ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Облигациялар (заёмлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2014 й. 51-сон "Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларини қабул қилиш ва тўлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2014 й.

N 51



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

1992 ЙИЛГИ 12 ФОИЗЛИ ИЧКИ ЮТУҚЛИ

ЗАЁМИ    ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ    ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ВА ТЎЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларининг муомалада бўлиш муддати 2014 йил 1 июлда тугаши муносабати билан ҳамда давлат томонидан қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш, фуқаролар омонатларининг кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида, шунингдек 2014 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2014 йилда Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларини қабул қилиш ва тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки:

заём облигацияларини қабул қилиш, сақлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг ваколатли бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

заём облигацияларини индексация қилиш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


2. Белгилаб қўйилсинки:

аҳолидан заём облигацияларини қабул қилиш 2014 йил 1 апрелдан 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг ваколатли бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти кўрсатилган ҳолда амалга оширилади;

заём облигациялари тақдим этилганда облигациялар сақловчисининг номига, унга тегишли тасдиқнома берган ҳолда, "талаб қилиб олиш ҳисоб рақами" очилади;

заём облигациялари сақловчиларига пул маблағларини тўлаш, индексация қилишни ҳисобга олган ҳолда, 2014 йил 1 август - 30 ноябрь даврида амалга оширилади;

белгиланган муддатларда тақдим этилмаган заём облигациялари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ҳамда қабул қилинмайди ва тўланмайди.


3. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёмини қабул қилиш ва тўлаш масалалари бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин, унга қуйидагилар юклансин:

вазирликлар, идоралар, Халқ банкининг ваколатли бўлинмалари ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек заём облигацияларини қабул қилиш ва тўлаш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва ҳал этиш;

аҳоли ўртасида заём облигацияларини қабул қилиш ва тўлашни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш;

заём облигацияларини қабул қилиш, хатловдан ўтказиш ва тўлаш ишларини ташкил этиш;

заём облигацияларини қабул қилиш якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уларни индексация қилиш миқдорлари бўйича таклифлар киритиш.


4. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларини қабул қилиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки:

2014 йил 10 мартгача - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида аҳолидан Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларини қабул қилиш тўғрисидаги қўшма баёнотни ва банкнинг заём облигацияларини қабул қилишга ваколатли бўлинмалари рўйхатини эълон қилсин;

2014 йил 20 мартгача - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан тақдим этилган Хатлов далолатномаси асосида банкда сақланаётган илгари реализация қилинмаган заём облигациялари қолдиқларини белгиланган тартибда йўқ қилишни ташкил этсин;

банкнинг ваколатли бўлинмаларида заём облигацияларини қабул қилишга тайёрланиш, тегишли ҳисоб рақамлари очиш ҳамда заём облигацияларини қабул қилиш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар бўйича зарур ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки, Молия вазирлиги Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда республика аҳолиси ўртасида заём облигацияларини қабул қилиш ва тўлаш билан боғлиқ масалалар бўйича кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тадбирлари комплексини амалга оширсинлар.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёмини чиқариш ва уни тарқатиш тартиби тўғрисида" 1992 йил 6 апрелдаги 165-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 мартдаги

51-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли

ички ютуқли заёмини қабул қилиш ва тўлаш

масалалари бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири, комиссия раиси


Муллажонов Ф.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси, комиссия раисининг ўринбосари


(лавозимига кўра)

-

Давлат-тижорат Халқ банки раиси


Юсупов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


Икромов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари


Худойқулов С.Х.

-

"Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош директори


Хусанов Н.Д.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Умаров Р.А.

-

Давлат-тижорат Халқ банкининг департамент директори


Исламов А.Р.

-

Давлат-тижорат Халқ банки раисининг биринчи ўринбосари, комиссия котиби


      

Изоҳ: республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 март, 10-сон, 109-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 20-модда




























Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск