язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.10.2012 й.

N ПФ-4473



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 3 октябрдаги

ПФ-4473-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг 31-бандидаги "ҳафтасига икки марта" ва "бир кун ичида" сўзлари "ҳар ҳафтада" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисида" 2001 йил 22 февралдаги ПФ-2812-сонли Фармони 6-бандининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сонли қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бухгалтерлик балансидан иборат молиявий ҳисобот - 1-шаклни ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - 2-шаклни - ҳар йили;".

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли қарори билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Рухсат гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда, мазкур гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсат гувоҳномасини беришни рад этишга йўл қўйилмайди".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сонли қарори билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг 21-банди ўн еттинчи хатбошисидаги "ярим йилда" сўзи "бир йилда" сўзи билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли қарори билан тасдиқланган Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги низомнинг 45-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Суғурта бозорининг суғурталовчиларини ва бошқа профессионал қатнашчиларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Суғурталовчиларни қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг:


а) 1-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 18-бандидаги "ички ишлар" сўзи чиқариб ташлансин;


в) 19-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 36-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тугатилган корхонанинг муҳр ва штампларини йўқ қилади;";


д) 44-бандидаги "ички ишлар" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 45-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 51-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тугатилган корхонанинг муҳр ва штампларини йўқ қилади;";


з) 58-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахснинг (мавжуд бўлса) муҳр ва штампларини йўқ қилади;".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сонли қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг:


а) 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия фақат Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилиши мумкин.

Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ерости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияни бериш учун шунингдек, фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари бўйича геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЗДК деб юритилади) ижобий хулосаси ҳам мавжуд бўлиши зарур.";


б) 117-банди:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиш такроран келишиб олинишида, мазкур келишувни рад этиш тўғрисидаги қарорда аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечишнинг келишиб олинишини рад этишга йўл қўйилмайди.";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомнинг 25-банди ўн бешинчи хатбошисидаги "ярим йилда бир марта" сўзлари "бир йилда бир маротаба" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 3 октябрдаги

ПФ-4473-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган

айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада вексель муомаласини тартибга солиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 19 мартдаги ПФ-1738-сонли Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сонли қарори 1-иловасининг 5 ва 6-бандлари ҳамда 2-иловасининг 5 ва 6-бандлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2008/2009 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2008 йил 19 майдаги ПҚ-868-сонли қарорининг 5-банди.*


*) Мазкур банд 2013 йилнинг 1 январидан кучга киради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 40-сон, 466-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 10-сон, 276-модда