ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.1998 й. 518-сон "Исроил технологияси бўйича пахта етиштиришнинг тажриба лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.1998 й.

N 518



ИСРОИЛ ТЕХНОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА

ПАХТА ЕТИШТИРИШНИНГ ТАЖРИБА

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг тупроққлим шароитларида Исроил технологияси бўйича пахта етиштириш самарадорлигини ўрганиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Исроилнинг "Зераим Гедера Лтд." ва "Нетафим Лтд." компаниялари билан биргаликда Исроил технологияси бўйича пахта етиштиришнинг тажриба лойиҳаларини жорий этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ишлаб чиқиш тугалланганлиги;

юқорида кўрсатилган компаниялар билан Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари хўжаликлари ўртасида Исроил технологияси бўйича пахта етиштиришнинг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан контрактлар имзоланганлиги;

Тошкент вилоятидаги хўжаликда тажриба лойиҳаси Исроил томони ҳисобига текин амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси  Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда:

Жиззах вилоятининг Жиззах туманидаги "Самарқанд-Қудуқ";

Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги Т.Эрназаров номидаги;

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги С.Сиддиқов номидаги  хўжаликларда тажриба лойиҳаларини жорий этиш учун 100 гектардан ер участкаси ажратилишини ва ер участкаларига "тажриба участкалари" мақоми берилишини таъминласинлар.


3. Махфий.


4. Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳаларни амалга ошириш учун суғориладиган ерларни реконструкция қилишга ажратиладиган маблағлар ҳисобига кўрсатиб ўтилган хўжаликларда муҳандислик коммуникациялари, энергия ва сув таъминоти тармоқлари билан таъминлаш ишларини амалга оширсин.


5. "Зераим Гедера Лтд." ва "Нетафим Лтд." компаниялари кўрсатиб ўтилган лойиҳаларни амалга ошириш учун улар томонидан келтириладиган техника, уруғлик, ўғит, кимёвий моддалар ва бошқа моддий-техника ресурслари учун божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари бож тўловларининг барча турларини тўлашдан озод қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси  Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича мазкур лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи мутахассисларга кўп мартали кириш визалари белгиланган тартибда берилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича мазкур лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда уларнинг миллий паспортлари рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтиш узайтирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Исроил технологияси бўйича пахта етиштириш ишларини мувофиқлаштиришни, доимий мониторингни ва тажриба лойиҳалари амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат қилинишини таъминласин ҳамда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири И.А. Бобожонов, Жиззах, Сирдаё ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари зиммасига Исроил технологияси бўйича пахта етиштириш тажриба лойиҳаси жорий этилиши учун Ўзбекистон томонидан шахсий жавобгарлик юклансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



























Время: 0.1473
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск