Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида грампластинкалар, аудио ва видео кассеталар, лазер дисклари ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.06.2001 й 285-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 29 июндаги

285-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида грампластинкалар,

аудио ва видео кассеталар, лазер дисклари ишлаб чиқиш,

ишлаб  чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш бўйича

фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида грампластинкалар, аудио ва видео кассеталар, лазер дисклари ишлаб чиқиш, ишлаб  чиқариш, ёзиш, кўпайтириш  ва  сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш  билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари лицензияловчи орган ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар лицензия талабгорлари бўлиши мумкин.


4. Лицензиянинг амал  қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмайди.

Лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлгач лицензия лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал  қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензиянинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан камида икки ой олдин лицензияловчи органга берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


5. Мазкур Низомнинг I бўлимида кўрсатилган фаолият турларига лицензия  олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга  қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш  тўғрисидаги ариза;

давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган (ёки рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тасдиқланган) нусхалари;

ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим  тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати;

солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами берилганлиги тўғрисида солиқ органининг маълумотномаси;

аудио-видео кассеталар, лазер дискларини нақд  пулга чакана сотиш ниятида бўлган лицензия талабгорлари учун - касса аппарати мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.


6. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи  органга бевосита тақдим этилади ёхуд олинганлиги тасдиқланган ҳолда почта алоқаси орқали топширилади. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар  тақдим этилиши талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


7. Лицензия талабгори ишончсиз ёки нотўғри  маълумотлар тақдим этилганлиги учун  қонун ҳужжатларига  мувофиқ жавоб беради.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


8. Лицензия олиш учун берилган ариза барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензияловчи орган  томонидан кўриб чиқилади.

Лицензияловчи орган талабгордан барча ҳужжатлар илова қилинган  ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ  бўлмаган муддатда лицензия бериш ёки  беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


9. Лицензия белгиланган намунадаги махсус бланкага расмийлаштирилади.


10. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини лицензия бериш ёки уни бериш  рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида бундай қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилишга мажбурдир.

Лицензия берилганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия битими лойиҳаси илова қилинган ҳолда  банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддатлари, шунингдек лицензия битими  имзоланган ва лицензия олинган саналар кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда талабгорга юборилади (топширилади).


11. Лицензия  талабгор томонидан белгиланган миқдорларда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати нусхаси тақдим этилгач ва лицензия битими имзолангач берилади.


12. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой мобайнида  лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни  тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган кўрсатиб ўтилган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.


13. Лицензиянинг асл нусхаси лицензия талабгорига берилади, нусхаси белгиланган тартибда лицензияловчи органда сақланади.


14. Лицензияловчи орган қуйидаги сабабларга кўра лицензия талабгорига лицензия беришни рад этишга ҳақлидир:

лицензия талабгори томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилиши;

лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлиши.


15. Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган сабаб билан лицензия бериш  рад этилишига йўл қўйилмайди.


16. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома рад этишнинг асосли сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатлар кўрсатилган ҳолда  лицензия талабгорига ёзма шаклда юборилади (топширилади).


17. Лицензия талабгори  томонидан  лицензия бериш рад этилишига асос бўлиб хизмат қилган  сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан зарур даражада расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган  кундан  бошлаб  ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Лицензия талабгорларининг  аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


18. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин  лицензия бериш ҳақидаги ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


19. Лицензия талабгори қонун ҳужжатларида  белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.



IV. АРИЗА КЎРИБ ЧИҚИЛГАНЛИГИ УЧУН ЙИҒИМ ВА

ДАВЛАТ БОЖИ УНДИРИШ ТАРТИБИ


20. Лицензияловчи орган томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

лицензия олиш ва унинг амал  қилиш муддатини узайтириш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;

лицензия қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги учун - энг кам ойлик иш  ҳақининг  бир баравари миқдорида.


21. Аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус депозит  ҳисоб рақамига ўтказилади.


22. Талабгорлар ва лицензиатларнинг аризалари кўриб чиқилиши учун тушган маблағлар лицензияловчи орган  томонидан лицензиялашни амалга ошириш билан боғлиқ  харажатларни қоплашда фойдаланилади. Лицензия талабгори берилган аризани қайтариб олган ёхуд лицензияловчи орган лицензия беришни рад этган тақдирда  тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


23. Лицензия олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мазкур Низомга мувофиқ энг кам ойлик иш  ҳақининг  ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


24. Давлат божи лицензия талабгорлари томонидан республика бюджети даромадига тўланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ

УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ, ЛИЦЕНЗИАТЛАР

РЕЕСТРИ ВА ҲИСОБОТ ЮРИТИЛИШИ


25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан аудио-видео кассеталар ва лазер дисклари мажбурий тартибда назорат-касса машиналари қўлланилган ҳолда турғун савдо шохобчалари орқали сотилади.


26. Импорт аудио-видео маҳсулотларни кўпайтириш  ва сотишга белгиланган тартибда олинган уни импорт қилишга берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.


27. Лицензия талаблари ва шартларига  риоя этилиши устидан назоратни лицензияловчи орган лицензиатнинг мажбурий даврий ҳисоботини ўрганиб чиқиш, қонун ҳужжатларида белгиланган  тартибда лицензиат фаолиятини режали ва режадан ташқари текшириш  йўли билан амалга оширади.


28.  Лицензияловчи орган назорат функцияларини амалга  оширишда  қуйидагиларга ҳақлидир:

лицензиатга аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарор чиқариш, бундай қоида бузишларни бартараф этиш  муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал  қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд бекор қилиш.


29. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз ваколатлари доирасида лицензиат томонидан лицензия  талаблари ва шартлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда аниқланган қоида бузишлар тўғрисида лицензияловчи органга  маълум қиладилар.

Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари  қўпол равишда бузилган тақдирда Маърифий ва мафкуравий ишларни мувофиқлаштириш кенгаши аниқланган қоида бузишлр тўғрисида лицензияловчи органга маълум қилган ҳолда грампластинкалар, аудио ва видео кассеталар, лазер дисклари ишлаб чиқиш, ишлаб  чиқариш, ёзиш, кўпайтириш  ва  сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.


30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган тақдирда лицензияловчи орган амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга, тўхтатишга ёки бекор қилишга ҳақлидир.


31. Лицензияловчи орган лицензиатлар реестрини юритади, реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

лицензиатнинг номи ва у жойлашган жой (почта манзили);

телефон (факс) рақами;

ҳисоб-китоб рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

муассисларнинг устав сармояга улушлари тўғрисидаги ахборот;

ташкилот раҳбари ва бош бухгалтерининг фамилияси, исми, отасининг  исми;

лицензия берилган сана ва унинг  тартиб рақами, амал қилиш муддати;

лицензиянинг амал  қилишини узайтириш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш, амал  қилишини тиклаш ва лицензияни бекор қилишнинг асоси ва санаси;

лицензияларни қайта расмийлаштириш ва дубликатлар беришнинг асоси ва санаси.


32. Реестрдаги мавжуд ахборот манфаатдор шахсларнинг у билан танишиши учун очиқдир ҳамда ёзма сўровга кўра реестрдан кўчирма сифатида берилади.


33. Лицензияловчи органлар йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига  лицензиатлар реестрини ҳамда йиғимлар ва давлат божи ундирилишидан тушган маблағлар тушуми ва улардан мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этадилар.



VI. БОШҚА ҚОИДАЛАР


35. Лицензиянинг амал  қилиш муддати тамом бўлгач у лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Лицензия муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати илова қилинган ҳолда лицензиянинг амал  қилиш муддати тамом бўлишидан камида икки ой олдин берилиши керак.


36. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия олиш учун белгиланган миқдорда ва тартибда тегишлича давлат божи тўланган ҳолда бир йилга узайтирилиши мумкин.


37. Лицензиянинг амал  қилиш муддати илгари берилган лицензия бланкасига махсус белги қўйиш йўли билан лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартларига риоя  қилинган тақдирда узайтирилади. Лицензия битимининг амал қилиши ўша муддатга ўз-ўзидан узайтирилган ҳисобланади.


38. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришга, қайта расмийлаштирилиши керак бўлган лицензияни ҳамда тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилишга мажбурдир.

ҳужжат лицензияловчи органга бевосита топширилади, ёхуд  олинганлиги тасдиқланган ҳолда почта алоқаси орқали топширилади.


39. Йўқотилган ёки амал қилиш муддати тамом бўлмаган яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дубликат берилиши  мумкин.

Бунда лицензиат йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беришга, шунингдек, ушбу эълонни лицензияловчи органга тақдим қилишга мажбурдир.


40. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, тиклаш ва бекор қилиш лицензияловчи орган томонидан "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


41. Лицензияловчи органнинг қарори устидан лицензиат ёки лицензия талабгори томонидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.




























Время: 0.0360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск