ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Тариф сеткалари. Мансаб маошлари. Устамалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2007 й. 41-сон "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизими ходимлари учун ягона тариф сеткаси тармоқ коэффициентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2007 й.

N 41



ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ ТИЗИМИ

ХОДИМЛАРИ УЧУН ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИ

ТАРМОҚ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида" 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон қарорига мувофиқ ҳамда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва профессионал талабларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ижодий-ишлаб чиқариш ва муҳандис-техник ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш, шунингдек уларнинг касб даражасини ва малакасини ошириши учун рағбатлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасига биноан ҳисоблаб чиқилган лавозим маошларига:

"O`zbekiston" телерадиоканали", "Sport" телерадиоканали", "Toshkent" телерадиоканали", "O`zbektelefilm", "Madaniyat va ma`rifat" телеканали", "Dunyo bo`ylab" телеканали" давлат унитар корхоналари, шунингдек "Yoshlar" телерадиоканали" ёпиқ акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимлари учун - 1,15 миқдорида;

ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига ва профессионал талабларга мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун - 1,1 миқдорида тармоқ коэффициентлари жорий этилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Ягона тариф сеткаси бўйича лавозим маошларига тармоқ коэффициентларини жорий этиш Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига, унинг тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек ҳудудий бўлинмаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, штатдаги ходимлар сонини мақбуллаштириш ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва профессионал талабларни ҳисобга олиб ходимларни рағбатлантиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 9-10-сон, 83-модда.














































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск