Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.1993 й. 160-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига монополияга қарши сиёсатни олиб бориш бўйича вазифаларни юклаш тўғрисида" 1993 йил 6 февралдаги 63-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.1993 й.

N 160


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ   МОЛИЯ   ВАЗИРЛИГИГА

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ СИЁСАТНИ ОЛИБ

БОРИШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАРНИ ЮКЛАШ

ТЎFРИСИДА" 1993 ЙИЛ 6 ФЕВРАЛДАГИ

63-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзаро боғлиқ бўлган молиявий, монополияга қарши сиёсатни ўтказиш, рақобатли муҳитни яратиш ва бозор муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, истеъмолчилар манфаатларини бозорда устунлик мавқени эгаллаб турган тайёрловчиларнинг монопол хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш, нормал хўжалик алоқаларини тиклаш бўйича шарт-шароитлар яратиш, монополист корхоналар маҳсулотларига давлат томонидан бошқариладиган нархларни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг монополияга қарши ва нарх сиёсатини олиб бориш Бош бошқармаси тўғрисида Низом (1-илова*);

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати (6-илова*).

6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси монополияга қарши чора-тадбирлар бўйича масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш мақсадида корхоналар, ташкилотлар, корпорациялар, концернлар ҳамда уюшмаларнинг тегишли кўрсаткичлар бўйича давлат ҳисоботини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.


7. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар тегишли иқтисодий хизматларни нархлар белгилаш бўйича юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамласинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қонун ҳужжатларини "Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштириш ҳақида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига монополияга қарши сиёсатни олиб бориш бўйича вазифаларни юклаш тўғрисида" 1993 йил 6 февралдаги 63-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Муталов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.























































Время: 0.1898
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск