язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Телерадиоузатиш/ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телевидение муҳандислик-техника ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 01.05.2009 й. 128-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 1 майдаги

128-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Миллий

телерадиокомпанияси тизимидаги телевидение

муҳандислик-техника ходимларини аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида юқори технологияли телерадиоускуналардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1088-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (кейинги ўринларда - Миллий телерадиокомпания деб юритилади) тизимидаги телевидение, муҳандислик-техника ходимларини уларнинг профессионал тайёргарлиги ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Миллий телерадиокомпания тизими телевидение муҳандислик-техника ходимларининг аттестациясини доимий фаолият юритувчи Аттестация комиссияси ўтказади.

Доимий фаолият юритувчи Аттестация комиссиясининг (кейинги ўринларда - Аттестация комиссияси деб юритилади) шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланади.


3. Қуйидагилар Аттестация комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Миллий телерадиокомпаниянинг телевидение муҳандислик-техника ходимларини уларнинг профессионал тайёргарлиги ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда аттестациядан ўтказиш;

Миллий телерадиокомпания тизими кадрлари таркибини тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўриш;

Миллий телерадиокомпания ходимларининг, шу жумладан, хорижий медиатехнологиялар ўқув марказларида тажриба орттиришни ўташи ҳисобига доимий равишда малакаси оширилиши ва профессионал даражаси ўсиши юзасидан мониторинг ўтказиш ҳамда назорат қилиш тизимини жорий этиш.


4. Аттестация комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.



II. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИНГ

ФАОЛИЯТИ


5. Аттестация комиссиясини раис бошқаради. Раис вақтинча бўлмаган тақдирда Аттестация комиссиясини раис томонидан белгиланадиган унинг ўринбосарларидан бири бошқаради.


6. Аттестация комиссияси раиси аттестация ўтказиладиган жой ва муддатларни, аттестациядан ўтказиладиганларнинг таркибий рўйхатини ҳамда Миллий телерадиокомпания тизимидаги телевидение муҳандислик-техника ходимларини аттестациядан ўтказишга доир бошқа ташкилий масалаларни белгилайди.


7. Аттестация комиссияси аъзолари Аттестация комиссияси мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда аттестациядан ўтказиладиган ходимлар фаолиятига тааллуқли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақасини ва аттестация баённомасини имзолайдилар.


8. Аттестация комиссияси фаолиятини таъминлаш учун Аттестация комиссияси котибияти тузилади. Аттестация комиссияси котибияти таркиби Аттестация комиссияси қарори билан тасдиқланади. Аттестация комиссияси котибиятини Аттестация комиссияси аъзоларидан бири бошқаради.


9. Аттестация комиссияси котибияти:

аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун Аттестация комиссияси раисига тақдим этади;

Аттестация комиссиясининг тегишли қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди;

аттестациядан ўтказиладиган ходимларнинг шахсий йиғмажилдларини шакллантиради ва тайёрлайди;

Аттестация комиссиянинг аттестацияга тааллуқли тегишли қарорларини Аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда аттестациядан ўтказиладиган ходимларга етказади.


10. Аттестация комиссиянинг тегишли мажлислари Аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган жадвалларда белгиланадиган муддатларда ўтказилади. Аттестация комиссиясининг фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган ва мазкур Низом билан белгиланмаган бошқа масалалар, жумладан, Аттестация комиссиясининг иш тартиби Аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган ҳужжатларга асосан тартибга солинади.



III. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИЛАДИГАН

ХОДИМЛАР ВА УНИ ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ


11. Аттестация комиссиясида аттестациядан ўтказиладиган Миллий телерадиокомпания тизимидаги телевидение муҳандислик-техника ходимларининг лавозимлари рўйхати ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган.


12. Миллий телерадиокомпания тизимидаги телевидение муҳандислик-техника ходимлари ҳар уч йилда аттестациядан ўтказилади.

Қуйидагилар:

тегишли лавозимда аттестация ўтказиладиган санагача бир йилдан кам ишлаган ходимлар;

ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бўлган аёллар аттестациядан ўтказилмайди. Болани парваришлаш учун берилган таътилда бўлган аёллар, улар ишга чиққанидан сўнг бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.



IV. АТТЕСТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШ ТАЛАБЛАРИ


13. Аттестация комиссияси раисининг аттестация ўтказиладиган муддатни ва аттестациядан ўтиши лозим бўлган ходимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори аттестация ўказилишидан камида 30 кун олдин аттестациядан ўтказиладиган ходимларга етказилади.


14. Аттестация комиссиясига ҳар бир аттестациядан ўтказиладиган ходим учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

меҳнат фаолияти ва маълумоти тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотнома;

сўнгги уч йилда малака оширганлик тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат) нусхалари (мавжуд бўлса);

ўтган бир йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот;

ходим билан меҳнат шартномаси имзолаган раҳбардан тавсифнома.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтказиладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисида қўшимча маълумотлар сўраб олиш ҳуқуқига эга.


15. Қуйидагилар бўйича холисона баҳо бериш аттестациядан ўтказиш талаблари ҳисобланади:

профессионал тайёргарлиги, маълумоти ва малакаси бўйича эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги;

лавозимига нисбатан қўйилган талабларнинг таъминланиши ҳамда тегишли қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя этиши ва бу борада зарурий билимларга эгалиги;

зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда юқори теҳнологик телерадиоускуналар, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиши ва уларни иш фаолиятида қўллаши;

телерадио соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятидан хабардорлиги.



V. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


16. Аттестация комиссияси мажлиси аттестациядан ўтказилаётган ходим иштирокида ўтказилади.

Аттестацияга узрли сабаб билан (меҳнат таътили, хизмат сафари, касаллик варақаси ва бошқа сабаблар бўйича) келмаган ходимлар Аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлиси вақтида аттестациядан ўтишлари керак.

Аттестацияга узрсиз сабаб билан келмаган ходимлар ёзма равишда огоҳлантирилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган тақдирда Аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида аттестациядан ўтказиладиган ходимнинг эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


17. Аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни (материалларни) кўриб чиқиб, аттестацияни ўтказади.


18. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида Аттестация комиссияси:

аттестациядан ўтказиладиган ходимга унинг функционал вазифалари билан боғлиқ бўлган ва мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган аттестациядан ўтказишга қўйилган талаблардан келиб чиқадиган саволларни беради;

аттестациядан ўтказиладиган ходим томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.


19. Аттестация комиссияси мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.


20. Аттестация ўтказиш давомида аттестациянинг стенограммаси ёки аудио-видео ёзуви юритилиши мумкин.



VI. АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ


21. Ходимнинг касбий сифатларини баҳолаш тўғрисидаги қарор, шунингдек Аттестация комиссиясининг тавсиялари аттестациядан ўтказиладиган ходимнинг иштирокисиз, Аттестация комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Аттестация раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


22. Аттестация натижалари бўйича Аттестация комиссияси қуйидаги баҳолардан бирини қабул қилади:

эгаллаб турган лавозимига лойиқ;

6 ойдан кейин такрорий аттестация ўтказган ҳолда, Аттестация комиссиясининг тавсиялари бажарилиши шарти билан эгаллаб турган лавозимига шартли равишда лойиқ;

эгаллаб турган лавозимига нолойиқ.


23. Ходим тўғрисидаги маълумотлар, аттестациядан ўтказилувчи ходимга берилган саволлар ва уларга берилган жавоблар, Аттестация комиссияси аъзолари ва ходим томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, аттестация натижалари бўйича ходимга берилган баҳо, шунингдек комиссиянинг тавсиялари аттестациядан ўтадиган ҳар бир ходимга расмийлаштириладиган аттестация варақасида, ушбу Низомга 2-илова шаклида акс эттирилади.

Аттестация варақаси Аттестация комиссияси раиси, котиби ва унинг мажлисида иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади.


24. Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади ва Аттестация комиссиясининг баённомаси ушбу Низомга 3-илова шаклида расмийлаштирилади.


25. Аттестация натижаларига кўра ва Аттестация комиссиясининг баённомаларига асосан ўн иш кунидан кечикмай Миллий телерадиокомпания ва унинг тизимига кирувчи корхоналар ҳамда ҳудудий бўлинмаларнинг тегишли буйруғи чиқарилади.


26. Аттестация натижалари бўйича эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб эътироф этилган ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган тартибда иш берувчининг тегишли буйруғи чиқарилади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


27. Аттестация натижалари бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


28. Мазкур Низом қоидаларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.





Низомга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги

аттестациядан ўтказиладиган телевидение

муҳандислик-техника ходимларининг лавозимлари

РЎЙХАТИ


1. Аппарат студия комплекси бошлиқлари;


2. Марказий аппаратхона гуруҳи бошлиқлари;


3. Телекўрсатувларни тайёрлаш, тасвирга олиш ва эфирга узатиш гуруҳи бошлиқлари;


4. Тасвир монтаж гуруҳи бошлиқлари;


5. Тасвирга олиш гуруҳи бошлиқлари;


6. Информацион кўрсатувларни тайёрлаш ва эфирга узатиш хизмати бошлиқлари;


7. Телевидение ва радио кўчма техникаси хизмати бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари;


8. Махсус ёритиш гуруҳи бошлиқлари;


9. Радиоэшиттириш хизмати бошлиқлари;


10. Муҳандис техник ходимлар бошлиқлари;


11. Овоз ёзиш хизмати бошлиқлари;


12. Таъмирлаш ва профилактика хизмати бошлиқлари;


13. Телекўрсатувларни ва радиоэшиттиришларни техник назорат қилиш бўлими бошлиқлари;


14. Аппарат студия комплекси ускуналарини профилактика қилиш ва таъмирлаш хизмати бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари-етакчи муҳандис электрончилар;


15. Смена бошлиқлари, смена бошлиғи-етакчи муҳандислари;


16. Телекўрсатувларни тайёрлаш, тасвирга олиш ва эфирга узатиш хизмати бошлиқлари;


17. Тасвир ёзиш гуруҳи бошлиқлари;


18. Кўчма техника воситалари гуруҳи бошлиқлари;


19. Тележурналистика комплектлари (ТЖК) ва телеоператорлар гуруҳи бошлиқлари;


20. Радиоэшиттириш бўлимлари ва хизматлари бошлиқлари;


21. Техника бўлими бошлиқлари;


22. Ишлаб чиқариш бўлими бошлиқлари;


23. Техника назорати бўлими бошлиқлари;


24. Ёритиш техникаси хизмати бўлим бошлиқлари;


25. Тасвирга тушириш техникаси хизмати бўлим бошлиқлари;


26. Овоз техникаси ва монтаж хизмати бўлим бошлиқлари;


27. Кинотасмаларга ишлов бериш бўлими бошлиқлари;


28. Компьютер графикаси бўлими бошлиқлари;


29. Ер йўлдоши алоқаси ва компьютер графикаси бўлими бошлиқлари ва мутахассислари;


30. Технологик ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи бош мутахассис, етакчи мутахассис, 1, 2-тофали мутахассислар, мазкур жараёнда иштирок этувчи бошқа тегишли мутахассислар;


31. Эфирга узатиш бош режиссёрлари, уларнинг ўринбосарлари;


32. Бош режиссёрлар, олий тоифали режиссёрлар, 1, 2, 3-тоифали режиссёрлар, рёжиссерлар;


33. 1, 2, 3-тоифали режиссёр ассистентлари;


34. Олий тоифали режиссёр-клипмейкерлар;


35. Олий тоифали, 1, 2, 3-тоифали кинорежиссёрлар;


36. 1, 2, 3-тоифали кинорежиссёр ассистентлари;


37. Олий тоифали, 1-тоифали кинооператорлар;


38. 1-тоифали кинооператор ассистентлари;


39. Бош телеоператорлар, олий тоифали телеоператорлар, 1, 2, 3-тоифали телеоператорлар, телеоператорлар;


40. 1, 2, 3-тоифали телеоператорлар ассистентлари, телеоператор ассистентлари;


41. Бош овоз режиссёрлари, олий тоифали бош овоз режиссёрлари, олий тоифали, 1, 2, 3-тоифали овоз режиссёрлари, овоз режиссёрлари;


42. 1-тоифали овоз режиссёри ассистентлари, овоз режиссёри ассистентлари;


43. Олий тоифали дубляж режиссёрлари;


44. 1-тоифали дубляж режиссёри ассистентлари;


45. Олий тоифали, 1, 2, 3-тоифали овоз ёзиш режиссёрлари;


46. III-VI даражали овоз ёзиш операторлари;


47. 1-тоифали овоз операторлари;


48. III-VI даражали радиоэшиттириш операторлари;


49. Чироқ операторлари;


50. Бош операторлар, 1, 2-тоифали операторлар, операторлар;


51. Бош эфирга узатувчилар, масъул эфирга узатувчилар, эфирга узатувчилар;


52. 1, 2, 3-тоифали монтажчилар, монтажчилар, видеомонтажчилар, телемонтажчилар;


53. Мусиқа бўйича овоз безатувчилар;


54. Компьютер ва ахборот медиатехнологиялар бўлими бош мутахассислари, 1, 2-тоифали мутахассислари, мутахассислари;


55. Теледизайнерлар, мутахассис-компьютер дизайнерлари, компьютер дизайнерлари;


56. Муҳандис-назоратчилар;


57. Етакчи муҳандис-дастурчилар (программист), муҳандис-дастурчилар (программист);


58. Етакчи муҳандис-электрончилар, 1, 2, 3-тоифали муҳандис-электрончилар, муҳандис-электрончилар;


59. Етакчи муҳандислар, 1, 2-тоифали муҳандислар, муҳандислар;


60. Катта электромеханиклар, электромеханиклар;


61. Катта электрончилар, электрончилар;


62. Электрончи-монтажчилар, III-VI даражали электрончи-монтажчилар;


63. III-VI даражали таъмирловчи-электрончилар;


64. Таъмирловчи муҳандис-электрончилар;


65. Катта механиклар;


66. Катта чироқ усталари, чироқчи-электриклар, ёритувчилар, III-VI даражали ёритувчилар, ёритувчи-чироқчилар;


67. Катта назоратчи-усталар, катта усталар;


68. Техника-технологиялардан фойдаланиш орқали телевизион кўрсатувларни ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи гуруҳлар бошлиқлари, бош мутахассис, етакчи мутахассис, мутахассислар.





Низомга

2-ИЛОВА


Аттестация варақаси


1. Фамилияси, исми, отасининг исми _________________________________


2. Туғилган йили (санаси) ___________________________________________


3. Маълумоти ______________________________________________________

                            (қачон, кайси таълим муассасасини тугатган)


4. Мутахассислиги _________________________________________________

                         (диплом бўйича мутахассислиги, ихтисоси)


5. Илмий даражаси, унвони _________________________________________


6. Эгаллаб турган лавозими: _________________________________________

___________________________________________________________________


7. Умумий стажи____, шу жумладан, ҳозирги лавозимида ______________


8. Бошқа маълумотлар:______________________________________________

___________________________________________________________________


9. Аттестациядан ўтувчи ходимга берилган саволлар ва унинг жавоблари:

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


10. Аттестациядан ўтувчининг эътирозлари ва таклифлари: ____________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


11. Аттестациядан ўтувчи ходим фаолиятининг баҳоси: ________________

___________________________________________________________________


12. Овоз бериш натижалари: ёқлаганлар ______________________________

қаршилар____________________, бетарафлар _________________________.


13. Аттестация комиссиясининг тавсиялари: __________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


14. Аттестация ўтказилган сана: _____________________________________


15. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарор: __________________

___________________________________________________________________


Аттестация комиссияси раиси                  ____________________________


Аттестация комиссияси

раисининг ўринбосари                               ____________________________


Аттестация комиссияси

раисининг ўринбосари                               ____________________________


Аттестация комиссияси аъзолари:      1. ____________________________

                                                                    2. ____________________________

                                                                    3. ____________________________

                                                                    4. ____________________________

                                                                    5. ____________________________

                                                                    6. ____________________________

                                                                    7. ____________________________

                                                                    8. ____________________________

                                                                    9. ____________________________

                                                                  10. ____________________________

                                                                  11. ____________________________


Аттестация комиссияси котиби               ____________________________


Аттестация варақаси билан танишдим: ____________________________

                                                                (сана ва аттестациядан ўтувчи ходимнинг имзоси)





Низомга

3-ИЛОВА


Миллий телерадиокомпания тизимидаги телевидение

муҳандислик-техника ходимларини аттестациядан

ўтказиш комиссиясининг

_____-сон БАЁННОМАСИ


20___ йил "____"____________


Аттестация комиссияси раиси                                              Ф.И.Ш.


Аттестация комиссияси раисининг ўринбосари               Ф.И.Ш.


Аттестация комиссияси раисининг ўринбосари               Ф.И.Ш.


Аттестация комиссияси аъзолари:                                       Ф.И.Ш.


Аттестация комиссияси котиби                                            Ф.И.Ш.


Аттестация комиссияси 20_йил "__"_____ даги мажлис якунлари бўйича


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Т/р

Аттестациядан ўтказилган ходимнинг Ф.И.Ш.

Ташкилот ёки муассаса

Лавозими

Аттестация комиссиясининг хулосаси

Аттестация комиссияси раиси                     __________________________


Аттестация комиссияси котиби                   __________________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 235-модда.