язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.09.2005 й. ПФ-3661-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.09.2005 й.

N ПФ-3661



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сон Фармонига мувофиқ:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 20 сентябрдаги

ПФ-3661-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи фармонларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 февралдаги "Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси "Ўзшартномасавдо"ни тугатиш ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси - "Ўзулгуржибиржасавдо"ни таъсис этиш тўғрисида"ги ПФ-772-сон Фармони 5-бандининг биринчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:

2-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин:

илованинг 3 ва 4-бандларидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 февралдаги "Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-1930-сон Фармони 1-бандидаги ва 5-бандининг учинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3321-сон Фармони 1-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони иловасида:

I бўлим мазмуни қуйидагича 14-банд билан тўлдирилсин:

"14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги";

III бўлимдаги 1-банд чиқариб ташлансин; 2-9-бандлар тегишли равишда 1-8-бандлар деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида" 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармони 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 7 июлдаги ПФ-3453-сон Фармони 4-бандининг биринчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3594-сон Фармони 3-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро Кенгаш" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 37-38-сон, 282-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 9-сон, 335-модда