Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гастроль-концерт фаолиятининг лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.06.2001 й. 285-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 29 июндаги

285-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гастроль-концерт

фаолиятининг лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чет элда амалга ошириладиган гастроль-концерт фаолиятини лицензиялаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.


2. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензияловчи орган ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ҳамда жисмоний шахслар лицензия талабгорлари бўлиши мумкин.


4. Лицензиянинг амал қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмайди.

Лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлгач лицензия лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан камида икки ой олдин лицензияловчи органга берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



II. ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ


5. Лицензияланадиган концерт-томоша фаолиятининг асосий турларига қуйидагилар киради:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чет элда гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш:

якка концерт (бир ижрочининг якка концерт дастури);

бир жанрдаги икки ёки ундан ортиқ ижрочи иштирокидаги концерт дастури;

турли жанр йўналишларидаги бир неча ижрочилар иштирокидаги концерт дастури;

б) ресторанлар, хусусий уйлар, кафе ва барларда ўтказиладиган тўйлар, юбилей тантаналари ва бошқа тантаналарга бадиий хизмат кўрсатиш (концерт қўйиш);

в) кўнгилочар муассасалар: клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва кафеларда бадиий хизмат кўрсатиш (концерт-томоша фаолияти).


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чет элда гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш учун лицензия шунингдек:

ресторанлар, хусусий уйлар, кафе ва барларда ўтказиладиган тўйлар, юбилей тантаналари ва бошқа тантаналарга бадиий хизмат кўрсатиш (концерт қўйиш);

кўнгилочар муассасалар: клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва кафеларда бадиий хизмат кўрсатиш (концерт-томоша фаолияти) ҳуқуқини ҳам беради.


7. Ресторанлар, хусусий уйлар, кафе ва барларда ўтказиладиган тўйлар, юбилей тантаналари ва бошқа тантаналарга бадиий хизмат кўрсатиш (концерт қўйиш) учун лицензия шунингдек кўнгилочар муассасалар: клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва кафеларда бадиий хизмат кўрсатиш (концерт-томоша фаолияти) ҳуқуқини ҳам беради.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Мазкур Низомнинг II бўлимида кўрсатилган фаолият турларига лицензия олиш учун:

а) лицензия талабгори - юридик шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган (ёки рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тасдиқланган) нусхалари;

ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати;

солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами берилганлиги тўғрисида солиқ органининг маълумотномаси;

ижрочиларнинг мусиқа маълумотига эга эканлигини, давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва ҳоказолар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар)нинг нотариал тасдиқланган нусхалари. Истисно ҳолларда (алоҳида қобилият ва истеъдод яққол мавжуд бўлганда) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг қарори бўйича мусиқа маълумоти мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари тақдим этилмасдан лицензия беришга ҳужжатлар қабул қилиниши мумкин;

лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочилар репертуари тўғрисида маълумотнома;

лицензияловчи орган, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи асосли равишда талаб қилиши мумкин бўлган ёки лицензия талабгори лицензия талабгорининг малакаси тўғрисида ёрқинроқ тасаввур туғдириш мақсадида мустақил равишда ўзи қўшимча равишда тақдим этиш истагини билдирган бошқа ҳужжатлар;

б) лицензия талабгори - жисмоний шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисида ариза;

лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция нусхаси);

4х6 см. ўлчамли 2 та фотосурат;

ижрочиларнинг мусиқа маълумотига эга эканлигини, давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва ҳоказолар олганлигини тадсиқловчи ҳужжатлар (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар)нинг нотариал тасдиқланган нусхалари. Истисно ҳолларда (алоҳида қобилият ва истеъдод яққол мавжуд бўлганда) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг қарори бўйича мусиқа маълумоти мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари тақдим этилмасдан лицензия беришга ҳужжатлар қабул қилиниши мумкин;

лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочилар репертуари тўғрисида маълумотнома;

лицензияловчи орган, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи асосли равишда талаб қилиши мумкин бўлган ёки лицензия талабгори лицензия талабгорининг малакаси тўғрисида ёрқинроқ тасаввур туғдириш мақсадида мустақил равишда ўзи қўшимча равишда тақдим этиш истагини билдирган бошқа ҳужжатлар.


9. ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита тақдим этилади ёхуд олинганлиги тасдиқланган ҳолда почта алоқаси орқали топширилади. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


10. Лицензия талабгори ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. ҲУЖЖАТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ


11. Барча зарур ҳужжатлар илова қилинган лицензия олишга берилган ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилади.

Лицензияловчи орган барча ҳужжатлар билан биргаликда талабгордан ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


12. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида талабгорларнинг малака (профессионал) сифатларини баҳолайди ва уларни "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан тасдиқланган мезонлар ва малака талабларига мувофиқ рейтингнинг аниқ гуруҳларига (биринчидан тўртинчигача) киритади.

Рейтингнинг тўртинчи гуруҳини беришда ижрочи ўз фаолиятининг биринчи йилида бошланғич ставка бўйича давлат божи тўлайди.

Навбатдаги йилга лицензия олишга ариза такроран берилган тақдирда илгари рейтингнинг тўртинчи гуруҳини олган талабгорга Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи томонидан рейтингнинг учинчи гуруҳи белгиланган тартибда берилиши ёхуд тегишли давлат божи тўланган ҳолда рейтингнинг тўртинчи гуруҳи тасдиқланиши, ёхуд, у малака талабларига жавоб бермаган тақдирда гастроль-концерт фаолияти билан бундан кейин шуғулланиш ҳуқуқини бериш рад этилиши мумкин.


13. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи томонидан вокалист-солистга ва унинг ансамбли аъзоларига уларниг ҳар бирининг малака даражаси ва касб маҳоратига кўра рейтингнинг ҳар хил гуруҳлари берилиши мумкин.

Академик ва халқ бадиий жамоалари томонидан гастроль-концерт фаолияти амалга оширилишида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи томонидан умуман жамоа ва солист учун, рейтинг гуруҳи берилиши, шунингдек лицензия берилганлиги учун давлат божи ставкаси алоҳида кўриб чиқилиши мумкин.


14. Лицензия белгиланган намунадаги махсус бланкага расмийлаштирилади.


15. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини лицензия бериш ёки уни бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида бундай қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилишга мажбурдир.

Лицензия берилганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия битими лойиҳаси илова қилинган ҳолда банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддатлари, шунингдек лицензия битими имзоланган ва лицензия олинган саналар кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда талабгорга юборилади (топширилади).


16. Лицензия талабгор томонидан белгиланган миқдорларда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати тақдим этилган ва лицензия битими имзолангандан кейин берилади.


17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса, ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган кўрсатиб ўтилган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.


18. Лицензиянинг асл нусхаси лицензия талабгорига берилади, нусхаси белгиланган тартибда лицензияловчи органда сақланади.


19. Лицензияловчи орган қуйидаги сабабларга кўра лицензия талабгорига лицензия беришни рад этишга ҳақлидир:

лицензия талабгори ёки лицензиат томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилиши;

лицензия талабгори ёки лицензиат томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлиши;

Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг талабгорнинг рейтинг гуруҳларидан ҳеч бирига мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги қарори.


20. Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмаслигига кўра лицензия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


21. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатлар ва рад этишнинг асосли сабаблари кўрсатилган ҳолда лицензия талабгорига ёзма шаклда юборилади (топширилади).


22. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан зарур даражада расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


23. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин лицензия бериш ҳақидаги ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


24. Лицензия талабгори ёки лицензиат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.



V. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБГОРИНИНГ АРИЗАСИ

КЎРИБ ЧИҚИЛГАНЛИГИ УЧУН ЙИҒИМ ВА

ДАВЛАТ БОЖИ УНДИРИШ ТАРТИБИ


25. Лицензияловчи орган томонидан талабгорнинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

лицензия олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;

лицензия қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги учун - энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида.


26. Лицензия талабгорлари ва лицензиатларнинг аризалари кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасининг депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.


27. Талабгорлар ва лицензиатларнинг аризалари кўриб чиқилиши учун тушган маблағлар лицензияловчи орган томонидан лицензиялашни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплашда фойдаланилади. Лицензия талабгори берилган аризани қайтариб олган ёхуд лицензияловчи орган лицензия беришни рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


28. Лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун мазкур Низомга мувофиқ давлат божи ундирилади.

Лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи миқдори лицензиянинг ҳар бир талабгори учун у амалга ошираётган фаолият турига ва унга берилган рейтинг гуруҳига кўра белгиланади.


29. Давлат божи лицензия талабгори томонидан Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасининг депозит ҳисоб рақамига тўланади.

Давлат божи лицензия берилган йил давомида бир йўла ҳамда чораклар бўйича бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.


30. Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

эстрада санъатини ривожлантириш;

ёш ижрочиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

мусиқа танловлари, фестиваллар ўтказиш ва уларнинг ғолибларига мукофотлар бериш;

умумдавлат тадбирлари ва бошқа байрам тадбирлари ўтказиш;

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.



VI. ҲИСОБОТ ВА ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ,

ЛИЦЕНЗИАТЛАР РЕЕСТРИ ВА ҲИСОБОТ

ЮРИТИЛИШИ


31. Лицензиат лицензия олинган пайтдан бошлаб йил чорагида бир марта лицензияловчи органга ўтказилган концерт-томоша тадбирлари сони тўғрисида "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган шаклга мувофиқ ҳисобот тақдим этади.


32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни лицензияловчи орган лицензиатнинг мажбурий даврий ҳисоботини ўрганиб чиқиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиат фаолиятини режали ва режадан ташқари текшириш йўли билан амалга оширади.


33. Лицензияловчи орган назорат функцияларини амалга оширишда қуйидагиларга ҳақлидир:

лицензиатга аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарор чиқариш, бундай қоида бузишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд бекор қилиш.


34. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз ваколатлари доирасида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда аниқланган қоида бузишлар тўғрисида лицензияловчи органга маълум қиладилар.


35. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган тақдирда лицензияловчи орган амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга, тўхтатишга ёки бекор қилишга ҳақлидир.


36. Лицензияловчи орган лицензиатлар реестрини юритади, реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) юридик шахслар учун:

лицензиатнинг номи ва у жойлашган жой (почта манзили);

телефон (факс) рақами;

ҳисоб-китоб рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

муассисларнинг устав сармояга улушлари тўғрисидаги ахборот;

ташкилот раҳбари ва бош бухгалтерининг фамилияси, исми, отасининг исми;

лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами, амал қилиш муддати;

лицензиянинг амал қилишини узайтириш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш, амал қилишини тиклаш ва лицензияни бекор қилишнинг асоси ва санаси;

лицензияларни қайта расмийлаштириш ва дубликатлар беришнинг асоси ва санаси;

б) жисмоний шахслар учун:

фамилияси, исми, отасининг исми ва уй манзили;

паспортга оид маълумотлар;

телефон (факс) рақами;

лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами, амал қилиш муддати;

лицензиянинг амал қилишини узайтириш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш, амал қилишини тиклаш ва лицензияни бекор қилишнинг асоси ва санаси;

лицензияларни қайта расмийлаштириш ва дубликатлар беришнинг асоси ва санаси.


37. Реестрдаги мавжуд ахборот манфаатдор шахслар у билан танишиши учун очиқдир ҳамда ёзма сўровга кўра реестрдан кўчирма сифатида берилади.


38. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар ва давлат божи ундирилишидан Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасига тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади.


39. Лицензияловчи орган йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигига лицензиатлар реестрини ва йиғимлар ва давлат божи ундирилишидан тушган маблағлар тушуми ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.



VII. БОШҚА ҚОИДАЛАР


40. Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турларини амалга оширган тақдирда уларга нисбатан фаолиятнинг рухсат берилмаган турлари билан шуғулланганлик учун солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ молиявий жазолар қўлланилади.


41. Лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлгач у лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Лицензия муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича лицензиянинг амал қилиши жорий муддатида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборот, шунингдек ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати илова қилинган ҳолда лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан камида икки ой олдин берилиши керак.


42. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия олиш учун белгиланган миқдорда ва тартибда тегишлича давлат божи тўланган ҳолда бир йилга узайтирилиши мумкин.


43. Лицензиянинг амал қилиш муддати илгари берилган лицензия бланкасига махсус белги қўйиш йўли билан лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартларига риоя қилинган тақдирда узайтирилади. Бунда лицензия битимининг амал қилиш муддати ўз-ўзидан ушбу муддатга узайтирилган ҳисобланади.


44. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришга, қайта расмийлаштирилиши керак бўлган лицензияни ҳамда тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилишга мажбурдир.

ҳужжат лицензияловчи органга бевосита топширилади ёхуд олинганлиги тасдиқланган ҳолда почта алоқаси орқали топширилади.


45. Йўқотилган ёки амал қилиш муддати тамом бўлмаган яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дубликат берилиши мумкин.

Бунда лицензиат йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга, шунингдек ушбу эълонни лицензияловчи органга тақдим қилишга мажбурдир.


46. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, тиклаш ва бекор қилиш лицензияловчи орган томонидан "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


47. Лицензияловчи органнинг қарори устидан лицензиат ёки лицензия талабгори томонидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.





















































Время: 0.0101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск