Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Аудиторлар Палатаси ҳақида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 03.05.1993 й. 198-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 3 майдаги

198-сон қарорига

2-ИЛОВА



Аудиторлар Палатаси ҳақида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Аудиторлар Палатаси (бундан кейин матинда Палата деб аталади) молия, иқтисодиёт ва хўжалик юритиш соҳасидаги етакчи мутахассислар томонидан ихтиёрийлик асосида тузилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини ривожлантириш, такомиллаштириш, унификациялашга кўмаклашиш учун даъват этилган аудиторларнинг мустақил жамоат ташкилоти ҳисобланади.


2. Палата юридик шахс бўлиб, банк муассасаларида ўз счётига ва муҳрига эга бўлади, Палатанинг Устави таъсис этувчилар томонидан тасдиқланади. Палата Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Давлат рўйхатига олинади.


3. Палата ўз фаолиятида "Аудиторлик фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.


4. Палата аудиторлик фирмалари ва аудиторларнинг бир-бирларини тушуниб иш олиб боришларини, ҳамкорлик қилишларини ва ўзаро алоқада иш кўришларни таъминлайди.


5. Палата ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга, касб тайёргарлиги даражасини оширишга кўмаклашади.



II. ПАЛАТАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона услубият асосида аудитни ривожлантиришнинг асосий йуналишларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш.


2. Аудиторлик фаолиятини мувофиқлаштириш, аудиторларнинг касб фаолияти масалалари бўйича доимий қўмиталар, вақтинчалик комиссиялар ва ишчи гуруҳларини тузиш.


3. Аудиторлик хизматлари бозорини тадқиқ қилишни амалга ошириш, бу хизматларга бўлган талабларни қондиришга кўмаклашиш.


4. Аудиторлик фаолиятининг илғор тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва кенг ёйиш, ахборот ва ўқув-услубий материалларни чиқариш, конференциялар ва семинарлар ўтказиш.


5. Бурчларни бажариш масалалари юзасидан аудиторлик фирмалари ва аудиторларга маслаҳатлар бериш.


6. Ҳам жисмоний аудиторлар, ҳам аудиторлик фирмаларининг касб таваккалчилигини суғурта қилиш.


7. Аудитни ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш ва бу йўналишда қонунчилик ташаббусини кўрсатиш.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда аудитор лицензиясини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун малакали имтиҳонтлар дастурини ва тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


9. Бошқа давлат органлари, аудиторлар ва бухгалтерларнинг ватанимиздаги ва чет эллардаги ташкилотлари билан ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни амалга ошириш.


10. Аудиторларнинг касб этикаси Кодексини тасдиқлаш ҳамда уларнинг фаолияти юзасидан даъволарни кўриб чиқиш, бузилишларга йўл қўйган аудиторларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида Палата зарур ҳолларда аудиторлик фирмасига таклифлар киритади.


11. Халқаро андазалар асосида аудиторлик хулосаси шаклларини ва аудит ўтказиш андазаларини ишлаб чиқади.



III. АУДИТОРЛАР ПАЛАТАСИНИНГ АЬЗОЛАРИ


1. Белгиланган тартиби аудиторлик фаолияти касби билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензия олган аудиторлар Палатанинг якка тартибдаги аъзолари бўлишлари мумкин.


2. Палата аьзолигига қабул қилиш Палатага кирувчининг ёзма аризасига биноан амалга оширилади ва Палата ҳайъати томонидан тасдиқланади.

Палата аъзолари кириш ва аъзолик бадалларини тўлайдилар. Кириш ва аъзолик бадалларининг миқдори, тўлаш тартиби ва муддатлари Палата ҳайъати томонидан белгиланади.



IV. ПАЛАТА АЪЗОЛАРИНИНГ БУРЧЛАРИ


1. Ўзбекистон Республикасининг аудиторлар Палатаси ҳақидаги Низомга риоя қилиш.


2. Палата олдида турган вазифаларни бажаришга фаол ёрдам бериш.


3. Бухгалтерия ва аудиторлик фаолияти масалалари бўйича Палатанинг услубий тавсияларини кенг ёйиш ва қўлланишга кўмаклашиш.



V. ПАЛАТА АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


1. Доимий қўмиталар, комиссиялар ва ишчи гуруҳлари ишида қатнашиш.


2. Аудиторлар Палатаси фаолиятини яхшилаш масалалари юзасидан таклифлар киритиш.


3. Палатанинг ҳуқуқ доирасига кирадиган масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам олиш.


4. Палата хизматларидан биринчи навбатда фойдаланиш.


5. Палатанинг режалари ва тадбирлари ҳақида ахборот олиш.


6. Берилган аризага асосан Палата таркибидан чиқиш.



VI. ПАЛАТАНИНГ РАҲБАР ОРГАНЛАРИ


1. Палата фаолиятини таъсис зтувчилар йиғилишида ҳар йили сайланадиган ҳайъат бошқаради.


2. Ҳайъат раиси Палатанинг бутун ишларини режалаштиради ва уюштиради, Палата номидан ҳаракат қилади, барча давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларида, муассасаларда ҳамда корхоналарда унинг манфаатларини ифодалайди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ мулк ва молиявий маблағларга эгалик қилади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётлар очади. Ўз ҳуқуқлари доирасида буйруқлар чиқаради ва меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади, ишдан бўшатади, рағбатлантиради ҳамда уларни жазолайди.


3. Раис ўз фаолияти ҳақида, ҳайъатнинг иши ҳақида ва Палата фаолиятининг якунлари тўғрисида таъсис этувчиларнииг умумий йиғилиши олдида ҳисоб беради.


4. Палатанинг ишини таъсис этувчиларнинг умумий йиғилишида сайланадиган тафтиш Комиссияси тафтиш қилади, унинг натижалари эса ҳайъат раисининг ўз иши ҳақидаги ҳисоботи билан бир вақтда умумий мажлисда эълон қилинади.



VIII. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ


1. Аудиторлар Палатасини сақлаш кириш ва аъзолик бадаллари тушумлари ҳисобига амалга оширилади.


2. Палатанинг харажатлар сметаси, штат жадвали, ходимлар сони ва мансаб окладлари ҳайтьат томонидан тасдиқланади.














































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск