язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.07.2005 й. ПФ-3631-сон "Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.07.2005 й.

N ПФ-3631


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ВА САВДО АЛОҚАЛАРИ,

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ

ЭТИШ СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ташқи иқтисодий алоқаларни кенг ривожлантириш ва чуқурлаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш ва хорижий сармоядорларга ишончли кафолатларни таъминлаш, ташқи савдони янада эркинлаштириш, мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари билан чет эл фирмалари ўртасидаги узоқ муддатли барқарор шериклик муносабатларини шакллантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги этиб қайта ташкил қилинсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги этиб;

Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ташқи иқтисодий алоқалар бўйича бошқармалари вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармалари этиб қайта ташкил қилинсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармалари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳамда агентлик минтақавий бошқармаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланадилар.


6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш;

экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши тугатилсин.

Тугатилаётган кенгашларнинг вазифалари қуйидагилар зиммасига юклансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро кенгашнинг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси зиммасига;

экспорт салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика кенгаши вазифалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги зиммасига.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 октябрдаги "Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида бошқарув тизимини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3151-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигини ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти масалалари бўйича ҳукумат қарорини қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 206-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 7-сон, 246-модда