Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2008 й. 81-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2008 й.

N 81



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ АППАРАТИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 2 майдаги

81-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


I. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорида:

1) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

2) 9-банддаги "Ў.Т. Султонов ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари" сўзлари "ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

3) қарорга иловада:

а) 2-банддаги "фармонлари" сўзидан кейин "қарорлари" сўзи қўшилсин:

б) 4-банддаги "фармонлари" сўзидан кейин "қарорлари" сўзи қўшилсин;

в) I бўлимда:

қуйидаги мазмундаги 2-банд қўшилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари";

2 - 10-бандлар тегишли равишда 3 - 11-бандлар деб ҳисоблансин;

охирги хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) II бўлимнинг 4-бандидаги "фармонлари" сўзидан кейин "қарорлари" сўзи қўшилсин;

д) IV бўлимда:

бўлимнинг номидаги "фармонлари" сўзидан кейин "қарорлари" сўзи қўшилсин;

3-банднинг еттинчи хатбошидаги "фармонлари" сўзидан кейин "қарорлари" сўзи қўшилсин;

6-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати" сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 1-схеманинг II бўлимида:

бўлимнинг номидаги "Вазирлар Маҳкамаси аппарати" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Таркибий бўлинмалар" устунида:

"Аппарат Раҳбари" сўзлари "Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"департамент (бўлим) мудири" сўзлари "департамент (бўлим) мудири, бошқарма бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ижро ва назоратни ташкил этиш" устунидаги "Аппарат Раҳбари" ва "Аппарати Раҳбарига" сўзлари тегишли равишда "Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси" ва "Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"департаментлар ва бўлимлар", "департамент ва бўлим мудирлари", "департаментларда (ёки бўлимларда)", "департамент (ёки бўлим)" ва "департаментлар, бўлимлар" сўзлари тегишли равишда "департаментлар, бошқарма ва бўлимлар", "департамент ва бўлим мудирлари, бошқарма бошлиғи", "департаментларда (бошқармада, бўлимларда)", "департамент (бошқарма, бўлим)" ва "департаментлар, бўлимлар ва бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъуллар" устунида:

"Аппарат Раҳбари" сўзлари "Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"департамент, бўлим мудири" ва "департаментлар (бўлимлар) мудирлари" сўзлари тегишли равишда "департамент, бўлим мудири, бошқарма бошлиғи" ва "департамент (бўлим) мудирлари, бошқарма бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 2-схеманинг I бўлимида:

бўлимнинг номидаги "Вазирлар Маҳкамаси аппарати" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Таркибий бўлинмалар" устунида:

"Аппарат Раҳбари" сўзлари "Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Департамент, бўлим" сўзлари "департамент, бошқарма, бўлим" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тайёрлаш, бажариш ва назоратни ташкил этиш" устунида:

"юридик бўлимда" ва "Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига" сўзлари тегишли равишда "Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасида" ҳамда "Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"департаментда, бўлимда", "Департамент (ёки бўлим)", "департаментлар, бўлимлар" сўзлари тегишли равишда "департаментда, бошқармада, бўлимда", "Департамент (бошқарма, бўлим)", "департаментлар, бўлимлар, бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъуллар" устунида:

"Аппарат Раҳбари" сўзлари "Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"департамент, бўлим", "департамент, бўлим мудири", "департаментлар, бўлимлар" сўзлари тегишли равишда "департамент, бошқарма, бўлим", "департамент, бўлим мудири, бошқарма бошлиғи" ва "департаментлар, бўлимлар, бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 1-назорат карточкаси шаклида:

"Фармони" сўзидан кейин "қарори" сўзи қўшилсин;

"Вазирлар Маҳкамаси Аппарати" ва "Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида" сўзлари тегишли равишда "Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати" ва "Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида" сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 1а-назорат карточкаси шаклидаги "Фармони" сўзидан кейин "қарори" сўзи қўшилсин;

к) 2-назорат карточкаси шаклидаги "Вазирлар Маҳкамаси Аппарати" ва "Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида" сўзлари тегишли равишда "Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати" ва "Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 155-модда.














































Время: 0.0341
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск