Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

"Киновидеофаолият" билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатнома (лицензия) бериш ва рўйхатга олиш Тартиби (АВ томонидан 15.10.1997 й. 371-сон билан рўйхатга олинган Ўзбеккино давлат акционерлик компанияси томонидан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.10.1997 й.

N 371




ЎЗБЕККИНО ДАВЛАТ АКЦИОНЕРЛИК

КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН



"Киновидеофаолият" билан шуғулланиш ҳуқуқини

берадиган махсус рухсатнома (лицензия)

бериш ва рўйхатга олиш

ТАРТИБИ


1. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон ва 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарорлари асосида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона ва ташкилотлар, шу жумладан киновидеофильмларни намойиш этувчи телерадиокомпаниялар, кабелли ва эфирли телевиденияларга улар ташкилотларга бўйсунишларидан қатъи назар, киновидеофаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини белгилайди.


2. Рухсатнома (лицензия) рухсат берувчи расмий ҳужжат бўлиб, киновидеофаолиятнинг тегишли турлари билан шуғулланиш ҳуқуқларини тасдиқлайди ва амалдаги қонун талабларини бажарган ҳолда ушбу фаолиятни амалга ошириш шартларини белгилайди.


3. Киновидеофаолиятга махсус рухсатномалар (лицензиялар) 1-иловага мувофиқ тузилган "Ўзбеккино" Давлат акционерлик компанияси ҳузуридаги комиссиянинг қарорига асосан берилади.


4. Корхона ва ташкилотлар рухсатномалар олиш учун тегишли ҳужжатларни юридик манзилгоҳлари жойлашган ҳудудий "Киновидео" акционерлик бирлашмаларига топширадилар. Ҳужжатларни қабул қилиш, экспертизадан ўтказиш, "Ўзбеккино" Давлат акционерлик компаниясининг кўриб чиқиши учун тайёрлаш, "Қорақалпоқкино" Давлат акционерлик компанияси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар "Киновидео" акционерлик бирлашмалари зиммаларига юкланади.


5. Рухсатномани (лицензияни) расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) "Ўзбеккино" Давлат акционерлик компанияси раиси номига белгиланган шаклдаги ариза;

б) Ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари ёки уларнинг тасдиқланган нусхалари;

в) Давлат божи ва аризаларни кўриб чиқиш учун тўловлар тўланганини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;


6. Лицензия бериш (бермаслик) тўғрисидаги қарор тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар олингандан сўнг 10 кундан кечиктирмай қабул қилинади.

Лицензия бериш учун вакил қилинган орган тегишли равишда расмийлаштирилмаган, шунингдек, амалдаги қонунчилик талабларига ва мазкур Низомга мувофиқ келмайдиган ҳужжатлар топширилган ҳолларда лицензиялар беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир. Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра лицензиялар беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги қарор асосланган бўлиши ва ариза берувчига ёзма шаклда юборилиши керак.

Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан қайта расмийлаштирилган тақдирда улар 5 кун муддатда такроран кўриб чиқилади.


7. Рухсатномалар (лицензиялар) 5 йил муддатга берилади. Лицензия муддатини узайтириш худди лицензия олиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Лицензия олиш учун аризаларни кўриб чиқиш сарф қилинган харажатларини қоплаш учун ариза берувчилар ҳудудий "Киновидео" акционерлик бирлашмаларига киновидеофаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида тўлов тўлайдилар.

Лицензиялар берилгани учун қуйидаги тартибда давлат божи тўланади:

ташкилот ва корхоналар учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баробари миқдорида;

ташкилотлар (корхоналар)нинг 50 фоиз ишчилари ногиронлар, Қуролли кучлар фахрийлари ёки нафақа ёшига етганлар (нафақахўрлар) ташкил қиладиган ташкилотлар учун ва кичик корхоналар энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида;

давлат божи республика бюджетига ўтказилади;

киновидеофаолиятлар асосий фаолият тури бўлган давлат бошқарув органлари томонидан асосий фаолияти этиб белгиланган давлат киновидеоташкилотлари йиғим ва бож тўлашдан озод этилади.


8. Киновидеофаолият учун рухсатнома (лицензия) қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

а) Агар рухсатнома (лицензия) олиш учун топширилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар берилгани аниқланса;

б) Корхона ва ташкилотлар рухсатномада (лицензияда) кўрсатилган фаолият турларига, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмасалар;

в) Ташкилот аризасига кўра;

г) Ташкилот тугатилганда;

д) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари билан кўзда тутилган бошқа холларда.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги 516-ХII-сон қарорининг иккинчи бандига биноан киновидеофаолият билан рухсатномасиз (лицензиясиз) шуғулланилган тақдирда, корхона, ташкилотлар ушбу фаолиятдан олинган барча даромади ва ноқонуний олинган даромадни миқдоридаги жаримани маҳаллий бюджетга тўлайдилар. Бундай корхона, ташкилотларнинг фаолияти Хўжалик судининг қарори асосида тўхтатиб қўйилиши мумкин.














Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск