ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2012 й. ПФ-4451-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.07.2012 й.

N ПФ-4451



ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Мустаҳкам оила йили" Давлат дастурига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари - шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раҳбарлари ва ходимлари меҳнатини уларнинг ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича ижтимоий аҳамиятли ишларни амалга оширишга, оила институтини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга, жамиятда барқарорлик ва тотувликни таъминлашга қўшган ҳиссасини эътиборга олган ҳолда янада рағбатлантириш мақсадида:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида"ги 1997 йил 13 майдаги ПФ-1778-сон Фармонининг меҳнат ҳақи бўйича Ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ рағбатлантириш коэффициенти сифатида маошларга 20 фоизли устама ҳақ ўрнатилишини назарда тутувчи 1-бандининг амал қилиши туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари лавозимига ҳамда профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига нисбатан жорий этилади.

2. 2012 йилнинг 1 августидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошларига алоҳида меҳнат шароитлари учун 12 фоиз миқдорида ойлик устама ҳақ ўрнатилсин.

4. Ушбу Фармонда кўзда тутилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 309-модда






































Время: 0.0133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск