Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/09-26/25-сон, Молия вазирлигининг 114-сон "Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 18.12.2013 й. Қарори (АВ томонидан 15.01.2014 й. 1668-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.01.2014 й.

N 1668-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.12.2013 й.

N 01/09-26/25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.12.2013 й.

N 114


ҚАРОРИ



"Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари)

50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни

ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига

аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 523-модда), 2012 йил 30 декабрдаги 374-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда), 2013 йил 11 июндаги 165-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 314-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2007 йил 12 февралдаги 01/12-18/03, 20-сон "Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 1668, 2007 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 128-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

А. Абдуҳакимов

Молия вазири

Р. Азимов

     





Қарорга

ИЛОВА



"Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари)

50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни

ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига

аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:

муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 149-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 523-модда), 2012 йил 30 декабрдаги 374-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда), 2013 йил 11 июндаги 165-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 314-модда) қарорларига мувофиқ, аудиторлик ташкилотларини устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритиш тартибини белгилайди.";


3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат мулки қўмитасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Аудиторлик ташкилотларининг ҳужжатларини кўриб чиқиш учун Марказ ва Молия вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳнинг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.";


5-банддаги "Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-банддаги "Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси, Марказ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Давлат мулки қўмитасига" деган сўзлар "Марказга" деган сўз билан алмаштирилсин;


10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Марказ ва Молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-банддаги "Давлат мулки қўмитаси" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 20 январь, 3-сон, 39-модда







































Время: 0.0139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск