Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.1999 й. 267-сон "1999 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишни уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.1999 й.

N 267



1999 ЙИЛГИ БОШОҚЛИ ДОН

ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ

ОЛИШНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бошоқли дон экинларини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни таъминлаш ҳамда давлат ресурсларига дон сотиш юзасидан контрактация шартномаларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Муродов) ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Юсупов)нинг 1999 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, тозалаш ва ташиш учун техникани тайёрлаш асосан тугалланганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. Ўрим-йиғим ишлари даврида техниканинг узлуксиз ишлаши учун эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материалларининг зарур заҳиралари яратилган.

Ҳосилни йиғиштириб олишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 1-иловага* мувофиқ 6551 комбайн, шу жумладан 1184 "Кейс" ва "Клаас" комбайнлари ишлайди.

Дон ҳосили ўрим-йиғимининг ташкил этилиши ҳамда ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиниши учун масъулият шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси:

янчилган дон миқдори ва дон кирим қилиниши устидан назоратни таъминлаш мақсадида бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириш бошлангунга қадар ҳосилнинг ҳар бир дала бўйича эксперт баҳоланишини ва тегишли далолатномалар тузилишини тугалласинлар;

комбайнчилар, транспорт воситалари ҳайдовчилари, ўрим-йиғимда ва дон ташишда, техникага хизмат кўрсатишда банд бўлган бошқа ходимлар меҳнатига комбайннинг иш унумига, ҳосил ўрим-йиғими сифатига қараб ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга оид тавсияларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва хўжаликларга етказсинлар. Меҳнатга маҳсулот билан ҳақ тўлаш ҳисобига дон беришни фақат "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси корхоналарига дон сотиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилгандан, уруғлик фонди ғамлангандан ва маҳсулот кирим қилингандан кейин амалга оширсинлар;

комбайнларнинг гуруҳ бўлиб, кечаю-кундуз ишлаш усулларини кенг қўлласинлар, гуруҳларнинг ҳар бирига техника хизмати кўрсатиш ва транспорт воситаларини, ёнилғи қуйиш машиналарини бириктириб қўйсинлар. Ғалланинг пишишига қараб гуруҳларнинг ҳаракатланиш йўналишларини ишлаб чиқсинлар;

ширали озуқа етиштиришни кўпайтириш ва суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида такрорий экинлар экиш учун майдонларни белгиласинлар, қисқа муддатларда уларга 2-иловага* мувофиқ майдонларга озуқа, сабзавот экинлари ва бошқа экинларни эксинлар.


3. Давлат ресурсларига дон сотиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳосилни ўриш-йиғиш ишлари учун машина-трактор парклари билан ҳисоб-китобларни хўжаликлар ихтиёрида қолган дон билан, уни шартномавий нархлар бўйича дон маҳсулотлари тайёрлаш корхоналарига етказиб бериш ва сўнгра маблағларни машина-трактор паркларига ўтказиш йўли билан амалга оширишига рухсат этилсин.

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, хизмат кўрсатувчи банклар ва "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси билан биргаликда машина-трактор паркларининг ҳосилни йиғиштириш бўйича бажарган ишлари ҳисобига хўжаликлар томонидан топширилган дон учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин.


4. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Юсупов), "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Матчонов) дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида саноат корхоналарини туманларга 3-иловага* мувофиқ бириктириб қўйсинлар, саноат корхоналари билан "МТП" давлат-акциядорлик жамиятлари ўртасида тегишли шартномалар тузишларини таъминласинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси хўжаликларга уларнинг буюртманомаларига мувофиқ донни ташишда фойдаланиш учун юк автомобилларини 4-иловага* мувофиқ миқдорларда юборсинлар.

Зарурат бўлганда дон ташишга Мудофаа вазирлиги ва бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти томонларнинг келишувига асосан жалб қилинсин.

Донни хўжаликлар томонидан дон қабул қилиш пунктларига етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси томонидан тўланиши белгилаб қўйилсин.


6. Махфий.


7. "Ўздавдонинспекция" "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси ва "Ўздавназоратуруғмарказ" билан биргаликда тайёрланаётган дон ва бошоқли дон экинлари уруғлигининг сифати устидан кундалик назорат ўрнатсин, белгиланган меъёрлар ва қоидаларнинг бузилиши ҳолларига қатъий барҳам берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда хўжаликларнинг 1999 йилда ўзлари етиштирган ҳосилдан ўз эҳтиёжларини таъминлайдиган ҳажмда уруғлик ғамлашини ташкил этсин.

Уруғлик донни "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси билан тузилган контрактация шартномалари бўйича дон сотишнинг умумий ҳажмлари ҳисобига топшириш, шунингдек, товар дондан уруғлик сифатида фойдаланиш қатъий тақиқлансин. Уруғлик фондини яратишнинг белгиланган тартиби бузилишига йўл қўйган шахслар республика қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилсин.


9. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси ва Жамғарманинг молия агентлари билан биргаликда топширилган дон учун Топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун якуний ҳисоб-китоб қилишда тўловларни амалга ошириш тартибига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан хўжаликлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.


10. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига, "Ғалла-банк", "Пахта-банк" ва бошқа тижорат банкларига хўжаликлар ва машина-трактор паркларини дон ўрим-йиғими мавсуми қатнашчиларига ўрим-йиғим ишлари бошидан бошлаб ҳар беш кунда Вазирлар Маҳкамасининг "1999 йилда пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони харид нархлари ҳамда ички хўжалик иқтисодий механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 майдаги 248-сон қарорида назарда тутилган нархлар бўйича иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари ва тегишли нақд пул билан таъминлаш тавсия этилсин.


11. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига уруғчилик хўжаликларидан навли уруғларни сифатига мувофиқ - супер элита учун товар донга белгиланган нархдан 300 фоизга, элита уруғ учун 200 фоизга, биринчи репродукцияли уруғ учун 150 фоизга, иккинчи-учинчи репродукцияли уруғ учун 100 фоизга оширилган нархлар бўйича харид қилишга рухсат берилсин, улар давлат ресурсларига харид қилинадиган доннинг умумий ҳажмларига киритилмасин.


12. Дон ташиётган темир йўл ва автомобиль транспорти хизматлари учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш мақсадида 1999 йил дон ҳосилини ташиш даврида, истисно тариқасида, шу йилнинг 1 ноябригача "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси тизими корхоналари учун бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга (транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда) тушумдан 15 фоиз миқдорида маблағ ажратиш ставкаси белгилансин.


13. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси (Аҳмедов) бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириш даврида хўжаликларга ҳамда ҳосилни ўриш-йиғишда ва ташишда банд бўлган машина-трактор паркларига ёнилғи-мойлаш материалларини белгиланган лимитлар бўйича узлуксиз берилишини таъминласин. "Кейс" комбайнлари ва тракторлари учун мой етказиб берилишига алоҳида эътибор берилсин.


14. "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси элеватор ва омборхоналарни, шунингдек, дон маҳсулотларини зарарли микроблардан тозалаш учун зарур миқдордаги фумигантларнинг ўз вақтида келтирилишини таъминласин.


15. Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари доннинг нобуд бўлиши ва талон-торож қилиниши ҳолларининг олдини олиш мақсадида донни ўриб-йиғиб олиш жойларида, хирмонларда ва дон қабул қилиш пунктларида кеча-кундуз ишлайдиган назорат постлари ўрнатсинлар, ёнғиндан сақлаш бўйича зарур тадбирларнинг бажарилишини таъминласинлар.


16. Махфий.


17. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:

туман даражасидан бошлаб дон тайёрлашнинг ягона статистика ҳисобини юритсин, дон қабул қилиш пунктларидан хўжаликлар бўйича ҳисоботларни қабул квитанциялари нусхалари илова қилингандагина қабул қилсин;

дон етиштиришнинг умумий ҳажмини аниқлаш учун аҳоли хўжаликларида етиштирилган донни алоҳида сатрда ҳисобга олсин;

дон етиштириш ва сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботининг тўғрилигини мунтазам текшириб борсин ва аниқланган нотўғри маълумотлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.







































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск