Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.12.2003 й. 539-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 декабрдаги

539-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўлчаш воситаларини тайёрлаш,

реализация қилиш ва прокатга бериш

фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ соҳаларда қўлланиладиган ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолияти лицензияланиши керак.


2. Лицензияларни бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар "Ўзстандарт" агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Агентликда эксперт комиссияси ташкил этади. Эксперт комиссиясининг фаолияти Агентлик томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.

3. Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.


4. Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Лицензия лицензия талабгорининг аризасига кўра умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилади.


5. Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

метрология тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя этиш;

лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, сертификатлар ва бошқа ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

Ягона ўлчов бирлигини таъминлаш давлат тизимининг норматив-ҳуқуқий ва амал қилинадиган ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

ўлчаш воситалари, ўлчаш методикаси, сақлаш шарт-шароитлари бўйича норматив ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

юридик шахс штатида махсус метрологик тайёргарликка эга бўлган мутахассисларнинг мавжуд бўлиши (юридик шахс бўлган лицензия талабгорлари ва лицензиатлар учун);

жисмоний шахснинг махсус метрологик тайёргарлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши (жисмоний шахс бўлган лицензия талабгорлари ва лицензиатлар учун);

ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш учун белгиланган талабларга мувофиқ шарт-шароитларнинг мавжуд бўлиши.

Лицензия битимида мазкур бандда санаб ўтилган лицензия талаблари ва шартларидан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


7. Лицензия олиш учун лицензия талабгори Агентликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами - юридик шахс учун; фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари - жисмоний шахс учун; лицензияланаётган фаолиятнинг юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури (унинг бир қисми);

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси - юридик шахслар учун;

якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси - жисмоний шахслар учун;

лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорининг йиғимни тўлаганини тасдиқловчи ҳужжат;

ўлчаш воситаларини тайёрлаш ҳуқуқи учун "Ўзстандарт" агентлигининг республика метрология хизматлари кўрсатиш маркази томонидан, белгиланган тартибда берилган: ўлчаш воситалари типини тасдиқлаш сертификати, давлат реестри учун ўлчаш воситалари типининг тавсифи ёки метрологик аттестация сертификати;

ўлчаш воситаларини реализация қилиш ва прокатга бериш ҳуқуқи учун ўлчаш воситаларини сақлаш учун шарт-шароитлар мавжудлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.

Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Ҳужжатлар Агентликка лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар Агентликнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

9. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари, жисмоний шахслардан - уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия талабгорларининг аризалари кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Агентликнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.


11. Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

12. Агентлик лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими Агентлик ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини Агентлик томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва Агентлик учун бир нусхадан тузилади.


13. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари Агентлик томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Агентлик раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар Агентлик томонидан расмийлаштирилади ва Агентликнинг бош директори (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

14. Лицензия лицензия талабгори давлат божи тўлаганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда Агентлик томонидан берилади.


15. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Агентликка лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Агентлик лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

16. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек Агентликнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

17. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

18. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Лицензия талабгорлари аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ


19. Лицензиат - юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Лицензиат - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

20. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


21. Лицензияни қайта расмийлаштиришда Агентлик лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш Агентлик томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим Агентликнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


22. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Агентликка лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


23. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Агентликнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


24. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат Агентлик томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


25. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда Агентлик ўз ваколатлари доирасида:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;

ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун солиқ органларига белгиланган тартибда юбориш.


26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида Агентликнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Агентликда қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


27. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

28. Агентликнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Агентлик қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, агентлик лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.


VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


29. Агентлик лицензиялар реестрини юритади. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони - юридик шахс учун;

фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, яшаш жойи, телефони - жисмоний шахс учун;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

лицензияларнинг умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.


30. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


IХ. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


31. Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга беришни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи маблағлари республика бюджетига ўтказилади.





Низомга

1-ИЛОВА



Тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш

"Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунининг 14 ва 18-моддаларига мувофиқ

лицензияланиши керак бўлган ўлчов

воситаларининг қўлланиш

СОҲАЛАРИ


1. Соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.


2. Моддий бойликлар ва энергетика ресурсларини ҳисобга олиш.


3. Савдо-тижорат, божхона, почта ва солиқ операцияларини амалга ошириш, телекоммуникация хизматлари кўрсатиш.


4. Токсик, тез ўт оладиган, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш.


5. Давлат мудофаасини таъминлаш.


6. Меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.


7. Сертификатланадиган маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш.


8. Геодезия ва гидрометеорология ишлари .


9. Ўлчов воситаларининг давлат синовларини, уларни текшириш, калибрлаш, таъмирлашни амалга ошириш ва метрологик аттестациядан ўтказиш.


10. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш.


11. Миллий ва халқаро спорт рекордларини қайд этиш.





Низомга

2-ИЛОВА



Ўлчаш васиталарини тайёрлаш,

реализация қилиш ва прокатга бериш

фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари






1-босқич

Лицензия талабгори -

юридик, жисмоний шахс

1. Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. "Ўзстандарт" агентлигига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.


Лицензия талабгори хоҳишига кўра






























2-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги

1. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Агентликнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси  ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензияни бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгорлари томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади.


1) ҳужжатларни қабул қилиш кунида

2) ариза олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

3) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 5 кун мобайнида





















3-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабар билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3.Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.


- тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида










































Лицензиат

Агентликка лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Агентлик лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай
































4-босқич















Лицензия талабгори

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда

































5-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Лицензияни лицензиатга беради.

  

1) лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин бир кун муддатда

2) лицензия имзолангандан кейин бир кун муддатда






















6-босқич



Бош директор (унинг ўринбосари)



Агентлик томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.

- лицензия расмийлаштирилгандан кейин бир кун муддатда
















































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск