Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

4-сон АМС " Мижоз фаолияти (бизнеси) билан танишиш"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.09.1999 й.

N 810




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

20.07.1999 й.

N 57



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АУДИТ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


4-СОН АМС


"Мижоз фаолияти (бизнеси) билан танишиш"


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур стандарт "Аудиторлик фаолияти тўгрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлиснинг XIV сессиясида қилган маърузасида келтирилган асосий қоидаларни амалга татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар тўгрисида" 296-сон қарорига асосланган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.



СТАНДАРТ МАҚСАДИ


2. Мазкур стандарт мақсади бўлиб ҳисобланади:

- аудит жараёнида таваккалчиликни баҳолаш ва кутилаётган муаммоларни аниқлаш;

- аудитни самарали режалаштириш ва ўтказиш;

- хўжалик юритувчи субъектга сифатли хизмат кўрсатиш.

Қўйилган мақсадга эришиш учун аудитор ўз эътиборини қуйидаги жиҳатларни ўрганишга қаратмоги зарур:

- ажралмас ва назорат таваккалчиликларини баҳолаш;

- хўжалик юритувчи субъект ва унинг бошқармалари фаолияти;

- аудитни режалаштириш ва дастурларини кенгайтириш;

- танлашдаги муҳимлиликни аниқлаш;

- бухгалтерлик операциялари ва раҳбариятнинг таъсирини баҳолаш;

- алоқадор шахслар ва шахслар билан бўладиган операцияларни аниқлаш;

- гайриқонуний операцияларнинг кутилиши ва амалга оширилиши;

- ўзининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига эътиборни жамлаш.

3. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш ўзаро келишувларда белгилаб берилувчи аудитор мажбуриятлари доирасида бўлиши лозим.

4. Аудитнинг самарали режалаштирилиши ва ўтказилиши учун аудитор молиявий ҳисоботлар хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг кейинчалик ривожланиши учун қанчалик мос эканлигини аниқ билиши лозим.



АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ


5. Мазкур стандартнинг талаблари барча аудиторлик ташкилотлари учун расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни кўзда тутувчи аудит ўтказилиши чогида, (унинг улар тўгридан-тўгри тавсиянома характерига эга эканлиги кўрсатилган қоидалари бундан мустасно) мажбурий ҳисобланади.

6. Мазкур стандартнинг талаблари унинг натижалари асосида расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни кўзда тутмайдиган аудит ўтказилиши чогида, шунингдек аудитга турдош хизматлар (консалтинг хизматлари) кўрсатилиши чогида тавсиянома тусида бўлади. Аниқ топшириқ бажарилиши чогида мазкур стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқилган ҳолларда аудиторлик ташкилоти буни ўзининг ишчи ҳужжатларида ҳамда аудит ва (ёки) унга турдош хизматларга буюртма берган хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига бериладиган ёзма ҳисоботда мажбурий тартибда келтириб ўтиши керак.



МИЖОЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИШНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ


7. Умумий иқтисодий омиллар.

Мижознинг молиявий-хўжалик фаолиятига таъсир қилувчи ва аудитор ўз эътиборини қаратиши лозим бўлган умумиқтисодий омиллар сирасига қуйидагилар киради:

- қайта молиялаш ставкалари;

- муомаладаги пул миқдори;

- хорижий валютанинг алмашув курси;

- халқаро келишувлар;

- қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар;

- фаолиятнинг умумий шартлари - вақтинчалик қийинчиликлар, ишлаб чиқаришнинг пасайиши, инфляция.

8. Иқтисодиёт тармоги.

Хўжалик юритувчи субъект фаолиятини ўрганиши жараёнида аудитор хўжалик юритувчи субъект тармогида юзага келадиган, шу жумладан, қуйидаги шароитлар ҳақида хабардор этилиши лозим:

- тармоқнинг ўсиши ва молиявий натижалари тўгрисида;

- тармоқ маҳсулотлари ва унинг рақобатбардошлилигига оид бозор талаби тўгрисида;

- юқори технологиялар, янги русумларнинг ўзгартирилиши таъсирига оид бизнес таваккалчилиги тўгрисида;

- тармоқдаги ишлаб чиқариш ва унинг ташқи омилларга боглиқлилигининг циклли ва мавсумий характери тўгрисида;

- тармоқнинг иқтисодий ҳолати, сермеҳнатлиги, капитал ҳажми ҳақида;

- тармоқдаги меҳнат шарт-шароитлари ҳақида;

- тармоқнинг рентабеллилиги, тармоқдаги нархлар - таркиби ва истеъмолчиларнинг нархларнинг ўзгаришига бўлган муносабатлари, тармоқдаги технологиялар ҳолати тўгрисида;

- тармоқ маҳсулотларига бўлган талабнинг тушиб кетиши, кутилаётганларининг ўзгариб кетиши, нархлардаги рақобат ҳақида;

- тармоқнинг молиявий ва статистика кўрсаткичлари ва ҳоказолар тўгрисида.

Қўшимча равишда аудитор тармоқ, бош жамият раҳбарияти ҳақида маълумотлар эълон қилиниши, шунингдек, оммавий ахборот воситаларидан тармоқдаги ишларнинг ҳолати тўгрисида ахборот олиши мумкин.

9. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти.

9.1. Муҳим тавсифлар - бошқарув, мулк:

- мулк тури - хусусий, давлат мулки;

- мулк эгалари ёки уларга алоқадор шахслар манфаатлари;

- капитал таркиби, шу жумладан, режадаги ўзгаришлар;

- ташкилий таркиб;

- стратегик режалаштириш, раҳбарият кутаётган натижалар;

- молиялаш ресурслари ва усуллари.

Умумий раҳбарлик:

- ишбилармонлик обрў-нуфузи ва иш тажрибаси;

- ташқи назорат қилувчи органлардан мустақиллик;

- йигилишларнинг ўтказилиши муддатлари;

- жамоада ишлаш тажрибаси;

- касб маслаҳатчиларини ўзгартириш.

Жорий раҳбарлик:

- иш тажрибаси ва обрў-нуфуз;

- мослашувчанлик;

- энг муҳим молия ходимлари ва уларнинг бошқаришдаги мақоми;

- бухгалтерия департаменти ходимлари;

- ходимларни тақдирлашларнинг усуллари ва турлари;

- режалар ва бюджетдан фойдаланиш;

- раҳбариятнинг ахборот тизими.

Ички аудит функциялари:

- ички назорат тизимининг ҳолати.

9.2. Хўжалик юритувчи субъект фаолияти - маҳсулот, бозор, етказиб берувчилар, харажатлар, операциялар:

- фаолият тури;

- жойлашиш ўрни;

- ходимлар билан ишлаш сиёсати, талаб, ҳақ тўлаш даражаси, контрактлар, мажбуриятлар;

- чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматлар тури:

- ишлаб чиқариш циклини ўрганиш ва: буюртманинг бажарилиши бошланишини, материаллар; ишлаб чиқариш динамикаси, ишлаб чиқаришни ниҳоясига етказиш, тайёр маҳсулотни сақлашни ташкил қилишга, маҳсулотни истеъмолчига жўнатишга оид буюртманоманинг тузилишини белгилаш;

- товарлар ва хизматларнинг ишончли етказиб берувчиларини ўрганиш;

- тадқиқотлар ва ривожлантириш;

- активлар ва мажбуриятлар ҳолати;

- юридик ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилишнинг ҳолати;

- раҳбарлик қилишнинг жорий ва режали ахборот тизими.

10. Молиявий ҳолат - хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатига таъсир қилувчи омиллар:

- ҳисобнинг ҳолати;

- молиявий ва статистика кўрсаткичлари;

- ривожланиш тамойили.

11. Ҳисоботга оид талаблар - молиявий ҳисоботларнинг тайёрланиши чогида таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташқи омиллар.

12. Қонунчилик:

- мунтазам русум-қоидалар ва зарур талаблар;

- аудит талаби;

- солиққа тортишлар;

- молиявий ҳисоботдан фойдаланиш.

13. Юқорида санаб ўтилган ахборотни олиш учун аудитор қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

13.1. Аввалги аудитор билан алоқа боглаш;

13.2. Ўтган йилнинг йил охирига бўлган молиявий ҳисоботини ва жорий йилнинг оралиқ молиявий ҳисоботини ўрганиш;

13.3. Бошқа инстанцияларга юборилган хўжалик юритувчи субъект ҳисоботларини ўрганиш;

13.4. Хўжалик юритувчи субъектнинг маъмурий идорасига бориш, бу жараёнда аудитор қуйидаги русум-қоидаларни амалга ошириши лозим:

а) раҳбар таркиб ходимлари билан молия масалалари бўйича учрашиш ва улардан маълумотлар олиш ёки ўзи қуйидагиларни аниқлаши;

- аудит учун жавоб берувчи ҳар бир раҳбар, маъмурият аъзосининг лавозим мажбуриятлари;

- ташкилий тузилма чизмаси;

- барча бўлимлар, товар омборлари ва корхоналарнинг жойлашган жойи ва нисбий муҳимлиги;

б) хўжалик юритувчи субъект маҳсулотнинг характери ва турлари тўгрисидаги, ишлаб чиқариш усуллари ва унинг жойлаштирилиши, ички бошқариш таркиби тўгрисидаги маълумотларни ўзида мужассамлаштирувчи ички фармойишлар ёки маърузаномани олиш;

в) ҳисобварақлар режаси, хўжалик юритувчи субъектнинг операцияларини молиялаш усуллари, узоқ муддатли қарзлар реестри, хизмат кўрсатувчи банкларнинг номлари билан, банк билан мижоз ўртасида маълум бир суммага оид қарзларнинг берилиши, бошқа банк хизматлари тўгрисидаги келишувлар билан танишиб чиқиш;

г) акциядорлик компанияларига нисбатан олганда аудитор қуйидаги маълумотлар: исм-шарифи, манзили, сертификатлари сони, олинган акциялари сони, акциядорнинг компаниядаги функцияси ёритилган акциялар эгаларининг рўйхатини олиши лозим:

д) қуйидагилар ҳақида ахборот олиши:

- харид қилиш шароитлари ҳақида (тўловлар шартлари, чет элдан харид қилишлар учун аккредитив хатларидан фойдаланиладими-йўқми);

- сотиш шароитлари ҳақида (тўлов шартлари, чет элдан харид қилишлар учун аккредитив хатларидан фойдаланиладими-йўқми);

- амалий муносабатларда бўлган қатнашчилар ўртасидаги операциялар ҳақида;

- сотиб олиш ва сотиш, ссудалар, таннархдан паст бўлган (ишлаб чиқаришни ташкил қилиш соҳасида, юридик ва маъмурий хизматлар) хизматлардан фойдаланиш ёки уларни кўрсатиш;

е) мижоз иқтисодий томондан боглиқ бўлган барча мижозлар ва етказиб берувчилар, филиаллари ва шуъба корхоналар реестрини олиш;

ж) олдиндан тузилган бухгалтерия баланси тўгрисидаги маълумотларни олиш;

з) бухгалтерия ҳисобварақлари "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида"ги Қонун талабларига мувофиқ юритилаётгани ёки йўқлигини аниқлаган ҳолда бошлангич бухгалтерия ёзувларини рўйхатга олиш журналлари ва Бош дафтар билан танишиб чиқиш;

и) мижознинг олдиндан тайёрланадиган бухгалтерия баланси, реестрлар, ёзувларнинг тўгриланиши ва қўшимча ёзувлар, инвентарлаш бўйича йўриқномалар, молиявий ҳисоботларнинг тайёрлилиги учун жавобгарлилик даражасини аниқлаш;

к) аудитни ўтказишнинг навбатдаги жадвалини тақдим этиш, мавжуд моддий бойликларни инвентарлаш, нақд пулларни ва қимматли қогозларни ҳисоб-китоб қилиш муддатлари тўгрисида келишиб олиш;

н) мижознинг қуйидаги белгиланган шакллар намуналари ва ҳужжатларини етказиб беришларга оид талабномалар, сотишга оид буюртмалар, сотилган материалларга оид ҳисобварақ-фактуралар, ишлаб чиқаришга оид буюртмалар, тилхатлар, чеклар, тўлов қайдномалари, сотишлар ва кредитлар тўгрисида ҳисоботлар, сотиб олишлар ва кредит тўгрисида ҳисоботларни олиш;

м) аудитор ишлайдиган иш жойини ўрганиб чиқиш.

13.5. Аудитор бош корхонага бориши ва бу вақтда:

а) раҳбар билан амалий учрашув ўтказиши;

б) ишлаб чиқариш циклини ўрганиши ва: буюртмани бажаришнинг бошланиши, материалларга оид буюртманомаларнинг тузилиши, ишлаб чиқариш динамикаси, ишлаб чиқаришнинг тугалланганлиги, тайёр маҳсулотни сақлашни ташкил қилиш, маҳсулотнинг истеъмолчига жўнатилишини белгилаб олиши;

в) маҳсулот ҳаракатининг ҳужжатлар асосидаги тасдиқномасини олиши;

г) корхона ва ускуналарнинг ҳолатига эътиборни қаратиши;

д) материал омборларига бориши ва: инвентарь қайдномаси ҳолатини, товар-моддий бойликлар ва келиб тушаётган материаллар ҳисобини, инвентарлаш далолатномаларини текшириб кўриши лозим.

14. Хўжалик юритувчи субъект муқим бўлиб ҳисобланган ҳолларда:

унинг иқтисодий фаолияти тўгрисидаги маълумотларни қуйидагилардан олиш мумкин:

а) хўжалик юритувчи субъектнинг доимий ҳужжатларидан;

б) олдинги йилга оид ишчи ҳужжатлардан;

в) олдинги йилда аудиторлик текширишини ўтказган аудиторлар гуруҳи маълумотларидан;

г) жорий йил учун хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий сметаларидан;

д) жорий йил учун хўжалик юритувчи субъектнинг оралиқ молиявий ҳисоботлари;

е) бир йил мобайнида хўжалик юритувчи субъектга нисбатан касбга оид мажбуриятларини бажариб келган аудиторлик гуруҳининг ахборотидан олиниши мумкин. Бундан мажбуриятларга оралиқ молиявий ҳисоботларни текшириш, солиққа тортишни режалаштириш, бошқаришни оқилона йўлга қўйиш бўйича хизматлар, хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан суҳбатлашишлар киради.



КУЧГА КИРИШ САНАСИ


15. Мазкур аудит стандарти 2000 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.




































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск