Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нашриёт матбаа фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.1999 й. 291-сон "Ўзбекистон Республикасида қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.1999 й.

N 291



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ҚОҒОЗНИ ТЕЖАШ ВА УНДАН ОҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Сифатли, юксак бадиий босма маҳсулотлар, дарсликлар, болалар адабиёти ва жамиятни маънавий янгилашга йўналтирилган бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлган адабиётларни нашр этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ва аҳолининг ахборотга бўлган ортиб бораётган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ёзув қоғозини, қоғознинг газетабоп ва офсет турларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларининг тасдиқланган Дастури амалга оширилишини назорат қилувчи ишчи комиссия 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Комиссия йилнинг ҳар чорагида Дастурнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

нашриётлар ва босмахоналарда, газета ва журналлар таҳририятларида ёзув қоғозини, қоғознинг  газетабоп ва офсет турларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни амалга оширсин;

нашрларнинг долзарблигини, уларнинг ҳажми ва тиражини ҳисобга олган ҳолда нашриётларнинг мавзулар режасини қайта кўриб чиқсин;

чакана сотишга мўлжалланган нашрлар сонини ҳақиқий талабга мувофиқлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув ва ижро этувчи аппаратларда ёзув қоғозини тежаш чора-тадбирларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                           И.Каримов




























Время: 0.2011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск