Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 18.04.1994 й. 1034-XII-сон "Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан, чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхатига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.1994 й.

N 1034-XII



МУЛКЧИЛИКНИНГ БАРЧА ШАКЛИДАГИ

КОРХОНАЛАР (ТАШКИЛОТЛАР), ШУ ЖУМЛАДАН,

ЧЕТ ЭЛ КОРХОНАЛАРИ ВА ҚЎШМА КОРХОНАЛАР

ФАҚАТ МАХСУС РУХСАТНОМА (ЛИЦЕНЗИЯ)

АСОСИДАГИНА ШУҒУЛЛАНИШГА ҲАҚЛИ

БЎЛГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИНГ РЎЙХАТИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 4, 182-модда) Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан, чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг Рўйхатига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи янги таҳрирдаги иловага мувофиқ қабул қилинсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тасдиғига киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгаши Раиси

вазифасини бажарувчи                                                         Э. Халилов






ЎзР Олий Кенгашининг

1992 йил 14 январдаги Қарорига

ИЛОВА

(ЎзР Олий Кенгаши Раёсатининг

1994 йил 18 апрелдаги

1034-ХII-сонли Қарори билан

тасдиқланган таҳрирда)


Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар),

шу жумладан, чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар

фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина

шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг

РЎЙХАТИ


Қурол-аслаҳалар ва уларнинг ўқ-дорилари, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, агар бошқа тармоқларда ишлатилмаса, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва асбоблар, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва махсус ускуналар яратиш, ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва сотиш.

Портловчи ва заҳарли моддалар ҳамда бундай моддаларни қўллаган ҳолда бошқа буюмлар яратиш, ишлаб чиқариш, уларни ташиш ва сотиш.

Заҳарловчи жанговар моддалар ҳамда улардан ҳимояланиш воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш.

Ракета-космик комплекслар, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва сотиш.

Уран ва бошқа парчаланувчи материалларни қазиб чиқариш, шунингдек уларни ва улардан ясалган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлаш, кўмиб ташлаш ва сотиш.

Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ҳосил қилиш.

Бўшатиб олинаётган ҳарбий-техникавий воситаларни тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, улардан хом ашё сифатида бошқа ишларда фойдаланиш, уларни кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.

Ҳарбий маҳсулотни намойиш ва тарғиб қилиш.

Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуроллар (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва сотиш.

Нефть ва газ қазиб чиқариш, уларни қайта ишлаш ва сотиш.

Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш.

Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш.

Радиоактив моддалар ва изотоплардан фойдаланган ҳолда асбоблар ва ускуналар яратиш, ишлаб чиқариш ҳамда уларни сотиш.

Атом энергетикаси объектлари, магистрал трубопроводлар, кўприклар, тоннеллар, шунингдек мудофаа объектларини (қурилмалари, ускуналари, тизимлари ва асбобларини) лойиҳалаш, бундай объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажариш, уларни ишлатиш ва таъмирлаш.

Таваккалчилик даражаси юқори бўлган объектларни ҳамда хавф-хатар туғдирадиган ишлаб чиқаришларни қуриш ва ишлатиш, улар учун ускуналар, назорат ва аварияга қарши ҳимоя тизимларини тайёрлаш.

Хазина ва банк билетлари, тангалар, қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва ҳ.к.), орденлар ва медаллар, почта тўлови белгилари ишлаб чиқариш.

Тиббий ёрдам кўрсатиш.

Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган экинларни экиш, етиштириш ва сотиш.

Гиёванд моддалар ишлаб чиқариш ва сотиш.

Фармакология препаратлари ишлаб чиқариш.

Қиморхоналар ташкил этиш, лотереялар ва шунга ўхшаш тадбирлар ўтказиш.

Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаш, таъмирлаш, монтаж қилиш, созлаш, уларга техника хизмати кўрсатиш.

Темирйўл, ҳаво, денгиз ва автомобиль транспортида юклар ва йўловчилар ташиш.

Бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион кино- ва видеофильмлар ҳамда дастурлар яратиш.

Кино- ва видеодастурларни кўпайтириш, таржима қилиш, сотиш.

Кино ва видео маҳсулотларни ижарага бериш.

Кино ва видеога олиш ҳамда шу фаолиятнинг бошқа турларини ташкил этиш юзасидан хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, воситачилик хизматлари кўрсатиш.

Фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш.

Магистрал ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш.

Шифрловчи техникани ишлаб чиқариш, таъмирлаш, сотиш ва ундан фойдаланиш.

Метрология ускуналарини ишлаб чиқариш ва сотиш.

Топография-геодезия ва картография ишларини амалга ошириш.

Қимматли қоғозлар бозорида инвестицион институт сифатида фаолият кўрсатиш.

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.

Баландликларда саноат альпинизми услубларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш.

Аудиторлик фаолияти.

Ишлаб чиқариш, уй-жой ва фуқаролик ҳамда қишлоқ хўжалик аҳамиятидаги бинолар қурилишини лойиҳалаш ҳамда шу қурилишлар учун муҳандислик-техник изланишлар юритиш.

Давлатга қарашли бўлмаган таълим муассасаларининг ва диний таълим муассасаларининг фаолияти.

Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш.

Парфюмерия ва косметика буюмлари, рўзғорда ишлатиладиган кимёвий моллар тайёрлаш.

Туризм соҳасидаги фаолият.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси" 1994 й., N 4, 109-модда



























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск