Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.1998 й. 514-сон "Болалар санъати - 2000" халқаро фестивалида Ўзбекистон Республикасининг қатнашишига тайёргарлик кўриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1998 й.

N 514




"БОЛАЛАР САНЪАТИ - 2000"

ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚАТНАШИШИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил июль ойида Вашингтон шаҳри (АҚШ)да ўтказиладиган "Болалар санъати-2000" халқаро фестивалида қатнашиши муносабати билан, шунингдек болалар санъатини қўллаб-қувватлаш, жаҳоннинг турли мамлакатлари болалари ўртасида ўзаро фикрдошликни ва маданий алоқаларни қарор топтиришга кўмаклашиш, санъат соҳасида билим олиш учун шарт-шароитлар яратиш, мактаб ўқувчиларининг касб-ҳунар малакаларини ривожлантириш ва умумакадемик даражасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бадиий академия, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, "Соғлом авлод учун" ва "Камолот" жамғармалари Ўзбекистон Республикасининг "Болалар санъати-2000" халқаро фестивалига тайёргарлик кўриши ва қатнашиши учун маъсул этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикасининг Халқаро фестивалга тайёргарлик кўриш ва қатнашишига доир тадбирларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистон Республикаси  Маданият ишлари вазирлигига юклансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг "Болалар санъати -2000" халқаро фестивалида қатнашишига тайёргарлик кўриш бўйича 1-иловага мувофиқ ташкилий қўмита ташкил этилсин ҳамда фестивалда қатнашиш учун  болалар ижодиёти асарларини танлаш бўйича ҳакамлик таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита:

Ўзбекистон Республикасининг Болалар санъати халқаро фестивалида қатнашишига тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар режасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

"Болалар санъати-2000" халқаро фестивалининг миллий босқичини ўтказиш тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда миллий стенд рамзини ва логотипини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Бадиий академияси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда "Болалар санъати-2000" фестивалида болалар асарлари кўргазмаси ташкил қилинишини таъминласин.


5. Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, "Камолот", "Соғлом авлод учун" жамғармалари 1999 йил 20 июнгача Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида болалар санъати фестивалларининг босқичма-босқич ўтказилишини таъминласинлар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари болалар санъати фестивалларининг юқори ташкилий даражада, ҳомий ташкилотлар жалб этилган ва ғолиблар тақдирланган ҳолда ўтказилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикасининг "Болалар санъати-2000" халқаро фестивалида қатнашишига тайёргарлик кўриш ва иштирок этиши бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикасининг ҳомийлик ташкилотлари маблағлари ҳисобига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.

Ҳомийлик ташкилотлари рўйхатига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, кўргазма майдончалари ҳомийлик маблағлари ҳисобига ижарага олинади.


8. Ўзбекистон Бадиий академияси "Болалар санъати-2000" халқаро фестивалига тайёргалик кўриш ва қатнашиш бўйича харажатларни қоплаш учун:

ҳомийлик ташкилотлари маблағларини жамлаш учун махсус банк счёти очсин;

Ўзбекистон Республикасининг "Болалар санъати-2000" халқаро фестивалида қатнашишига тайёргарлик кўриш бўйича эркин алмаштириладиган валютада амалга ошириладиган харажатлар сметасини, фестивал ташкилотчилари томонидан бериладиган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда, Молия вазирлиги билан келишиб олсин.


9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган экспонатларга Ўзбекистон Республикаси Маданий ишлари вазирлигининг бадиий экспертиза бошқармаси томонидан бериладиган гувоҳнома тақдим этилиши кераклиги маълумот учун қабул қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Вашингтон шаҳрига "Болалар санъати-2000" халқаро фестивалига юборилаётган кўргазмага қўйиладиган юклар ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича божхона тартиботлари ўтказилганлиги учун божхона йиғимлари ундирилмасдан тезликда расмийлаштирилишини таъминласин.


11. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Вашингтон шаҳрига болалар асарлари кўргазмаси ҳамда "Болалар  санъати-2000" халқаро фестивалида ишлаш учун АҚШга борадиган мутахассислар аэропорт йиғимлари ундирилмасдан ўз вақтида етказилишини таъминласин.


12. Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган болалар санъати фестиваллари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг АҚШда "Болалар санъати-2000" халқаро фестивалида қатнашиши кенг ёритилишини таъминласинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 9 декабрдаги

514-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг "Болалар санъати-2000"

халқаро фестивалида қатнашишига тайёргарлик

кўриш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Ғуломова Д.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Қўзиев Т.К.

-

Бадиий академия президенти, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Йўлдошев Ж.Ғ.

-

Халқ таълими вазири


Матёқубов О.

-

Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари


Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Муҳамедов Р.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари


Умаров А.

-

"Усто" бирлашмаси раиси


Шоёқубов Ш.К.

-

"Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази директори


Йўлдошева Г.Б.

-

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган хайрия жамғармаси раиси


Абдураимов Ҳ.М.

-

"Камолот" жамғармаси раиси


Мирхўжаев С.

-

"Ўзмиллийбанк" бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи


Рўзметов А.Ғ.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи


Юсупова И.Т.

-

Ўзбекистон Болалар хайрия жамғармаси раиси


Шоғуломов Р.Ш.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси


Шодиева С.

-

Республика болалар бадиий ижодиёти маркази директори


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 9 декабрдаги

514-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Болалар санъати -2000" халқаро фестивалида

қатнашиш учун болалар ижодиёти асарларини

танлаш бўйича ҳакамлар ҳайъати

ТАРКИБИ

1.

Чориев Р. 

-

Ўзбекистон халқ рассоми, академик, ҳакамлар хайъати раиси


2.

Ёрматов Ш.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази раисининг ўринбосари


3.

Тўраев М.

-

хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, орнаментал безаклар устаси


4.

Муҳаммаджонов Ш.

-

рассом, Давлат мукофоти лауреати, академик


5.

Содиқов М.

-

хизмат кўрсатган санъат арбоби, рассом


6.

Ли Г.

-

Камолиддин Беҳзод номидаги институт ўқитувчиси


7.

Содиқов Т.

-

республика бадиий коллежининг ўқитувчиси


8.

Файзуллаев О.

-

Ўзбекистон халқ рассоми, болалар ижодиёти маркази студияси раҳбари


9.

Абдуллаев Н.

-

Камолиддин Беҳзод номидаги бадиий ва дизайн миллий институти проректори


Вазирлар Маҳкамасининг

1998  йил 9 декабрдаги

514-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг "Болалар санъати

2000" халқаро фестивалида қатнашишига тайёргарлик

кўришга доир харажатларни қоплаш учун маблағ

ажратувчи ҳомийлик ташкилотлари

РЎЙХАТИ


"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси

"Ўзолмосолтин" уюшмаси

"Ўзавтосаноат" уюшмаси

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси

ғмойтамакисаноат" уюшмаси

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси

"Озиқовқатсаноат" уюшмаси

"Ўзбекмебель" бирлашмаси

"Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси

"Ўзбектуризм" компанияси

"Ўзбексавдо" компанияси

"Ўзбекинвест" компанияси

"Маҳаллий телеком" компанияси

"Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси

"Ўзфармсаноат" давлат концерни

"Ўзмиллийбанк"

"Пахта-банк"

"Асака" банки

"Ўзсаноатқурилишбанк"

"Ғалла-банк"

"Ўзбекбирлашув"

Навоий кон-металлургия комбинати

Олмалиқ кон-металлургия комбинати

"Соғлом авлод учун" жамғармаси

"ЭКОСАН" жамғармаси

Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

"Мевасабзавотбанк"

"Ўзуйжойжамғармабанк"

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси

"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси

"Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни

"Совпластитал" қўшма корхонаси

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси

"Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси

"Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси

"Ўзқурилишматериаллари" компанияси



















Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск