ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш /

Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби ҳақидаги Низом (ЎзР ВМ 22.03.1993 й. 151-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 22 мартдаги

151-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик

ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни

ва хазиналарни ҳисобга олиш, баҳолаш

ва сотиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом:

судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари ёки амалдаги қонун ҳужжатларига кўра бунга ваколати бўлган бошқа давлат органларининг қарорлари асосида мусодара қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайдиган махсус омбор (база)ларга сақлаш учун ўтказилган мол-мулкка;

белгиланган тартибда эгасиз деб топилган мол-мулкка;

ворислик ҳуқуқи бўйича белгиланган тартибда давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкка;

давлат ҳисобига ўтказилган топиб олинган хазиналарга жорий этилади.


2. Ушбу Низомнинг 1-бандида қайд этилган мол-мулкни ҳисобга олиш, шунингдек уларни сотишдан давлат даромадига ўтказиладиган маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини назорат қилиш солиқ органлари зиммасига юклатилади.

Қонун ҳужжатлари билан мол-мулкни мусодара қилишни амалга ошириш ваколати берилган органлар мол-мулкни сақлаб қўйишга топшириш билан бир вақтда уларни ҳисобга олиш ва сотишдан давлат даромадига ўтказиладиган маблағларнинг тушишини назорат қилиш учун тегишли ҳужжатларни солиқ органларига топширадилар.


3. Мол-мулкни қабул қилиб олиш ва топшириш мол-мулкни рўйxатга олиш ва баҳолаш далолатномаси билан расмийлаштирилади ҳамда далолатноманинг барча нусхалари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мусодара қилиш ҳақида қарор қабул қилган орган томонидан вакил қилинган ижрочининг ва мол-мулкни сақлашга қабул қилиб олган шахснинг имзолари билан тасдиқланади.


4. Сақлаш учун қабул қилинган мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгарлик амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уни қабул қилиб олган шахс зиммасига юклатилади.


5. Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни баҳолаш доимий ишловчи комиссия томонидан амалга оширилади. Бундай комиссиялар тегишли ҳокимликлар томонидан тузилади ҳамда давлат солиқ ва молия идоралари вакилларидан, ушбу мол-мулк сотиш ёки улардан фойдаланиш учун топширилган ташкилотларнинг вакилларидан ва мол-мулкни мусодара қилиш ёки уни давлат даромадига ўтказиш тўғрисида қарор чиқарган органларнинг вакилларидан иборат бўлади.

Мол-мулкни баҳолаш унинг жойлашган ёки сақланган жойида ёки савдо ташкилоти базасига ёхуд бу мулкдан фойдаланиш учун қабул қилиб олган корхоналарга келтирилгандан кейин амалга оширилиши мумкин.

6. Хазинани топган ва топширган шахсларга берилиши керак бўлган мукофот пули хазина қиймати белгиланган тартибда аниқланган кундан бошлаб бир ой муддат ичида молия органлари томонидан тўланади.



II. МОЛ-МУЛКНИ СОТИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ


7. Тез бузилувчи товарлар мусодара қилиш ҳақида қарор қабул қилган орган томонидан нормадаги бузилиш муддатидан камида бир кун олдин дастлабки баҳода сотиш учун берилиши керак.


8. Мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни сотиш фақат шу мақсадлар учун маҳаллий бошқарув органлари томонидан махсус ажратилган дўконлар, шунингдек Республика фонд биржаси ва риэлторлик ташкилотлари ёки уларнинг филиаллари орқали амалга оширилади. Бунда кўчмас мулк объектларини сотиш риэлторлик ташкилотлари орқали, акцияларни сотиш Республика фонд биржаси орқали белгиланган тартибда амалга оширилади. Автотранспорт воситаларини сотиш уларни белгиланган тартибда кимошди савдоларига қўйиш йўли билан амалга оширилади.

9. Дастлабки ишлов бермасдан савдо тармоқлари орқали сотиш мумкин бўлмаган буюмлар қайта ишлаш учун тегишли давлат, кооператив ва бошқа корхоналарга сотилади.


10. Маиший электр асбоблари (совутгичлар, кир ювиш машиналари), радиотоварлар (телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар) ва тузатишни талаб қиладиган бошқа мураккаб маиший техника буюмлари савдо ташкилоти) томонидан тузатилиши керак. Уларни тузатишнинг иложи бўлмаган тақдирда, бу буюмлар эҳтиёт қисм сифатида сотилади ёки белгиланган тартибда йўқ қилинади.


11. 8, 9 ва 10-бандларда белгиланган тартибда фойдаланилиши ёки сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар, шунингдек қоғоз чиқиндилари ва иккиламчи хом ашёнинг бошқа турлари иккиламчи хом ашёни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тегишли давлат ёки кооператив ташкилотларига сотилади.


12. Ўз ҳолатига кўра иккиламчи хом ашё сифатида ишлатиш мумкин бўлмаган буюмлар комиссия аъзолари иштирокида йўқ қилинади ва бу ҳақда мол-мулкнинг рўйхати ва уни баҳолаш далолатномасига ёзиб қўйилади, ёғоч қисмлари эса ёқилғи сифатида сотилади.

13. Мол-мулкни сотиш учун топшириш, қабул қилиб олиш ва сотиш шартлари, бу мол-мулк учун бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби мусодара қилинган ва эгасиз мол-мулкни сотиш учун алоҳида ажратилган дўконлар, Республика фонд биржаси ва кўчмас мулк биржаси билан комиссия томонидан тузиладиган шартномаларда акс эттирилади.

14. Сотиш учун савдо ташкилотларига бериладиган барча буюмларга комиссия ва савдо ташкилотининг ёрлиқлари қўйилиши, бу ёрлиқларда ёзув рўйхати далолатномасининг тартиб рақамлари ва буюмнинг баҳоси кўрсатилиши керак.


15. Сотиш учун қабул қилинган товарларни майда-чуйда тузатиш, тозалаш, дазмоллаш ишлари уларни сотишга қабул қилиб олган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бу аъмоллар билан боғлиқ сарф-харажатлар савдо чегирмаси ҳисобига қопланади.


16. Савдо ташкилоти қабул қилиб олган мол-мулк харидоргир бўлмаса (тақчил товарлардан ташқари) ва 30 кун давомида белгиланган нархда сотилмаса, савдо ташкилоти мол-мулкни баҳолаш комиссияси аъзолари иштирокида қайта баҳолайди. Шу билан бир вақтда мол-мулк сотилганлиги учун савдо ташкилоти оладиган савдо чегирмасининг миқдори ҳам қайта ҳисоб-китоб қилинади. Амалга оширилган аъмол ҳақида махсус шаклдаги далолатнома тузилади. Бу далолатноманинг бир нусхаси солиқ органига ҳамда бир нусхаси молия органига берилади.

Комиссия ёки савдо ташкилотининг талаби билан мол-мулк нархини ошириш борасидаги қайта баҳолаш ишлари дарҳол амалга оширилади ва махсус далолатноманинг бир нусхаси солиқ органига берилади.


17. Мусодара қилиш ҳақида қарор қабул қилган органдан олинган мол-мулкни қабул қилиш, ташиш ва сотиш билан боғлиқ сарф-харажатларни савдо ташкилоти мол-мулкни сотишдан тушган тушумдан, шартномада белгиланган савдо чегирмасидан ўз фойдасига олиб қолиш (лекин ушбу маблағларнинг 15 фоизидан ошмаслиги керак) ҳисобига амалга оширади. Алоҳида ҳолларда мол-мулкни Ўзбекистон давлат қимматбаҳо буюмлар хазинасига (шунингдек музейлар, кутубхоналар, архивлар, илмий муассасаларга баҳолаш далолатномасига кўра бепул) беришда таклиф этилган баҳоловчи мутахассислар ва экспертларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар республика бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Филателия ташкилотлари бюджетга тўланадиган маблағни ўтказишда 15 фоизгача маблағни ўз фойдасига олиб қоладилар (муомаладаги қиймати қопланмаган маркалардан ташқари). Қиймати қопланмаган маркаларни сотганлик учун бу маркалар номинал қийматининг 8 фоизини ўз фойдасига қолдирадилар.

Китоб савдоси ташкилотлари мусодара қилинган ва эгасиз китобларни сотишдан тушган тушумнинг 15 фоизгачасини ўз фойдасига олиб қоладилар.


18. Сотиш учун қабул қилинган мол-мулк учун бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш савдо ташкилоти томонидан шартномада келишилган муддат давомида, лекин мол-мулк сотилган вақтдан сўнг узоғи билан ўн кунда тегишли суммани бюджет даромадига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Бунда эгасиз, мусодара қилинган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар, савдо ташкилоти ҳақи (савдо чегирмаси) чиқариб ташлангач, бюджетга (80 фоизи) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудий солиқ ва божхона органларининг махсус фондига (20 фоизи) ўтказилади.

19. Сотилган мол-мулк учун бюджетнинг даромад қисмига пул ўтказиш кечиктириб юборилган тақдирда, савдо ташкилоти (ёки бошқа ташкилот) муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланадиган сумманинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган миқдорида пеня тўлайди.

20. Мусодара қилинган ва эгасиз мол-мулкни солиқ, молия, божхона хизмати, суд органлари, ички ишлар органлари ва адлия ходимларининг, шунингдек бу мол-мулкни сотувчи ташкилот ходимларининг сотиб олишлари тақиқланади.

21. Қимматбаҳо металлар - олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий) ҳар қандай кўриниш ва ҳолатда; табиий қимматбаҳо тошлар ишлов берилмаган ва ишланган кўринишда (олмос, бриллиант, фируза, лаъл, ёқут ҳамда табиий марварид) ва ярим қимматбаҳо тошлар, шунингдек таркибида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ва табиий марварид бўлган буюмлар (тарихий, илмий, бадиий қимматга эга бўлган ҳамда музей, кутубхона, ҳужжатхона, илмий муассасаларга баҳолаш далолатномасига кўра текин бериладиганлардан ташқари) Ўзбекистон давлат қимматбаҳо буюмлар хазинасига берилиши керак.

22. Диний маданиятга тааллуқли буюмлар (тарихий, бадиий илмий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металл ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича текин берилади.


23. Пул маблағи, чет эл валютаси, чеклар, облигациялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар (акциялардан ташқари) жамғарма омонатлари пул-буюм лотереяси чипталари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ўтказилади.

24. Почта маркалари, шу жумладан, коллекция қилинадиган маркалар, ҳақини олиб, матбуотнинг филателия бўлинмаларига берилади.


25. Китоблар (тарихий, илмий, бадиий ва бошқа маданий қимматга эга бўлганларидан ташқари), ҳақини олиб, китоб савдоси ташкилотларига ўтказилади. Агар китоблар қайд этиб ўтилган тартибда сотилиши мумкин бўлмаса, улар ҳақи олиниб, хом ашёни қайта ишлаш ташкилотларига берилади.


26. Қишлоқ хўжалиги машиналари, асбоб-анжомлар маҳсулдор ва иш ҳайвонлари, асалари оилалари ва ем-хашаклар, ҳақи олиниб, давлат қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилади.


27. Жун, гўштбоп моллар, парранда, қуёнлар, ғалла, каноп ва зиғир толаси ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳақи олиниб, давлат ёки кооператив тайёрлов ташкилотларига берилади.

Чарм ва мўйна хом ашёси, ҳақи олиниб, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси ташкилотларига, қоракўл хом ашёси эса "Бухоро қоракўл" акциядорлик жамиятига берилади.

28. Кўп йиллик кўчатлар (боғдорчилик-томорқа кўчатлари) ҳокимликларга текинга, бошқа корхона ва ташкилотларга эса ҳақи олиниб берилади.


29. Ишлатиб бўлмайдиган қора ва рангли металлардан ясалган буюмлар ҳамда бу металларнинг парчалари ва чиқиндилари, ҳақи олиниб, корхоналар ва ташкилотларга берилади.


30. Дастгоҳлар, асбоб-ускуналар ва бошқа ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳамда кичик заводлар, товарлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган линиялар ва ҳоказолар ҳақи олиниб корхона ва ташкилотларга берилади.


31. 21 - 30-бандларда санаб ўтилган товарларни сотишдан тушган пул маблағлари ҳам бюджетга ўтказилади.



III. МОЛ-МУЛКНИ ҚАЙТАРИШ


32. Мол-мулк ёки уларнинг қиймати қуйидаги ҳолларда қайтарилади:

тегишли органларнинг мол-мулкни мусодара қилиш ҳақидаги ҳукми, ажрими ёки қарори бекор қилинганда;

суд органлари мол-мулкнинг бир қисмини ҳибсдан озод этиш (ёзма рўйхатдан чиқариш) ҳақида қарор (ажрим) чиқарганда;

мол-мулк эгасиз деб топилганлиги ҳақидаги суд қарори бекор қилинганда;

суд органлари томонидан давлатнинг ворислик ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилганда ёки мол-мулкнинг ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтиши ҳақидаги суд қарори бекор қилинганда.


33. Агар мол-мулк ҳали сотилмаган ёки қайта ишлашга берилмаган бўлса, мол-мулкни қайтариш уни қайтариш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда солиқ органи томонидан амалга оширилади. Аризага ушбу мол-мулкни давлат ихтиёрига ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг бекор қилинганлигини тасдиқловчи тегишли давлат органи томонидан берилган ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси илова қилинади.

Мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш мол-мулкни қайтариш тўғрисидаги ариза ушбу мол-мулкнинг давлат ихтиёрига ўтганлиги ҳақидаги қарор бекор қилинган кундан бошлаб бир йилдан кечикмай берилган бўлса амалга оширилади.

Агар бу мол-мулк сотилган ёки қайта ишлашга берилган бўлса, унинг қийматини қоплаш унинг эгаси ёки ворислари томонидан мол-мулкни (сотиш билан боғлиқ харажатларни чиқариб ташламай сотишдан амалда тушган сумма) қайтариш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда молия органи томонидан тегишли бюджетдан амалга оширилади. Мол-мулкнинг қиймати (суммаси) баҳоси тегишли давлат органларининг мусодара қилишни бекор қилиш ёки мол-мулкнинг бир қисмини хатга олишдан озод этиш (рўйхатдан чиқариш) тўғрисидаги қарори кучга кирган кунда амалда бўлган шартномавий (бозор) нархлар бўйича белгиланади. Бунда, агар сотилган мол-мулк қийматидан бошқа ташкилотларнинг жорий счётларига маблағ ўтказилган бўлса, мол-мулк қийматининг тегишли қисми ушбу ташкилотлар ҳисобидан қопланади.

34. Ушбу Низомни қўллаш бўйича йўриқнома манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан чиқарилади.































































Время: 0.1830
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск