ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Телерадиоузатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2000 й. 194-ф-сон "Ўзбекистон телерадиокомпанияси ҳузуридаги Махсус бадиий кенгаш таркиби ва Ўзбекистон Телерадио компанияси ҳузуридаги Махсус бадиий кенгаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

17.04.2000 й.

N 194-ф




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 мартдаги 85-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Телерадио компанияси ҳузуридаги Махсус бадиий кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Телерадио компанияси ҳузуридаги Махсус бадиий кенгаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў.Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 17 апрелдаги

194-ф-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Телерадио компанияси ҳузуридаги

Махсус бадиий кенгаш

ТАРКИБИ

1.

Маҳмудов Н.М.

-

Ўзбекистон Телерадио компанияси раисининг маърифий-мафкуравий тарғибот ишлари бўйича биринчи ўринбосари, Бадиий кенгаш раиси


2.

Норматов И.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раисининг ўринбосари, Бадиий кенгаш раисининг ўринбосари


3.

Маҳмудов Н.Ж.

-

"Ўзтолерадио" компанияси раисинииг ўринбосари, Бадиий кенгаш раисининг ўринбосари


4.

Низомов Ф.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раисининг ўринбосари, Бадиий кенгаш раисининг ўринбосари


5.

Иқбол Мирзо

-

Ўзбекистон телевидениеси "Ассалом, Ўзбекистон!" бош муҳарририяти бош муҳаррири, Бадиий кенгаш масъул котиби


6.

Абдуллаев Р.

-

Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси


7.

Абдураҳмонов Н.

-

Республика рус ёш томошабинлар театри бош режиссёри


8.

Абдуқундузов М.

-

"Ўзбектеатр" ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори


9.

Алимов М.

-

"Ўзбектелефильм" бош директори


10.

Аъзамов Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бош консультанти


11.

Шоғуломов Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси


12.

Воҳидов Э.

-

Ўзбекистон халқ шоири


13.

Жўраев Н.

-

Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси қўмитаси раиси


14.

Иноземцова Л.

-

Ўзбекистон телевидениеси "Мусиқа" бош муҳарририятининг режиссёри


15.

Исмоилов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси ҳузуридаги "Мақом" ансамбли раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти


16.

Йўлчиева М.

-

Ўзбекистон халқ артисти


17.

Мелибоев А.

-

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси бош муҳаррири


18.

Олимов С.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раисининг ўринбосари


19.

Орипов А.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


20.

Ризаев Ш.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси бош мутахассиси


21.

Ризаев О.

-

Тошкент Давлат санъат институти ректори


22.

Умаров А.

-

А.Навоий номидаги Ўзбекистон Республика Давлат кутубхонаси директори


23.

Файзиев Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, кинорежиссёр


24.

Хуршид Даврон

-

Ўзбекистон телевидениеси "Ёшлар" каналининг бош директори


25.

Юнусов Т.

-

"Ўзбеккино" ДАК раиси



Изоҳ: Бадиий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар Кенгаш таркибига киритиладилар.





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 17 апрелдаги

194-ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Телерадио компанияси ҳузуридаги

Махсус бадиий кенгаш тўғрисида

НИЗОМ


1. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. "Ўзтелерадио" компанияси ҳузуридаги Махсус бадиий кенгаш компания раиси қошидаги маслаҳат органи бўлиб, у етакчи ижодкорлар, фан ва маданият ходимлари, ижодий уюшмаларнинг вакиллари ва мутахассислардан таркиб топган.


1.2. Бадиий кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари, "Ўзтелерадио" компанияси раисининг буйруқлари ва ушбу Низом асосида амалга оширади.



2. БАДИИЙ КЕНГАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


2.1. "Ўзтелерадио" компанияси тизимларида тайёрланадиган йирик бадиий ва ҳужжатли асарлар, видеофильмлар, кўрсатув ва эшиттиришлар ғоявий-бадиий савиясини ошириш, уларнинг мустақиллик мафкураси талабларига ҳамоҳанглигини таъминлаш, Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида тобора ўсиб бораётган мавқеини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг бой тарихини ва бугунги кундаги туб ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш компания ҳузуридаги Бадиий кенгашнинг асосий вазифасидир.


2.2. Бадиий кенгаш "Ўзтелерадио" компанияси томонидан тақдим этиладиган бадиий-ҳужжатли видеоасарлар, бадиий, маърифий ва маънавий йўналишдаги барча кўрсатувлар ва радиоэшиттиришларнинг ғоявий, бадиий ва мафкуравий жиҳатдан мустақиллик ва миллий мафкура манфаатларига мос келиши, миллий ва умумбашарий қадриятларни юксак савияда тараннум этишга хизмат қилиши, тарихий ва бадиий ҳақиқат мезонларига риоя этилиши юзасидан муаллифлар ва муҳаррирларга зарур тавсиялар беради.


2.3. Бадиий кенгаш бадиий жиҳатдан ночор, ижрочилик нуқтаи назаридан саёз, миллий мафкурага, тарихий ҳақиқатга, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига путур етказадиган асарларнинг ноўринлиги ҳақида тавсиялар беради.



3. БАДИИЙ КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


Бадиий кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

видеоасарлар сценарийларини танлаш, муҳокама қилиш, улар асосида фильмлар яратилишига тавсиялар бериш;

давр талабларига тўла жавоб берадиган бадиий ва ҳужжатли асарлар, кўрсатув ва эшиттиришларни аниқлаш ҳамда уларнинг муаллифларини мукофотларга тавсия этиш;

ходимларнинг малака тоифаларини белгилаш, вазифаларга тавсия этиш ва бошқа ижодий масалалар бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш.



4. БАДИИЙ КЕНГАШ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4.1. Бадиий кенгаш раиси этиб Ўзбекистон Телерадио компанияси раисининг маърифий-мафкуравий тарғибот ишлари бўйича биринчи ўринбосари тайинланади. Кенгаш раиси "Ўзтелерадио" компанияси томонидан намойиш этиладиган бадиий-ҳужжатли видеоасарлар, бадиий, маърифий ва маънавий йўналишдаги барча кўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар юксак савияда тайёрланишига бевосита раҳбарлик қилади.


4.2. Бадиий кенгаш йиғилишлари бир ойда камида бир марта ўтказилиши лозим. Заруриятга қараб навбатдан ташқари йиғилишлар чақирилиши мумкин.


4.3. Бадиий кенгашнинг иш режаси, йиғилиш муддатлари Ўзбекистон Телерадио компанияси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.


4.4. Бадиий кенгаш қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Бадиий кенгаш раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.


4.5. У ёки бу асарнинг Махсус бадиий кенгаш тавсияларидан кейин тузатилган варианти яна Кенгаш кўригидан ўтказилиши шарт.




































Время: 0.0131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск