Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Вазирлар Маҳкамасининг қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.09.2006 й. 205-сон Қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 27 сентябрдаги

205-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг қимматбаҳо

металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари

тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш бўйича фаолияти лицензияланишини таъминлаш;

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил қилиш;

қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш бўйича фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш.


5. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ишчи органнинг лицензия талабгорларига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги эксперт хулосалари ва таклифларини кўриб чиқади ҳамда улар бўйича қарорлар қабул қилади;

ишчи орган, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги хулосаларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;

ишчи органнинг лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларни ва тегишли ҳужжатларни қабул қилиш, эксперт хулосалари тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, лицензия битимларини тузиш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш бўйича фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

ишчи органнинг лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

ишчи органнинг тақдимномасига кўра лицензия битимининг намунавий шаклини, шунингдек лицензия бланкалари намунасини тасдиқлайди.

Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


6. Комиссия ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ишчи органдан, тегишли вазирликлар ва идоралардан ўзининг фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларига лицензияланадиган фаолиятнинг лицензия олмасдан амалга оширилиши, қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари бўйича таклифлар киритиш;

қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш бўйича фаолиятни лицензиялашнинг айрим масалалари юзасидан таклифлар ва хулосалар тайёрлаш учун вақтинчалик ишчи ва эксперт гуруҳлар ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш бўйича фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.

Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


7. Комиссия ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада, самарали ва ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.



IV. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган раис, унинг ўринбосари, Комиссия аъзолари ва унинг котибидан иборат бўлади. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


9. Комиссия раиси:

Комиссия ишини ташкил қилади ва унга раҳбарлик қилади;

Комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Комиссия мажлислари протоколларини тасдиқлайди, лицензияларни имзолайди;

Комиссия аъзоларига, ишчи органга ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига Комиссия фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича топшириқлар беради;

бошқа ваколатларни амалга оширади.

Комиссия раиси бўлмаган ҳолларда, шунингдек унинг топшириғига кўра раиснинг функцияларини унинг ўринбосари бажаради.


10. Ишчи орган:

лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди;

лицензияларни расмийлаштиради ва қайта расмийлаштиради;

лицензия битимлари тузади;

лицензиялар реестрини юритади;

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради ва тиклайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


11. Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш ишчи орган томонидан амалга оширилади.


12. Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.

Ишчи орган ариза олинган кундан бошлаб йигирма кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ҳамда лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.


13. Комиссия ўз мажлисларини заруриятга кўра, шунингдек ишчи органнинг лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш, лицензияларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги таклифлари олингандан кейин 10 кун мобайнида ўтказади. Комиссия ўз мажлисида ишчи органнинг таклифини кўриб чиқади ва қарор протоколини тасдиқлайди.


14. Комиссия мажлисини тайёрлашда Комиссия котиби мажлисдан кечи билан бир кун олдин Комиссия аъзоларини Комиссия мажлиси ўтказиладиган сана, жой ва вақт тўғрисида хабардор қилади.


15. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирок этган тақдирда қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлади. Комиссия қарорлари сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.

Комиссия қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протоколлар билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг (у бўлмаганда - раис ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Комиссия мажлиси протоколида лицензия талабгорининг ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари ва улар бўйича қисқача эксперт хулосаси акс эттирилади.

Комиссия қабул қилган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан, Комиссия мажлисидан кейин бир кундан ошмайдиган муддатда (такрорий кўриб чиқишда - Комиссия қарори протоколи лойиҳаси тақдим этилгандан кейин тўрт кун мобайнида) имзоланади.

Имзоланган протоколни Комиссиянинг масъул котиби рўйхатдан ўтказади, у протоколнинг биринчи нусхасини сақлаш учун ўзида қолдиради, иккинчи нусхасини эса ишчи органга жўнатади.


16. Ишчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилгандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади (топширилади).


17. Лицензиат томонидан лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин 2 кун муддатда ишчи орган лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

Расмийлаштирилган лицензия бланкалари уларни Комиссия раиси (унинг ўринбосари) имзолаши учун ишчи орган томонидан Комиссияга жўнатилади.


18. Ишчи орган имзоланган лицензияларни муҳр билан тасдиқлайди ва лицензиатга беради ҳамда реестрда тегишли ёзувни қайд этади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 39-сон, 390-модда.








































Время: 0.0150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск