мумкин.


122. Мазкур Қоидаларнинг 121-бандига асосан тўхтатиб турилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши уни тўхтатиб туриш асослари бартараф қилинган тақдирда қайта тикланиши мумкин.


123. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши мазкур Қоидаларнинг 121-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тўхтатиб турилади ёки қайта тикланади, буйруқнинг нусхаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тўғрисидаги буйруғи, агар буйруқнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



4-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон

қилиш ва уларнинг матнларини тарқатиш

125. Давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилиниши шарт. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан", Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, вазирлик ва идораларнинг расмий нашрлари идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалардир.

Вазирлик ва идоралар томонидан таъсис этилган, таъсис ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган органлар томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилиш назарда тутилган оммавий ахборот воситалари уларнинг расмий нашрлари ҳисобланади.

Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан" ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасида расман эълон қилингунга қадар ўзларининг расмий нашрларида эълон қилган тақдирда, бу ҳақда эълон қилинган кундан кечикмай, расмий нашр реквизитларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига маълум қилади.

125-1. Давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати бўйича давлат органлари ва ташкилотларга юборилади.

126. Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) улар расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириши шарт.

Тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган расмий веб-сайтларда эълон қилинмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чораларини қўллаш тақиқланади.

127. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни эълон қилиш ва тарқатишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилиши мажбурийдир.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмий ва норасмий нашрларда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида ва маълумотларнинг электрон базаларида эълон қилишда (тарқатишда), шунингдек қайта чоп этиш йўли билан тарқатишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси ҳужжатнинг биринчи варағининг марказида унинг номининг остига қўйилади.

129. Вазирлик ва идоралар, ўз ваколатлари доирасида, ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлашлари шарт.


130. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилиши идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан тўсиқсиз (эркин) танишиш имконини таъминловчи ҳар қандай шаклларда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, расмий нашрларда, умумфойдаланиш жойларидаги пешлавҳаларда ва бошқаларда эълон қилиш йўли орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллашга масъул бўлган шахслар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан шахсан таништирилиши лозим.






Қоидаларга

1-ИЛОВА


НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар

алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига

қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011 - 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир


Тошкент ш.,

2014 йил 10 январь,

11-сон

(имзо)

Х. Хххххххх




Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2014 йил 10 январдаги

11-сон буйруғига

ИЛОВА



Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар

алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига

қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари - қонунчилик ҳужжатлари ва суғурталовчининг (суғурта брокерининг) таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг (суғурта брокерининг) коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс;

суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг раҳбари -тайинланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномаси ва берилган ишончномага асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган жисмоний шахс;

суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бош бухгалтери - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;

суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бош бухгалтери - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;

алоҳида бўлинма - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиали (ваколатхонаси).

2. Суғурталовчиларнинг, суғурта брокерларининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар (бундан буён матнда номзодлар деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда тайинланади (сайланади).

...


2-БОБ. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


6. Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари қуйидаги малака талабларига мос келиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлиши;

б) суғурта соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши (суғурта агенти сифатидаги, шунингдек ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш стажи ҳисобга олинмайди);

в) қуйидаги йўналишлардаги билимларга эга бўлиши:

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари.

...


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда, Молия вазирлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) Комиссия қарор қабул қилган кундан бошлаб 3 кун муддатда ёзма равишда хабар беради.

21. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келмаган тақдирда, Молия вазирлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) мос келмаганлик сабабларини кўрсатган ҳолда Комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун муддатда ёзма равишда хабар беради.

22. Суғурталовчи (суғурта брокери) мазкур Низом талабларини бузган тақдирда, суғурталовчига (суғурта брокерига) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.

23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Қоидаларга

2-ИЛОВА

НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ


Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон

болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг

ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири


Тошкент ш.,

2014 йил 28 январь,

27-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Халқ таълими вазири


Тошкент ш.,

2014 йил 28 январь,

4-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Молия вазири


Тошкент ш.,

2014 йил 28 январь,

82-сон

(имзо)

Х. Хххххххх




Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2014 йил 28 январдаги

27, 4 ва 82-сон қарорига

ИЛОВА



Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон

болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг

ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимларига, шунингдек ногирон болаларни ва уйда якка тартибда ўқитиладиган болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


1-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ МИҚДОРИ


1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига ойлик йўл компенсацияси миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.

2. Уйда ўқитиладиган болалар рўйхати, шунингдек уларнинг мактабга бириктирилиши халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва фаолиятини ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланади.

...


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. Компенсациянинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.






Қоидаларга

3-ИЛОВА

НАМУНА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ


2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига

тегишли Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган

товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси

раиси


Тошкент ш.,

2014 йил 10 январь,

23-сон

(имзо)


Х. Хххххххх

Инвестициялар ва ташқи

савдо вазири


Тошкент ш.,

2014 йил 10 январь,

8-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Иқтисодий тараққиёт ва

камбағалликни

қисқартириш вазири


Тошкент ш.,

2014 йил 10 январь,

83-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Келишилган:

Молия вазири


2014 йил 7 январь


(имзо)

Х. Хххххххх

Марказий банк раиси


2014 йил 8 январь

(имзо)

Х. Хххххххх




Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси,

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт

ва камбағалликни

қисқартириш вазирлигининг

2014 йил 10 январдаги

23, 8 ва 83-сон қарорига

ИЛОВА



2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига

тегишли Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб

ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-Эн-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ, кўрсатилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.

1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:

МТБ - 2006 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим, илова ҳамда ўзгартишлар ва қўшимчаларни ичига олган ҳолда;

Сармоядор - "Ўзбекнефтгаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.", "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." ва "Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) компанияларни, уларнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарийларини бирга англатади;


...


8. Оператор Нефть-газ операцияларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) мувофиқ божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига эга.






Қоидаларга

4-ИЛОВА

НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ


Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва "Ўзбекистон почтаси" АЖ билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир


Тошкент ш.,

2014 йил 12 январь,

99-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Келишилган:

Фавқулодда вазиятлар вазири


2014 йил 7 январь

(имзо)

Х. Хххххххх

Ички ишлар вазири


2014 йил 7 январь

(имзо)

Х. Хххххххх

Давлат хавфсизлик хизмати раиси


2014 йил 7 январь

(имзо)

Х. Хххххххх

Соғлиқни сақлаш вазири


2014 йил 7 январь

(имзо)

Х. Хххххххх

Ташқи ишлар вазири


2014 йил 7 январь


(имзо)

Х. Хххххххх

"Ўзбекистон почтаси" АЖ

Бош директори

2014 йил 7 январь

(имзо)

Х. Хххххххх




Ўзбекистон Республикаси Алоқа,

ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари давлат қўмитасининг

2014 йил 12 январдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик жўнатмаларида одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган предметлар ва моддаларни аниқлаш бўйича назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

почта, курьерлик жўнатмалари назорати - почта, курьерлик жўнатмаларини уларда хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаш мақсадида визуал кўрикдан ўтказиш ва техник назорат воситаларини қўллаш орқали текшириш;

хавфли почта, курьерлик жўнатмалари - Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) 3-иловаси 1-банди "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган предметлар ва моддалар ёки уларнинг белгиларини ўз ичига олган жўнатмалар;

ваколатли органлар - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати;

техник назорат воситалари - хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаш учун қўлланиладиган махсус техника (металлодетекторлар, рентген техникаси, дозиметрлар, газ анализаторлари ва бошқалар).

2. Почта, курьерлик жўнатмалари назорати уларни қабул қилиш, саралаш ва ишлов беришни амалга оширувчи почта алоқаси операторлари, провайдерларига юклатилади.

3. Почта, курьерлик жўнатмалари назорати жойлари қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:

ноқулай санитария-эпидемиологик шароитга, карантин ва обсервация зоналарига эга мамлакатлар рўйхати (бундай мамлакатлар рўйхати Республика карантин ва ўта хавфли инфекцияларни профилактика қилиш марказининг маълумотлари бўйича тузилади);

почта, курьерлик жўнатмалари юқори эътиборни талаб этадиган мамлакатлар рўйхати (бундай мамлакатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотлари бўйича тузилади);

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) 3-иловаси 1-банди "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган предметлар ва моддалар, шунингдек уларнинг белгилари рўйхати;

техник назорат воситалари;

ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ фавқулодда вазиятлар юзага келганда хабардор қилиш схемаси (бундан буён матнда хабардор қилиш схемаси деб юритилади).

4. Почта алоқаси оператори, провайдери томонидан хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда, бундай жўнатмалар мазкур Йўриқномада ўрнатилган талабларга риоя қилинган ва ушбу Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилган ҳолда ажратиб қўйилади.

...

9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


42. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилишлари устидан назорат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.




Почта, курьерлик жўнатмалари почта

хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА



Фавқулодда вазиятлар юзага келганда почта алоқаси

операторлари, провайдерлари томонидан хабар қилиш

СХЕМАСИ

Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини аниқлаган алоқа ходими


>

Ҳудудий (вилоят, туман) ФВБ (ФВБм), ТИИБ (ИИБ), ММХБ (ММХБм), ДСЭНМ, ҳокимлик (вилоят, туман)
































V



















Почта алоқаси ташкилотининг навбатчи диспетчери, бевосита раҳбари


>

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг масъул навбатчиси
































V



















Почта алоқаси ташкилотининг раҳбари (ўринбосари)



"Халқаро почтамт" филиали бўйича навбатчи


>





Почта, курьерлик жўнатмалари почта

хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА



Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини ажратиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

_____-сон ДАЛОЛАТНОМА

20__ й. "___" _________________ с. ____ мин. _______да _________-сон гувоҳномага

эга __________________ кузатувида

дан почта билан


(почтани жўнатиш жойи бўлинмасининг номи)


дан 20__ й. "___" _______ с.___ мин. __да келиб тушган

(бўлинма номи)


  буюмлар миқдоридаги оғирлиги ___________, _________ кг _____ г. бўлган

(эълон қилинган қиймати)

___-сон ______________________

олинганлиги тўғрисида ____________ да тузилди.

(жўнатма турлари)

(почтани олган бўлинма номи)

    





Қоидаларга

5-ИЛОВА

НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС)

"Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ

текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати

бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби"ни тасдиқлаш

тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) "Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби" иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир


Тошкент ш.,

2014 йил 8 январь,

22-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Келишилган:

Давлат солиқ қўмитаси

раиси


2014 йил 8 январь

(имзо)

Х. Хххххххх




Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2014 йил 8 январдаги

22-сон буйруғига

ИЛОВА



Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС)

"Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари

ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар

кўрсатиш тартиби"


Ушбу Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) (бундан буён матнда стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасида солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни норматив тартибга солишнинг элементи ҳисобланади.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу стандартнинг мақсади давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувларини ўтказиш вақтида солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш ҳисобланади.

2. Мазкур стандарт талаблари барча солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан қўлланилиши мажбурийдир.


2-БОБ. СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИ ЎТКАЗИШ

ВАҚТИДА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР


3. Солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар (бундан буён матнда хизматлар деб юритилади) шартнома асосида кўрсатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

текширув вақтида вужудга келаётган аниқ кўрсатилган саволлар бўйича хулоса бериш, ушбу саволлар бўйича мижознинг (ишонч билдирувчининг) давлат солиқ хизмати органлари олдидаги нуқтаи назарини тасдиқловчи ҳужжатларни (исботларни) тақдим этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

солиқ текшируви доирасида амалга ошираётган ҳаракатларни кузатиб бориш (солиқ тўловчининг ҳудуди ва жойларини кўздан кечириш, мол-мулкини инвентаризация қилиш, ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш ва бошқалар) ҳамда ўтказилаётган ҳаракатлар қонунийлиги тўғрисида мижозга (ишонч билдирувчига) хулоса тақдим этиш.

...


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


10. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш солиқ текшируви бошланган муддатдан қатъи назар, бошланади






Қоидаларга

6-ИЛОВА


НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ



Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 79 ва 2011-37-сон қарори (рўйхат рақами 2310, 2012 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.".


2. Мазкур қарор "Ўзбекнефтгаз" МХК билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 11 февраль,

770-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 11 февраль,

991-сон


Келишилган:

"Ўзбекнефтгаз" МХК Бошқарув раиси

(имзо)

Х. Хххххххх

2014 йил 5 февраль






Қоидаларга

7-ИЛОВА


НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ



Автомобиль йўллари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг

божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомнинг

9-бандига қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2003 йил 4 сентябрдаги 01-02/12-35 ва 5-сон қарори (рўйхат рақами 1278, 27 сентябрь 2009 йил) билан тасдиқланган Автомобиль йўллари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Импорт товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий автоташувчилар томонидан ташилганда божхона кузатуви талаб қилинмайди.";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 11 февраль,

991-сон

Ички ишлар вазири

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 11 февраль,

770-сон






Қоидаларга

8-ИЛОВА


НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ


ҚАРОРИ



Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда

назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби

тўғрисидаги низом ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 12 февраль,

11-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 12 февраль,

8-сон

Марказий банк раиси

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 12 февраль,

19-сон

Адлия вазири

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 12 февраль,

88-сон


Келишилган:

Соғлиқни сақлаш вазири

(имзо)

Х. Хххххххх

2014 йил 7 февраль

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори

(имзо)

Х. Хххххххх

2014 йил 8 февраль




Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Давлат

солиқ қўмитаси, Марказий банки

Бошқаруви ва Адлия вазирлигининг

2014 йил 12 февралдаги

11, 8, 19 ва 88-сон қарорига

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 124, 1995 йил 15 февраль).


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 25 ноябрда 15-02-06/250, 97-99 ва 10009/767-Д-сон билан тасдиқланган Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар (рўйхат рақами 124-1, 1997 йил 28 ноябрь).


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 12 январда ЭГ/15-02-06-55-сон, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 13 январда 18/5-289, 97-В ва 124-2-сон билан тасдиқланган Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 124-2, 1999 йил 22 январь).


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Адлия вазирлигининг 2009 йил 13 ноябрдаги 107, 2009-34, 29/20 ва 11-сон "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 124-3, 2009 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 49-сон, 525-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Адлия вазирлигининг 2010 йил 22 октябрдаги 87, 2010-39, 32/2 ва 17-сон "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 124-4, 2010 йил 2 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 391-модда).






Қоидаларга

9-ИЛОВА


НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ



"Жисмоний шахсларни биржа савдоларида иштирок этиш

ҳуқуқи учун аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор,

шунингдек  унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2003 йил 5 мартдаги 01/НИ-235-сон "Жисмоний шахсларни биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи учун аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1241, 2003 йил 29 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон);

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 7 мартдаги 01/19-18/07-сон "Жисмоний шахсларни биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи учун аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1241-1, 2007 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 167-модда).


2. Мазкур қарор 2020 йил 1 январдан кучга киради.

Раис

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 22 март,

133-сон






Қоидаларга

10-ИЛОВА

НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ


"Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар

эгалари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сон "Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1911, 2009 йил 25 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 100-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бош директор


Тошкент ш.,

2014 йил 22 январь,

318-сон

(имзо)

Х. Хххххххх

Келишилган:

Ўзбекистон Республикаси

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш давлат

қўмитаси раиси


2014 йил 10 январь

(имзо)

Х. Хххххххх





Ўзбекистон Республикаси

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва

ривожлантириш маркази бош директорининг

2014 йил 22 январдаги

318-сон буйруғига

ИЛОВА



"Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар

эгалари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқ муқаддимасидаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Низомда:

а) 1-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "телефон" деган сўз "телефон рақами, электрон почта манзили, эмитентнинг расмий веб-сайти (улар мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 7-бандда:

иккинчи хатбоши "шунингдек" деган сўздан кейин "телефон рақами, электрон почта манзили," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши ", шунингдек телефон рақами ва электрон почта манзили (улар мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

г) 16-банд ", мазкур Низомда белгиланган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

д) 19 ва 24-бандлардан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

е) 25-бандда:

иккинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Марказий депозитарий бошқа сабабларга асосан реестрни шакллантиришни рад этишига йўл қўйилмайди.";

ж) 26-банддаги "икки иш" деган сўзлар "беш" деган сўз билан алмаштирилсин;

з) 28-бандда:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

и) 36-банддаги "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи" деган сўзлар "Марказий депозитарий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

к) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Марказий депозитарий томонидан реестрни шакллантириш фақатгина эмитентнинг барча номинал сақловчиларидан мазкур эмитент қимматли қоғозлари эгаларининг рўйхатлари қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади.";

л) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва корпоратив облигациялар бўйича даромадларни тўлаш учун реестр реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномадан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ электрон ёки қоғоз ҳужжат кўринишида тегишлича шакллантирилади.";

м) 54-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

н) 58-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўзининг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили, эмитент расмий веб - сайти, шунингдек мазкур Низомнинг 6-бандида келтирилган бошқа маълумотларнинг ўзгарганлиги тўғрисида ёзма равишда ахборот бериши шарт.";

о) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун шакллантирилган реестр ваколатли шахсга берилгандан сўнг йигирма кун давомида Марказий депозитарий реестрнинг қоғоз шаклидаги бир нусхасини, шакллантирилган реестрга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, бундай ҳолатлар тўғрисидаги ахборотни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этади.";

п) 69-банддаги "тақдим этмаслиги" деган сўзлар "тақдим этишни асоссиз рад этиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.






Қоидаларга

11-ИЛОВА

НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ



"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик

ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит

уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган

чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/1-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2063, 2010 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 12-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 15 март,

770-сон



          





Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2014 йил 15 мартдаги

770-сон қарорига

ИЛОВА



"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик

ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит

уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган

чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг номидан ва 1-бандидан "кредит уюшмалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) номидан, муқаддимадан, 1-банддан, 3-бобнинг номидан, 6 ва 7-бандлардан "кредит уюшмалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 4-бандда:

иккинчи хатбошидан "кредит уюшмаси," деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"микрокредит ташкилотидан микрокредит ташкилотлари устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача бўлган миқдорида жарима ундириш;";


в) 5-банддан "кредит уюшмаси," деган сўзлар чиқариб ташлансин.






Қоидаларга

11а-ИЛОВА


НАМУНА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул

қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон "Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис                                                                          Х. Хххххххххх



Тошкент ш.,

2020 йил 17 сентябрь,

70-сон




Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2020 йил 17 сентябрдаги

70-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул

қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

киритилаётган қўшимчалар ўзгартириш


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралда 429-сон (рўйхат рақами 905, 2000 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон) билан тасдиқланган Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Кредит сиёсати банкларга тақиқловчи қуйидаги қоидаларни ўз ичига олиши керак:

жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;

илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш.".


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/3-сон қарори (рўйхат рақами 1642, 2006 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларида:

а) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"жисмоний шахсларга хорижий валютада микрокредитлар (микроқарзлар) бериш ва микрокредитлар (микроқарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олишга;

илгари олинган микрокредитлар (микроқарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатишга.";

б) 71-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.".






Қоидаларга

11б-ИЛОВА


НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ

қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Тошкент ш.,

2020 йил 25 март,

17-сон

Х. Хххххххххх

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Тошкент ш.,

2020 йил 27 март,

22-сон

Х. Хххххххххх

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2020 йил 25 ва 27 мартдаги

17, 22-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган

айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2010 йил 1 майдаги 2010-16, 36-сон "Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорида (рўйхат рақами 2110, 2010 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 178-модда):

қарор номи ва 1-бандидаги "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "солиқлар ва йиғимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

илованинг номи, муқаддимаси ва 1-бандидаги "солиқлар ва бошка мажбурий тўловлар" деган сўзлар "солиқлар ва йиғимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 20 июлдаги 85 ва 2017-33-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2902, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 749-модда) Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"солиқлар ва йиғимларнинг тўланиши;".".






Қоидаларга

12-ИЛОВА

НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул

қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 22 март,

991-сон







Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2014 йил 22 мартдаги

991-сон қарорига

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 14 сентябрдаги 21-А/2-сон "Кредит уюшмалари томонидан молиявий операцияларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1179, 2002 йил 7 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 19-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 14 мартдаги 6/4-сон "Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1944, 2009 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 216-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/6-сон "Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2084, 2010 йил 1 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 71-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 7 майдаги 14/6-сон "Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2084-1, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 214-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/3-сон "Кредит уюшмаларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2208, 2011 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 110-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 апрелдаги 10/9-сон "Кредит уюшмаларининг активларини таснифлаш, активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2227, 2011 йил 10 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 196-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 30 апрелдаги 13/6-сон "Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2234, 2011 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 245-модда).






Қоидаларга

12а-ИЛОВА



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси

порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси

учун жойлаштирилган лойиҳа юзасидан муҳокама

иштирокчилари таклифларини (изоҳлари)

қўриб чиқиш якуни бўйича

ЖАДВАЛ

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тури:

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг номланиши:

Лойиҳанинг таркибий тузилмаси

Таклиф (шарҳ)

муаллифи


Таклиф

(шарҳ)

Кўриб чиқиш натижаси






          





Қоидаларга

13-ИЛОВА


НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ



"Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида

ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини

қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

(рўйхат рақами 1807, 2008 йил 16 май) расмий

шарҳ бериш тўғрисида


Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тартиби бўйича келиб тушаётган сўровларни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 30 апрелдаги 44 ва 2008-33-сон "Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1807, 2008 йил 16 май) иловага мувофиқ расмий шарҳ берилсин.


2. Мазкур қарор тасдиқлангандан кейин ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келишиш учун юборилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилгандан кейин ижрога юборилсин.

Молия вазири

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 11 август,

19-сон

Давлат божхона қўмитаси раиси

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 11 август,

88-сон




Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва Давлат

солиқ қўмитасининг

2014 йил 11 августдаги

19 ва 88-сон қарорига

ИЛОВА



"Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида

ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини

қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

(рўйхат рақами 1807, 2008 йил 16 май)

РАСМИЙ ШАРҲ


1. Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 4-бандига мувофиқ солиқлардан қарзи бўлмаган корхонага қўшилган қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) суммасини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги корхонанинг банк ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширади.


2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддасига асосан солиқларга қуйидагилар киради:

1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

3) қўшилган қиймат солиғи;

4) акциз солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол-мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

10) жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.


3. ҚҚС суммасини қайтариш усуллари ва кетма-кетлиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227-моддасида белгилаб берилган ва Низомнинг 2-бандида акс эттирилган:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 207-моддасига асосан тўланиши керак бўлган ҚҚС суммасини қоплаш;

корхонанинг бошқа солиқлардан бўлган қарзларини қоплаш;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 228-моддасига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиб бериш.


4. Низомнинг 17-бандига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари, Молия вазирлиги ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтаришга рад жавобини бериш тўғрисида, жумладан, солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолатда, қарор қабул қилишга ҳақли.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Низомга мувофиқ бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликнинг мавжуд бўлиши ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб рақамига қайтаришга мажбурий равишда рад жавобини бериш учун асос бўлмайди.

Низомнинг 15-бандида солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёзма мурожаати бўйича ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш солиқ тўловчининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси олдидаги қарзларини сўндиришга, шунингдек етказиб берувчи корхоналар солиқ бўйича қарзларни ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси олдидаги қарзларини сўндириш орқали товарлар (ишлар, хизматлар) учун уларга солиқ тўловчининг тўловларини (шу жумладан, бўнак тўловларини) тўлаш ҳисобига амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган.

Юқорида қайд этилганларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 207-моддасига мувофиқ тўланиши керак бўлган ҚҚС суммасини, бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини қоплашга йўналтирилгандан сўнг қолган ҚҚСнинг ортиқча суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ундан солиқ тўловчининг ёзма мурожаатига мувофиқ Низомнинг 15-бандида назарда тутилган мақсадларга ўтказилади.


5. Низомнинг 4-бандига мувофиқ ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш корхонанинг банк ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан корхонанинг солиқлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 54-моддасига асосан:

солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш вақтинчалик молиявий қийинчиликка эга бўлган корхоналарга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида тўлаш муддатини солиқ тўловчи қарз суммасини бирйўла ёки босқичма-босқич тўлаган ҳолда кейинроқ муддатга кўчиришдан иборатдир;

солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан бир ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга берилади;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ҳисоблаш қарзни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиш даври бошланишидан эътиборан тўхтатиб турилади.


7. Шу тариқа, ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб рақамига қайтариш масаласини кўриб чиқишда тўланиши кечиктирилган (бўлиб-бўлиб тўланадиган) солиқ қарзи суммасига ўрнатилган тартибда тақдим этилган солиқ қарзини тўлашни кечиктиришнинг (бўлиб-бўлиб тўлашнинг) амал қилиш муддати мобайнида солиқ тўловчининг қарздорлиги сифатида қаралмайди.


8. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 218-моддасининг 11-бандига мувофиқ агар товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан, ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотлар мақсадида фойдаланилса, ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғининг суммаси ҳисобга олинади.


9. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 212-моддасига кўра Низомнинг 6-банди (б) ва (в) кичик бандларида ҚҚСни банк ҳисоб рақамига қайтариш учун солиқ тўловчи томонидан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши назарда тутилган:

Солиқ ҳисоботининг шаклларига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) мувофиқ ҚҚС ҳисоб-китоби (бундан буён матнда ҚҚС ҳисоб-китоби деб юритилади);

солиқ тўловчининг раҳбари ва бош ҳисобчиси (ёки зиммасига бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий бошқариш вазифалари юкланган бошқа шахс) ва давлат солиқ хизмати органининг ҚҚСнинг қайтарилиши бўйича материалларни кўриб чиқиш вазифаси юклатилган жавобгар ходими томонидан имзоланган солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб рақамига қайтариладиган ҚҚСнинг Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китоби.


10. Низомнинг 2-иловасида ҳисобот даврида ноль даражали ставка қўлланиладиган товарларнинг экспортга реализацияси бўйича оборотлар учун фойдаланиладиган олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси (9-устуннинг 050-сатри), ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илованинг 05031-сатри кўрсаткичидан келиб чиқиб тўлдирилади.

Ўз навбатида, ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илованинг 05031-сатри ноль даражали ставка қўлланиладиган товарларнинг экспортга реализацияси бўйича оборотдан келиб чиқиб аниқланади (ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илованинг 0503-сатри).

Юқоридагиларга кўра, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб рақамига ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш Низомнинг 2-иловаси 080-сатрда кўрсатилган ҚҚС суммаси миқдорида амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 март, 10-сон, 110-модда









































Время: 0.1525
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск