Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.1999 й. 251-сон "Сабзавот ва мевалардан болалар таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини маблағ билан таъминлаш схемасини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.1999 й.

N 251



САБЗАВОТ ВА МЕВАЛАРДАН БОЛАЛАР

ТАОМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЛОЙИҲАСИНИ МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ СХЕМАСИНИ ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Сабзавот ва мевалардан болалар таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси бўйича асбоб-ускуналар ва технологиялар харид қилишни маблағ билан таъминлаш схемаси ўзгарганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Тексуна Интернешнл (АҚШ)" компанияси томонидан амалга оширилаётган сабзавот ва мевалардан болалар таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида "Болалар таомлари-холдинг" компанияси "ГЕА Финна" (Германия) фирмаси билан болалар таомларини асептик қадоқлаш учун асбоб-ускуналар, технологиялар етказиб беришга ва хизматлар кўрсатишга 6.690,0 минг германия маркаси миқдорида контракт тузгалиги;

"ГЕА Финна" фирмаси билан тузилган контракт қиймати "Тексуна Интернешнл" (АҚШ)" компанияси билан тузилган контракт қиймати билан жам бўлиб лойиҳанинг умумий қийматидан ошмаслиги;

мазкур лойиҳа бўйича "Болалар таомлари-холдинг" компанияси томонидан олинадиган асбоб-ускуналар компаниянинг шўъба корхоналарига лизингга берилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, контрактни маблағ билан таъминлаш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

КФВ (Германия) банкининг қайта молияланаётган маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 1.003,5 минг германия маркаси миқдорида берилаётган кредити ҳисобига, бу контракт қийматининг (аванс тўлови) 15 фоизини ташкил этади;

"Гермес" жамиятининг суғурта қопламаси остида КФВ банкининг қайта молияланаётган маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 5.686,5 минг Германия маркаси миқдорида берилаётган кредити ҳисобига, бу контракт қийматининг 85 фоизини ташкил этади.


3. КФВ банки кредитлари учун имтиёзли давр мобайнида фоизлар тўлови кредит битими шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг  "Болалар таомлари-холдинг" компаниясига берилаётган кредити ҳисобига амалга оширилсин.


4 Қарзларни қайтариш, фоизлар тўлаш ва хорижий банк кредитларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ "Болалар таомлари-холдинг" компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси  Молия вазири Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича хорижий банкка ва "Болалар таомлари-холдинг" компанияси мажбуриятлари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига белгиланган тартибда  Ўзбекистон Республикаси  Ҳукумати кафолатини беришга вакил қилинсин.  


6. Адлия вазирлиги хорижий банк учун мақбул шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси  Ҳукумати кафолатига доир юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.


7. Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки маблағ билан таъминловчи банк билан кредит битимлари тузсин ва кредитлар "Болалар таомлари-холдинг" компаниясига белгиланган тартибда қайта молияланишини таъминласин.


8. "Болалар таомлари-холдинг" компанияси кредитлар учун ҳисоб-китоблар тугаллангунга қадар янгидан ташкил этилаётган ишлаб чиқариш бўйича фойда солиғидан, шунингдек қувватларни ўзлаштириш ва технология асбоб-ускуналарининг кафолат муддати даврида виза ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги ва хорижий мутахассислар рўйхатдан ўтказилганлиги учун йиғимларнинг барча турларини тўлашдан озод қилинсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.





















































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск