язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.12.2004 й. 564-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 2 декабрдаги

564-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Кадрлар бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати фаолиятини кадрлар жиҳатидан таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига бўйсунади.

4. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбар ходимларини тасдиқланган номенклатурага асосан лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш масалалари бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда:

талаб қилинаётган ихтисослар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини масъул ходимлар ва хизматчилар билан ўз вақтида ва сифатли бутлашни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида ишлаш учун тегишли номенклатура бўйича кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлашни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати ходимларининг ишлаб чиқариш - иқтисодий таълим олишини;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати масъул ходимлари ва хизматчиларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ташкил этиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг шахсий таркиби ҳисобини юритиш, мунтазам (ҳар йиллик) асосда ходимларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларини янгилаш.


6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ходимларни лавозимга тайинлашда (эгаллаб турган лавозимидан озод этишда) ҳисобга олиш ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиради, тегишли кўрсатма ҳужжатларни тайёрлайди;

ходимларнинг сифат таркибини яхшилаш, лавозимга кўтариш учун пухта захира ишларида фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати кадрларининг малака, маълумот ва ёш даражаси тўғрисида ҳамда бошқа ижтимоий-демографик маълумотлар кўрсаткичлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг турли шакллари бўйича ишларни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида кадрлар ҳисобини юритади, ушбу масала бўйича ахборотлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати ходимларини аттестациядан ўтказишни ташкил этади, аттестация комиссиялари қарорларини бажариш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати ходимларига тааллуқли тушадиган хатлар, шикоятлар ва аризаларни кўриб чиқади;

Аппарат ходимларини Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан мукофотлашга тақдим этиш учун ҳужжатларни тайёрлайди. Мукофотлар, рағбатлантиришлар ва танбеҳлар ҳисобини юритади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати ходимларига пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришни таъминлайди;

ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасидаги ходимлар, унинг Аппарати ходимларининг хизмат гувоҳномаларини расмийлаштиради, беради ва уларнинг ҳисобини юритади;

Бўлимга юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



III. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг топшириғига биноан давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ҳамда йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадларда ишчи гуруҳлар ташкил этиш.


8. Бўлим:

Бўлимга юкланган вазифаларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатларни белгиланган муддатларда тайёрлашнинг таъминланиши учун;

кадрлар ҳисобга олинишининг ва улар билан ишлаш бўйича ҳисоботларнинг аҳволи, кадрлар бўйича ҳужжатларнинг сақланиши ва ишларнинг юритилиши учун;

аризалар ва хатлар бўйича масалаларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ҳал қилиниши учун жавоб беради.



IV. БЎЛИМНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Бўлимнинг тузилмасига Бўлим мудири, шунингдек I тоифали иш юритувчи-котиба киради.

Бўлимнинг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.


11. Бўлим мудири ва I тоифали иш юритувчи-котиба белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Бўлим ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, Бўлимнинг чораклик иш режаси асосида ташкил этилади.

Бўлимнинг чораклик иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.

13. Бўлим мудири:

Бўлимга бевосита раҳбарликни амалга оширади ҳамда Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

тасдиқланган номенклатура бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - Девоннинг Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилишини ташкил қилади, кўрсатиб ўтилган лойиҳаларга розилик беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган йўриқномага мувофиқ Бўлимда иш юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Бўлим ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига тақдим этади.

14. I тоифали иш юритувчи-котиба иш юритишни таъминлайди, Бўлимда ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларни архивда сақлашга тайёрлаш ва уларнинг ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 496-модда.