Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2014 й. 47-сон "Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2014 й.

N 47




ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ "МАҲАЛЛА ПОСБОНИ"

ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқаролар ва уларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллигини, аҳолининг ўзаро ҳамжиҳатлигини ошириш, уларнинг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги иштироки ҳамда ушбу соҳада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг лавозим маошларига тенг миқдорда лавозим маошлари белгиланишининг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.


3. Ички ишлар вазирлиги "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан биргаликда бир ой муддатда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарига бериладиган гувоҳнома ва кўкрак нишонининг намунавий шакллари ҳамда уларни бериш тартиби тўғрисида таклиф киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар, "Маҳалла посбони" жамоат тузилмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 19 апрелдаги 180-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 март, 10-сон, 106-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 17-модда


























Время: 0.2125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск