ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Фаолиятнинг бошқа турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2003 й. 314-сон "Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2003 й.

N 314



ЛОТЕРЕЯЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссияси таркиби ва унинг тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда тасдиқласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорига мувофиқ белгиланган муддатларда қайта расмийлаштирилган тақдирда уларнинг амал қилиш муддати тугагунгача ҳақиқий ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорига мувофиқ лицензияларни қайта расмийлаштиришда юридик шахс-лицензиатларнинг мазкур қарор талабларига мувофиқлигини ҳам ҳисобга олсин;

лотереялар ташкил этиш шартларини фақат лицензиялари мазкур қарор талабларига мувофиқ қайта расмийлаштирилган ёки берилган юридик шахслар учун тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда белгиланган тартибда лицензия олмаган ёки уларни қайта расмийлаштирмаган юридик шахсларнинг лотереялар ташкил этиш фаолиятига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўрсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў.Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 62-модда.
































Время: 0.0025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск