Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.1993 й. 293-сон "Аудиторлар ва аудиторлик фирмаларини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.1993 й.

N 293



АУДИТОРЛАР ВА АУДИТОРЛИК

ФИРМАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА

ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Аудиторлик фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган аудиторларни ва аудторлик фирмаларини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган аудиторлар ва аудиторлик фирмалари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, 1993 йил 1 августгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар.

Белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтмаган аудиторлар ва аудиторлик фирмаларининг фаолияти ноқонуний ҳисобланади, уларнинг олган фойдаси эса республика бюджетига ўтказилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туман ва шаҳар ҳокимликлари зиммасига фаолият кўрсатаётган барча аудиторлик фирмаларининг белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтишини таъминлаш вазифасини юкласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги аудиторлил фирмалари ўз таъсис ҳужжатларининг уларнинг фаолият мақсади ва вазифаларига тегишли бўлган қисмига риоя этишларини мунтазам равишда назорат қилиб боришни амалга оширсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 17 июндаги

293-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Аудиторларни ва аудиторлик фирмаларини

давлат рўйхатига олиш тўғрисида

НИЗОМ


1. "Аудиторлик фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ аудиторларни ва аудиторлик фирмалари давлат рўйхатига олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлги томонидан амалга оширилади.


2. Аудиторлар ва аудиторлик фирмаларини давлат рўйхатига олиш учун улар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

аудитор ва аудиторлик фирмасини давлат рўйхатига олиш ҳақида ариза;

аудиторлик фирмалари томонидан - таъсисчиларнинг уларни ташкил этиш тўғрисидаги шартномасининг нотариус тасдиқланган нусхаси;

аудитор ёки аудиторлик фирмасининг муассис (муассслар) томонидан тасдиқланган уставининг нотариус тасдиқлаган нусхаси, эмблемаси;

янги ташкил этиладиган аудиторлик фирмалари учун - уларда бинолар ва зарур асбоб-ускуалар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

аудитор ва аудиторлик фирмаларининг аудитни амалга оширувчи ходимлари учун - аудиторлик фэолияти билан шуғулланиш учун махсус маълумотга эга эканликни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;

аудитор ёки аудиторлик фирмасини рўйхатдан ўтказиш учун йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.


3. Аудиторларни ёки аудиторлик фирмаларини рўйхатга олиш учун тўртта энг кам иш ҳақи миқдорида йиғим олинади.

Олинган маблағларнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказлаштирилган счётига, қолган қисми республика бюджетига ўтказилади.

Таъсис шартномаси ёки устави ўзгартирилгада ва уларга қўшимча қўшилганда, шунингдек, аудиторлик фирмаси қайта ташкил қилинганда у қайта рўйхатга олинади, бунинг учун рўйхатга олишда тўланган сўмманинг ярми миқдорида йиғим тўланади.


4. Аудиторларни ва аудиторлик фирмаларини давлат рўйхатига олиш шу ҳақдаги барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб кечи билан 30 кун мобайнида амалга оширилади. Аудиторларни ёки аудиторлик фирмасини давлат рўйхатига олиш белгиланган муддатда амалга оширишмаганда ёҳуд рўйхатга олиш муассис асоссиз деб ҳисоблайдиган сабаблар билан рад этилганда улар судга мурожаат қилишлари мумкин.

Аудиторнинг ва аудиторлик фирмаларининг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган аудиторлар ва аудиторлик фирмаларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юритиладиган Ягона давлат реестрига 10 кун муддат ичида ёзиб қўйилади.


5. Рўйхатга олинган аудиторга ёки аудиторлик фирмасига давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.


6. Фаолият кўрсатаётган аудиторни ёки аудиторлик фирмасини давлат рўйхагига олиш рад этилган тақдирда рўйхатга олувчи орган, бу ҳақида маблағ билан таъминловчи банкка ҳисоб-китоб операцияларини тўхтатиш учун хабар қилади. Аудиторлик фирмаларини тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Аудитор ёки аудиторлик фирмаси амалдаги қонунчиликни мунтазам равишда бузган ва ўзининг таъсис шартномаси ёки уставида белгиланган ваколатларидан четга чиққан тақдирда рўйхатга олган орган уларни тугатиш тўғрисида хўжалик судига даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидир.


7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи аудиторлар ёки аудиторлик фирмалари қайта ташкил этилган ёки уларнинг тузилмасида, шунингдек, фаолият турида ўзгаришлар бўлган ҳолларда, қайта рўйхатга олишни ўтказиш учун, бу ҳақда ўзларини рўйхатга олган органга бир ҳафта муддатда хабар қиладилар.

8. Аудитор ва аудиторлик фирмаси ваколатли давлат органларини ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилмаганлик учун аудитор ёки аудиторлик фирмасининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач аудиторлик фирмаси рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга аудиторлик фирмасининг бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.

9. Аудитор ёки аудиторлик фирмаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, почта манзили ўзгарганлиги, қайта ташкил этилганлиги ёки фаолият турлари ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритиш учун ўн кун муддатда статистика органларига хабар қилинади.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., 6-сон, 24-модда
















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск