язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2004 й. 475-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2004 й.

N 475



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш, унинг тармоқлар, ҳудудларни ва мамлакат иқтисодиёти соҳаларини ривожлантиришдаги мувофиқлаштирувчи ролини ошириш, ахборот-таҳлил ишларини чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Муҳим комплекслар, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳалари бўйича қуйидаги Ахборот-таҳлил департаментлари Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг асосий таркибий бўлинмалари ҳисоблансин:

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти.

2. Қуйидагилар:

Бош вазир котибияти тузилмаси, Бош вазир ўринбосари аппаратининг тузилмаси, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси котибияти тузилмаси ва Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг ўринбосари аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

Ахборот-таҳлил департаментлари тузилмаси ва уларнинг ходимлари сони 5, 8, 9-иловаларга мувофиқ;

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси ва ходимлари сони 5-иловага мувофиқ.

3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Ш.М.Мирзиёев) Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари (Р.В.Абдуқодиров) билан биргаликда:

бир ой муддатда тасдиқланган тузилмалар ва ходимларнинг сонига мувофиқ Ахборот-таҳлил департаментлари шакллантирилишини таъминласин, уларни юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамласин;

икки ой муддатда кўрсатиб ўтилган ҳар бир Ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамаси функционал бўлимлари ходимлари штат жадвалини ходимларнинг 11-иловага мувофиқ тасдиқланган сонига мувофиқ қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари (Р.В.Абдуқодиров) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И.Каримов



*) 2-11-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

        

         

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 494-модда