Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Аудитор (аудиторлик фирмаси) тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 03.05.1993 й. 198-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 3 майдаги

198-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аудитор (аудиторлик фирмаси) тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Аудит асосан ҳудудий белгилар бўйича биринчи навбатда юқори турувчи вазирликлар, идораларга ёки бошқа тармоқ бошқаруви органларига эга бўлмаган тармоқлараро, қўшма, ижара, акционерлик бирлашмалари, концернлар, уюшмалар, ташкилотлар ва корхоналарининг фаолияти устидан молиявий назоратни амалга ошириш учун жорий этилади.


2. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари) юридик шахс бўлиб, банк муассасаларида ўз счётига ва муҳрига эга бўлади. Аудиторлик фирмаларининг уставлари уларни таъсис этувчилар томонидан тасдиқланади, Аудиторлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат руйхатига олинади. Рақобатни ривожлантириш мақсадида бир минтақа ҳудудида бир неча аудиторлик фирмаларини барпо этишга йўл қўйилади.


3. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари) ўз фаолиятида "Аудиторлик фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ Бош бошқармасининг буйруқлари ва йўриқномаларига амал қилади, молия, солиқ ва бошқа давлат назорати органлари билан яқиндан алоқада иш кўради.


4. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари) тузилган шартномаларга мувофиқ кўрсатилган хизматларга буюртмачилар томонидан ўтказилган маблағлар ҳисобига, тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида ишлайди.


5. Аудиторлар аудиторлик фирмаларининг иш ҳажми умуман буюртмачиларга кўрсатиладиган хизматларга тузилган шартномалар суммаси сифатида белгиланади. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари)нинг бюджет билан ўзаро муносабатлари амалдаги қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Хўжалик ҳисоби даромади солиқларни чиқариб ташлангандан кейин аудитор (аудиторлик фирмаси) ихтиёрида қолади ва у мусодара қилинмайди.



II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1. Аудитор (аудиторлик фирмаси) фаолиятининг мақсади молия-хўжалик фаолиятини мустақил равишда экспертиза ва таҳлил қилишдан, бухгалтерлик ҳисоб-китоблари, шунингдек, назорат-тафтиш ишларига қўйиладиган талабларга тўлиқ, реал бўлиши, мос келишини текширишдан, корхоналар фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар ва хулосалар ишлаб чиқишдан, корхоналар ва ташкилотларга шартнома (пулли) асосида молия, ҳисоб-китоб ва назорат масалалари бўйича маслаҳатлар беришдан иборатдир.


2. Аудитор (аудиторлик фирмаси)нинг фаолияти ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, жамғармаларни кўпайтиришга, ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва унинг яхши сақланишига, республика халқ хўжалигининг тегишли тармоқларида корхоналар ва ташкилотларни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга кўмаклашиши керак.



III. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ


1. Аудиторлик текшируви аудитор (аудиторлик фирмаси) ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида шартнома асосида олиб борилади, унда текширув ўтказиш предмети, муддатлари ва ўрни, тўланадиган ҳақ миқдори ва тартиби, томонларнинг масъулияти назарда тутилади.


2. Шартномаларда ҳам комплекс, ҳам турли хил тематик тафтишлар ва текширишлар, таҳлиллар, тадқиқотлар, баланс ва молиявий аҳволнинг аниқлиги ҳақида мустақил хулосалар тайёрлаш назарда тутилиши мумкин.


3. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари) ва уларнинг хизматларига буюртмачилар ўртасида аудиторлик хизмати тўғрисида узоқ муддатли шартномалар имзоланиши мумкин. Бундай ҳолларда аудитор (аудиторлик фирмаси) ўз зиммасига хизмат кўрсатиладиган корхонанинг ҳисобот давридаги хўжалик операцияларининг сунийлиги ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, унинг тўлов қобилияти ва баланс маълумотларининг ҳақонийлиги ҳақида хулоса ишлаб чиқиш мажбуриятини олади.


4. Шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда аудитор (аудиторлик фирмаси) ва уларнинг хизматларига буюртмачи моддий жавобгар бўладилар. Бунда ишлар сифатсиз бажарилган ва ўз вақтида бажарилмаган ҳолларда аудитор (аудиторлик фирмаси) олган маблағларини буюртмачига қайтаради ва шартномада назарда тўтилган миқдорда жарима санкцияларини тўлайди.


5. Хизматларга бевосита буюртмачилар билан тузилган шартномаларни бажариш билан бир қаторда аудиторлар (аудиторлик фирмалари) давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва тармоқ бошқарув органларининг буюртмалари бўйича тафтиш ва текширувлар ўтказадилар. Бундай ҳолларда харажатларни тўлаш ҳақидаги масалалар аудиторлик фирмалари хизматларига давлат буюртмачилари томонидан ҳал этилади.



IV. АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ


1. Аудитор (аудиторлик фирмаларида) бўлиб ишлаш ҳуқуқи бухгалтерия ҳисоб-китоби ва молия назорати соҳасида камида беш йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган, аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга ҳуқуқ берадиган лицензияга эга бўлган олий маълумотли мутахассисларга берилади.


2. Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бўлмаган шахсларга аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилмайди.



V. АУДИТОРЛАР (АУДИТОРЛИК ФИРМАЛАРИ)НИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ


Аудиторлар (аудиторлик фирмалари)нинг ҳуқуқлари ва бурчлари "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбкистон Республикасининг Қонуни билан тартибга солинади.



VI. АУДИТОРЛИК ФИРМАСИГА РАҲБАРЛИК


Аудиторлик фирмасига таъсис этувчилар томонидан танлов асосида тайинланадиган раҳбар бошчилик қилади.

Аудиторлик фирмасининг раҳбари:

барча ишларни режалаштиради ва ташкил этади, фирма ишининг натижалари учун шахсан жавоб беради;

фирма номидан иш кўради, барча давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларида, муассасаларда ҳамда корхоналарда унинг манфаатларини ифодалайди. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мулкка ва молия маблағларига эгалик қилади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётларини ва бошқа счётларни очади;

ўз ҳуқуқлари доирасида фирманинг барча ходимлари учун бажариш мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, меҳнат қонунларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади, ишдан бўшатади ва уларга тегишли жазолар беради;

буюртмачилар билан тузилган шартномалардан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини ташкил этади, ходимларнинг юксак унум билан ишлашлари учун шароит яратади, меҳнат интизомига риоя этилишини таъминлайди;

режанинг ва шартнома мажбуриятларининг қандай бажарилаётганлиги ва молия-хўжалик фаолиятининг натижалари ҳақида таъсис этувчилар олдида ҳисобот беради.



VII. АУДИТОРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ


Аудитор (аудиторлик фирмаси) аудиторлик текшируаларни ўтказишда "Аудиторлик фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик актлари қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



VIII. БУХГАЛТЕРЛИК ҲИСОБ-КИТОБИ ВА НАЗОРАТ


1. Аудитор фирмаси бухгалтерия ҳисоб-китобини олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва бошқа органларга белгиланган тартибда статистика ва бухгалтерия ҳисоботини топширади.


2. Аудиторлик фирмасининг молия-хўжалик фаолияти уни таъсис этувчилар томонидан тафтиш қилинади.


3. Аудиторлик фирмасининг қайта тузиш ва тугатиш қонун билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


















































Время: 0.0221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск