Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.1999 й. 11-сон "Бозор шароитларида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини мақсадли ўқитиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.1999 й.

N 11



БОЗОР ШАРОИТЛАРИДА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ

ИҚТИСОДИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ

МАҚСАДЛИ ЎҚИТИШ ТЎҒРИСИДА


Раҳбар кадрларга қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини ўқитиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига, қишлоқ туманлар ҳокимларига, хўжаликлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларига қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини ўқитиш бўйича ўқиш ташкил этиш ва уни ўтказиш юзасидан 1-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳи тузилсин.


2. 1999 йил 19 январдан  8 февралгача (икки гуруҳда) Давлат ва жамият қурилиши академияси базасида Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, қишлоқ туманлари ҳокимларининг, ўқиши ўтказилсин.


Ўқитиш жадвали, мавзуси ва машғулотларни ўтказиш учун лекторлар рўйхати 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. 1999 йил 30 январдан 19 февралгача Қорақалпоғистон Республикаси  ва вилоятларда барча хўжаликлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларининг ўқиши ўтказилсин.


Ўқитиш жадвали ва мавзуси, жойларда ўқитишни ташкил этиш ва уни ўтказиш учун масъул шахслар рўйхати 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1999 йил 1 мартгача етакчи олимлар ва амалиётчиларни жалб этган ҳолда асосий қонун ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари бўйича, фермер хўжаликларини, қишлоқда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари бўйича фермерлар ва қишлоқ тадбиркорларининг икки ҳафталик ўқишини ташкил этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, "Пахта-банк", Олий хўжалик суди бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда машғулотлар ўтказиш учун етакчи ўқитувчиларни ва олимларни, вазирликлар ва идоралар, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари мутахассисларини қўшимча равишда жалб қилсинлар.


6. Белгилаб қўйилсинки, ўқиш тугагандан сўнг ҳар бир тингловчи ўз минтақасида ёки хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича реферат тайёрлайди, тингловчиларга тест натижаларига кўра белгиланган намунадаги сертификат (гувоҳнома) берилади.


7. Қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларининг ўқишини ташкил этиш ва уни сифатли ўтказиш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, вазирликлар ва идораларнинг ҳудудларга бириктирилган  раҳбарлари зиммасига юклансин.


8. Республика ишчи гуруҳи (Олимжонов) ва Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ва Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг профил кафедралари раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари таркибини икки ой муддатда аттестациядан ўтказсин, бунда уларнинг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси  Ҳукуматининг қарорларини билишларига асосий эътибор берсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг

қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари,

қишлоқ туманлари ҳокимлари ўқишини ташкил этиш

ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

Олимжонов Б.М.

-

Бош вазирнинг ўринбосари  гуруҳ раҳбари


Алимов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Голишев В.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Рисқиев Т.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Ҳамидов Б.С.

-

Бош вазирнинг ўринбосари  Макроиқтисодиёт ва статистика вазири


Чжен В.А.

-

Бош вазирнинг ўринбосари  Давлат мулки қўмитаси раиси

Саидова Г.К.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи


Қалибеков И.Ж.

-

Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси Котибиятининг мудири


Бобожонов И.О.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Юсупов Н.С.

-

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси раиси


Азизхўжаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори


Бобомирзаев А.А.

-

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси


Носиров Б.Н.

-

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси раиси


Жўраев А.М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг

қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларини,

қишлоқ туманлари ҳокимларини ўқитиш

ЖАДВАЛИ

Қорақалпоғистон

Республикаси,

вилоятлар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши раисининг ва вилоят ҳокимларининг

қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича

ўринбосарлари


Қишлоқ туманлари

ҳокимлари


1-гуруҳ 1999 йил 19 январдан 29 январгача

Бухоро


1

11

Жиззах


1

11

Қашқадарё


1

14

Навоий


1

8

Самарқанд


1

16

Сурхандарё


1

14

Сирдарё


1

9

ЖАМИ


7

83

2-гуруҳ 1999 йил 30 январдан 8 февралгача

Қорақалпоғистон Республикаси


1

15

Андижон


1

14

Наманган


1

11

Тошкент


1

16

Фарғона


1

15

Хоразм


1

11

ЖАМИ


6

82

ҲАММАСИ


13

165

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарларини,

қишлоқ туманлари ҳокимларини ўқитиш мавзуси ва

машғулотларни ўтказиш учун лекторлар

РЎЙХАТИ


1. Ҳозирги босқичда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шарт-шароитлари ва объектив зарурияти.

Голишев В.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Саидова Г.К.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг бошлиғи, иқтисод фанлари доктори, профессор


Каримов Р.К.

-

Макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти директори, иқтисод фанлари доктори, профессор


2. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг қонунчилик-ҳуқуқий базаси. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг асосий ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва турлари. "Ер кодекси"нинг, "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги, "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонунларнинг моҳияти ва аҳамияти.

Назаров Й.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Юсупов Н.С.

-

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси раиси


Исмоилов Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмитаси раҳбари


3. 2000 йилгача бўлган даврда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури. Моҳияти, босқичлари, йўналишлари.

Олимжонов О.О.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор


Жўраев А.М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор


Чориев К.А.

-

Иқтисодий ислоҳотлар бўйича ишчи гуруҳи аъзоси, иқтисод фанлари доктори, профессор


4. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини мулкий пай асосида қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантириш. Устав сармоясини, пай ва бўлинмас фондларини шакллантиришнинг моҳияти, таркиби ва уларнинг хусусиятлари. Мулкий пайларни аниқлаш механизми.

Жўраев А.М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор


Чориев К.А.

-

Иқтисодий ислоҳотлар бўйича ишчи гуруҳи аъзоси, иқтисод фанлари доктори, профессор


Беркинов Б.Б.

-

Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор


5. Оилавий пудрат ва харажатларни ҳисобга олишнинг чек тизимини жорий этиш  ширкатларда хўжалик ички муносабатларини ташкил этишнинг асоси. Ер ажратиш ва оила пудрати шартномаларини тузиш шартлари ва принциплари. Рағбатлантириш ва томонларнинг масъулияти.

Чориев К.А.

-

Иқтисодий ислоҳотлар бўйича ишчи гуруҳи аъзоси, иқтисод фанлари доктори, профессор


Юсупов Э.

-

Агросаноат комплексидаги Иқтисодий ислоҳотлар илмий-тадқиқот институтининг бўлим мудири, иқтисод фанлари доктори


6. Ер ресурслари ва улардан фойдаланиш самарадорлиги. Ердан фойдаланишни ташкил этишда ер кадастрининг роли. Тупроқ унумдорлигини ошириш йўллари. Ерлардан оқилона ва мақсадли фойдаланиш учун масъулият.

Қурбонов Э.

-

Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси


Страдзе А.А.

-

Ер ресурслари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Абдуазизов А.

-

"Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси бошлиғи


7. Қишлоқ хўжалигида ижара муносабати. Ижара шартномаларини тузиш ва уларнинг бажарилиши мониторинги. Боғ ва узумзорлар ижараси. Томонлар масъулиятини ошириш.

Қосимбеков П.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  бошқармасининг бошлиғи, иқтисод фанлари номзоди, доцент


Юсупов Э.

-

Агросаноат комплексидаги иқтисодий ислоҳотлар илмий-тадқиқот институтининг бўлим мудири, иқтисод фанлари доктори


8. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни яхшилаш. Қишлоқ хўжалигида асосий воситалар ва айланма маблағлар.

Гадоев Э.

-

Молия вазирининг ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди


Ҳасанов Н.

-

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раисининг ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди


9. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти бир бирлигини етиштириш учун меҳнат ва моддий ресурслар харажатлари нормативлари. Унумсиз харажатларни қисқартириш, қишлоқ хўжалигидан ортиқча меҳнат ресурсларини бўшатиш ва янги иш жойлари яратиш.

Обидов О.О.

-

Меҳнат вазири


Хушвақтов Э.

-

Агросаноат комплексидаги Иқтисодий ислоҳотлар илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди


Мансуров О.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқармасининг бошлиғи


10. Фермер хўжаликларини ривожлантириш муаммолари. Ҳуқуқий база, ташкил этиш принциплари, фаолият кўрсатиши шарти. Кредит бериш механизми. Сервисни ташкил этиш ва бошқа тузилмалар билан ўзаро муносабатлар.

Бобомирзаев А.

-

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси


Фармонов Т.

-

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорининг биринчи ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди


11. Деҳқон хўжаликларини ривожлантириш муаммолари. Ҳуқуқий база. Янги деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётганларини қайта рўйхатдан ўтказиш. Юридик шахс сифатида фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликларининг афзалликлари.

Бобомирзаев А.

-

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси


Фармонов Т.

-

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорининг биринчи ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди


12. Зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини қисқартириш ва уларнинг молиявий аҳволини яхшилаш йўллари. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банкротлиги ва уларни санация қилиш масалалари. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисидаги қонун. Ташқи бошқарув - унинг моҳияти, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари. Санация қилинадиган корхоналарни молиявий соғломлаштириш режаси.

Ҳамидов Б.С.

-

Бош вазирнинг ўринбосари  Макроиқтисодиёт ва статистика вазири


Умаров М.Т.

-

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси, техника фанлари номзоди


Жўраев А.М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор


13. Контрактация шартномаси - бозор шароитларида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тайёрлов-хизмат кўрсатиш корхоналари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар асоси. Шартномалар тузиш тартиби ва томонларнинг масъулияти.

Мирсафоев С.

-

Адлия вазири


Абдусаломов М.

-

Олий хўжалик суди раиси


Назаров С.

-

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари


14. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бизнес-режаси: моҳияти ва ишлаб чиқиш тартиби.

Юсупов Э.

-

Агросаноат комплексидаги Иқтисодий ислоҳотлар илмий-тадқиқот институтининг бўлим мудири, иқтисод фанлари доктори


Аъзамов М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  бошқармасининг бошлиғи


15. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини маблағ билан таъминлаш ва уларга кредит бериш тизими. Давлат эҳтиёжлдари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб  жамғармаси.

Азимов Р.С.

-

Молия вазири


Муллажонов Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси


Сайфитдинов Ж.Б.

-

"Пахта-банк" бошқаруви раиси


16. Қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизими.

Қозиев П.Р.

-

"Ўзагросуғурта" компанияси раиси


Вальдман В.С.

-

"Ўзагросуғурта" компанияси раисининг ўринбосари


17. Ягона ер солиғини жорий этиш. Ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби.

Хўжаев Б.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, иқтисод фанлари доктори


Сатторов Ш.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди


Абдуллаев Ж.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


18. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига агротехника хизмати кўрсатиш даражасини ошириш. Машина-трактор парклари ва уларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ўзаро муносабатлари. Машина-трактор паркларини бошқаришда давлат ишончли вакиллари ва акциядорларнинг роли.

Юсупов Н.С.

-

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси раиси


Абдуқодиров А.М.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


19. Қишлоқда тадбиркорликни ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш муаммолари. Улар фаолиятини рағбатлантиришнинг ташкилий усуллари.

Собиров М.

-

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси, иқтисод фанлари номзоди


Беркинов Б.Б.

-

Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор


Юсупов А.

-

"Биснес-фонд" бошқаруви раиси



20. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича "давра столи".


Олиб борувчи Олимжонов Б.М. - Бош вазирнинг ўринбосари






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

хўжалик  раҳбарларини ўқитиш

ЖАДВАЛИ


Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар


Хўжалик раҳбарлари


Ўқитиш муддати 1999 йил 30 январдан 8 февралгача

Бухоро


192

Жиззах


129

Қашқадарё


217

Навоий


89

Самарқанд


288

Сурхандарё


161

Сирдарё


157

ЖАМИ


1233

Ўқитиш муддати 1999 йил 9 февралдан 19 февралгача

Қорақалпоғистон Республикаси


177

Андижон


184

Наманган


147

Тошкент


208

Фарғона


166

Хоразм


131

ЖАМИ


1013

ҲАММАСИ


2246

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги корхоналари

раҳбарларини ўқитиш мавзулари

Бозор иқтисодиёти шароитларида

хўжаликни бошқариш асослари


1. Республика қишлоқ хўжалигида бозор иқтисодиёти шаклланишининг қонуний асослари. Бозор муносабатларига ўтишнинг ўзбек модели.


2. 1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури.


3. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мулкий пай асосида қишлоқ хўжалиги кооператив (ширкат хўжалик) ларига айлантиришнинг моҳияти ва босқичлари.


4. Оилавий пудратни ва ўзаро ҳисоб-китобларда чек тизимини жорий этиш. Молия ҳисоб-китоб марказлари.


5. Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатлари. Боғлар ва узумзорларни ижарага бериш.


6. Ер ресурслари. Ер кадастри. Ердан оқилона фойдаланиш муаммолари.


7. Фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этилишининг моҳияти ва уларни  ривожлантириш йўллари.


8. Қишлоқда бозор инфратузилмасини шакллантириш - қишлоқда бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг бош шартидир.


9. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг паст рентабеллиги ҳамда зарар кўриб ишлашининг асосий сабаблари ва уларни бартараф этиш йўллари.


10. Қишлоқда янги иш жойларини ташкил этиш ва инвестициялар сиёсати.


11. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида менежмент асослари.


12. Асосий ва айланма маблағлар: ҳисобга олиш, баҳолаш, қайта баҳолаш, тўлдириш ва такрор ишлаб чиқариш.


13. Маҳсулотлар бирлигини ишлаб чиқаришда меҳнат харажатлари ва ресурслар меъёрлари.


14. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида бизнес-режанинг роли, унинг мазмуни, тузиш тартиби ва амалга ошириш йўллари.


15. Хусусийлаштириш. Акциялар ва қимматли қоғозлар бозори.


16. Контрактация шартномаларини тузиш ва уларни бажариш қоидаси. Шартнома - иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатдир.


17. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санациялашнинг моҳияти ва аҳамияти:

санациялашнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари;

ташқи бошқарув, унинг моҳияти ва вазифалари. Ташқи бошқарувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ва унинг санациялаш масалалари бўйича минтақавий комиссия билан ўзаро фаолияти;

молиявий соғломлаштириш режаси (бизнес-режа)ни тузиш ва уни амалга ошириш.


18. Натижа бермайдиган харажатларни қисқартириш:

ходимлар сонини меъёрга мувофиқ ҳолга келтириш ва керагидан ортиқча ресурсларни ишга жойлаштириш;

керагидан ортиқча мол-мулкни сотиш;

фойдаланилмайдиган бинолар ва техникаларни ижарага бериш;

пуллик хизматлар кўрсатиш;

ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш;

ички ўзаро ҳисоб-китобларни чек асосига ўтказиш.


19. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишнинг оқилона усуллари, бозор тадқиқотлари (маркетинг) ва рақобатлар.


20. Тадбиркорлик асослари ва қишлоқда ўрта ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш.


21. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлаш тартиби, фоиз ставкалари ва кредитни қайтариш механизми.


22. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ягона ер солиғини жорий этишнинг моҳияти.


23. Қишлоқ хўжалигида суғурталаш тизими: турлари, шартлари, харажатларни қоплаш.



Қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқаришида

илмий-техника ва технология сиёсати асослари


1. Республикада пахтачиликни ривожлантириш истиқболлари ва ғўзани илғор агротехника (чигитни пленка остида экиш усули) асосида етиштириш.


2. Селекция ишларининг аҳволи ва унинг самарадорлигини ошириш йўллари, пахтанинг юқори ҳосилли, тезпишар навларини яратиш ва қўллаш.


3. Республикада дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш йўллари.


4. Республикада бошоқли дон экинларининг навли уруғларини сифатли тайёрлашни ошириш усуллари.


5. Ўсимликларни ҳимоялаш масалалари ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашишнинг замонавий усуллари.


6. Алмашлаб экишдан илмий асосда фойдаланиш қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш ва бегона ўтлар билан курашиш усулидир.


7. Қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда сувни тежаш технологиялари (томчилаб, ёмғирлаб ва бошқа ноанъанавий усуллар)дан фойдаланиш муаммолари.


8. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш йўллари.


9. Коллектор - завур тармоқларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш йўллари.


10. Машина-трактор парклари (МТП) ни янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан МТП ўртасидаги шартнома муносабатлари муаммолари ва уларни такомиллаштириш йўллари.


11. Замонавий қишлоқ хўжалиги машиналари ва тракторларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари.


12. Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш масалалари.


13. Сабзавот - полиз экинлари ва картошка етиштиришда замонавий технологиядан фойдаланиш.


14. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш ва уларни сақлашни яхшилаш масалалари.


15. Чорвачилик ва паррандачиликни, наслчилик ишларини, ветеринария хизматини ва омухта ем ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари.






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 11 январдаги

11-сон қарорига

6-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси  ва вилоятларда қишлоқ

хўжалик корхоналари раҳбарларининг ўқувини

ўтказиш учун масъул шахслар

РЎЙХАТИ

    

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

          

Чжен В.А.

-

Бош вазирнинг ўринбосари, гуруҳ раҳбари


Бобожонов И.О.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Зинин В.И.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Саттаров Ш.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Акбаров Н.

-

Меҳнат вазирининг ўринбосари


Қозиев П.

-

"Ўзагросуғурта" компаниясининг раиси


Баҳромов А.

-

Вазирлар Маҳкамасининг бўлим раҳбари


Чориев Қ.

-

Қишлоқ хўжалигини иқтисодий ислоҳотлаш республика комиссияси гуруҳи аҳзоси, профессор


Ҳасанов Н.Ҳ.

-

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раисининг ўринбосари


Фармонов Т.

-

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорининг биинчи ўринбосари


Нурматов Ш.

-

"Пахта" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси директори


Каримов Р.

-

Макроиқтисодиёт ва ижтимоий тадқиқотлар институти директори, профессор


АНДИЖОН ВА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ

Олимжонов Б.М.

-

Бош вазирнинг ўринбосари, гуруҳ раҳбари


Бобомирзаев А.

-

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси


Назаров С.

-

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари


Хўжаев Б.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Қурбонов Э.

-

Ер ресурслари давлат қўмитасининг раиси


Гадоев Э.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Маҳмудхўжаев Н.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўибросари, профессор


Қосимбеков П.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи, доцент


Худойбердиев Т.

-

Андижон қишлоқ хўжалиги институти ректори, профессор


Хакимов А.

-

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори


Ризақулов А.

-

Тошкент молия институти профессори


ҚАШҚАДАРЁ ВА НАМАНГАН ВИЛОЯТЛАРИ

Жўраев А.М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, профессор - гуруҳ раҳбари


Абдусаломов М.

-

Олий хўжалик суди раиси


Раҳимов С.Б.

-

Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари, иқтисод фанлари номзоди


Тошматов К.Ф.

-

Пахта банк раисининг ўринбосари


Ўрунов Б.

-

"Ўзагросуғурта" компанияси раисининг ўринбосари


Абдуллаев Ж.

-

Давлат солиқ қўмитасининг департаменти бошлиғи


Қюмов А.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Рашидов М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Беркинов Б.

-

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш институти директорининг ўринбьосари, профессор


Ҳакимов А.

-

Тошкент иқтисодиёт университети профессори


САМАРҚАНД ВА ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Саидова Г.К.

-

Вазирлар Маҳкамаси  ахборот-таҳлил бошқармасининг бошлиғи, профессор, гуруҳ раҳбари


Қалибеков И.Ж.

-

Вазирлар Маҳкамасининг  котибият мудири


Аҳмонов Н.

-

Олий хўжалик судининг биринчи ўринбосари


Қодиров А.

-

Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари, профессор


Йўлдошев Ҳ.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


Саломов И.

-

"Мевасабзавотбанк" бошқаруви раиси


Собирво М.

-

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси, и.ф.н.

Муродов А.

-

Давлат солиқ қўмитаси департаменти бошлиғи


Мансуров О.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқармасининг бошлиғи


Ҳамроев О.

-

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси бўлимининг бошлиғи


Эргашев А.

-

Самарқанд Қишлоқ хўжалиги институти ректори, профессор


Исмоилов А.

-

Самарқанд Қишлоқ хўжалиги институти проректори, профессор


Санаев А.

-

Самарқанд Қишлоқ хўжалиги институтининг кафедра мудири, профессор


Аҳмедов Д.

-

Тошкент Иқтисодиёт университети профессори


СУРХОНДАРЁ ВА ХОРАЗМ ВИЛОТЯЛАРИ

Олимжонов О.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари, профессор - гуруҳ раҳбари


Юсупов А.

-

"Бизнес-фонд" бошқаруви раиси, и.ф.н.


Иброҳимов Ш.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Эргашев Й.

-

"Ғалла-банк" бошқаруви раиси


Аюпов У.

-

Адлия вазирлиги бошқармасининг бошлиғи


Қўзиев И.

-

Давлат солиқ қўмитаси бошқармасининг бошлиғи


Раҳимов Г.

-

Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг директори, профессор


Солихўжаев А.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқармасининг бошлиғи


Ҳусанов Р.

-

Бозор ислоҳотлари илмий тадқиқот институтининг директори, профессор


Қўзибоев Ш.

-

Уруғчилик марказининг директори, қ/х ф.н.


Комилов Ю.

-

Тошкент давлат аграр университетининг доценти


Саидакбаров Ҳ.

-

Тошкент Давлат аграр универститетининг доценти


ТОШКЕНТ ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳамидов Б.С.

-

Бош вазирнинг ўринбосари - гуруҳ раҳбари


Азимов Р.С.

-

Молия вазири, и.ф.н.


Муллажонов Ф.М.

-

Марказий банк бошқаруви раиси


Беганов В.С.

-

Давлат солиқ қўмитасининг раиси


Обидов О.О.

-

Меҳнат вазири


Нажмитдинов С.

-

Давлат мулки қўмитасининг департаменти бошлиғи, и.ф.н.


Нарзиев М.О.

-

"Ўзқоракўл" уюшмасининг раиси


Алмардонов А.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи, қ/х ф.н.


Бўриев Х.Ч.

-

Тошкент давлат аграр универститетининг ректори


Иброҳимов А.

-

Тошкент молия институти доценти


Юсупов Э.

-

Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институтининг бўлим мудири


СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари, гуруҳ раҳбари


Яковлев И.Г.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари, и.ф.н.


Жўраев Ш.

-

Вазирлар Маҳкамаси бўлимининг сектор мудири


Алимуҳамедов Ш.

-

Меҳнат вазирининг ўринбосари


Омонов А.

-

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорининг ўринбосари


Страдзе А.А.

-

Ер ресурслари қўмитаси раисининг ўринбосари


Эрдонаев А.

-

Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари, и.ф.н.


Йўлдошев К.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Эркаев Б.

-

Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари, профессор


Абдуғаниев А.

-

Тошкент ирригация ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини профессори


             





























Время: 0.1359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск