ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.1999 й. 279-сон "Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.1999 й.

N 279



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОКСНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Республикада бокснинг оммавийлигини янада ривожлантириш ва омма орасига ёйиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ошириш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасининг Ўзбекистон Бокс федерацияси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

спорт клублари, корхоналар ва ўқув муассасаларида бокс билан шуғулланиш учун уларнинг моддий-техника базаларини мустаҳкамлашга ёрдам кўрсатиш;

мамлакатнинг жисмоний тарбия-спорт ташкилотларига бокс бўйича ҳудудий, минтақавий ва республика мусобақаларини ўтказишда кўмаклашиш;

етакчи ва ёш истиқболли спортчиларни тайёрлаш ва уларни халқаро мусобақаларда қатнашишлари учун моддий жиҳатдан таъминлаш;

болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг бокс бўлимига қабул қилиш учун истеъдодли болаларни аниқ мақсадни кўзлаб излаш ва танлаш.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Жамғарма юридик шахс ҳуқуқига эга, барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий фуқаролар, ташкилотлар, фирмалар ва уюшмалар учун очиқ бўлган, ўзини ўзи бошқарадиган, ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.

Қуйидагилар Жамғарма мол-мулкининг шакллантириш манбалари ҳисобланади:

муассислардан, қатнашчилардан бир йўла ва мунтазам равишда тушадиган тушумлар;

кўнгилли мулкий бадаллар ва хайр-эҳсонлар;

Жамғарма таъсис этилган корхоналар даромади (фойдаси)дан дивидендлар ва бошқа ажратмалар;

қонун ҳужжатлари тақиқламаган бошқа тушумлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилмасига иловага мувофиқ розилик берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Уставини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


6. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Вазирлар Маҳкамаси заҳира фондидан 5 млн сўм ажратилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этишда жамғармага кўмаклашсинлар.


7. Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Жамғарма моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашаётган хўжалик ҳисобидаги спорт клублари олиб келинаётган спорт анжомлари ва жиҳозлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) 3 йил муддатга озод этилсин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини жойлаштириш учун бино ажратиш масаласини 1999 йил 1 июлгача ҳал қилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                           И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 1 июндаги

279-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Боксни ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш жамғармаси

ТУЗИЛМАСИ




Ҳомийлик кенгаши






Жамғарма бошқаруви



Бошқарув раиси

(жамоатчилик асосида)

Тафтиш комиссияси

(жамоатчилик асосида)


Жамғарманинг бош директори

(1)







Кадрлар бўлими

(1)

Бухгалтерия

(2)

Маркетинг ва лойиҳаларни

амалга ошириш бўлими

(4)


Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари

(3-4 нафардан)

         

Ижроия аппарати ходимлари сони - 8 киши


          







































Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск