Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.1999 й. 296-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузаси асосий қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.1999 й.

N 296



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИС XIV

СЕССИЯСИДАГИ МАЪРУЗАСИ АСОСИЙ

ҚОИДАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузаси асосий қоидаларини амалга ошириш, XXI асрнинг дастлабки йилларида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва жамиятни янгилашнинг асосий устувор йўналишларини рўёбга чиқаришни, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда кенг эркинлаштиришни, давлат ва жамият қурилиши соҳасида эркинлаштиришни таъминлаш учун зарур қонуний ва ташкилий шарт-шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш стратегиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги "Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда" маърузасида белгилаб берилган қуйидаги асосий устувор йўналишларининг амалга оширилишини таъминлаш республика Ҳукуматининг, давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:

а) мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш;

б) жамият маънавиятини янада юксалтириш;

в) юқори малакали кадрлар тайёрлаш;

г) халқ турмуш даражасининг изчил ва барқарор ўсиши, аҳолини янада кучли ижтимоий ҳимоя қилиш;

д) иқтисодиётда таркибий ўзгартиришлар;

е) жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро тотувликни, мамлакат сарҳадлари дахлсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш.


2. Қуйидагилар:

XXI аср дастлабки йилларида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш дастурлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ;

халқаро ташкилотлар ва муассасалар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


3. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳукуматга қарашли бўлмаган ҳамда жамоат ташкилотларини кенг жалб этган ҳолда, 1-3-иловаларда кўрсатилган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларга қатъий мувофиқ равишда ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминласинлар. Амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсинлар.

Дастурларда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан шахсан жавобгарлик Ҳукуматдаги, вазирликлар, идоралар ва тегишли тузилмалардаги биринчи шахслар зиммасига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузаси асосий қоидаларини амалга ошириш бўйича ушбу қарор билан белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини ҳар йили икки марта (ярим йиллик ва йиллик якунлар бўйича) муфассал кўриб чиқишдан иборат тартиб белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси раҳбарлари, Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига белгиланган дастурий чора-тадбирларнинг бажарилишини муҳокама қилишни Олий Мажлис Кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар мажлислари кун тартибига ҳар йили икки марта киритиш, уларнинг сўзсиз бажарилиши юзасидан зарур талабчанликни ва ташкилий ишларни таъминлаш юклансин.

Белгиланган дастурий чора-тадбирларнинг бажарилиши якунларини кўриб чиқишда Президент Аппарати, Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ходимларидан махсус тузиладиган комиссиялар томонидан текширишлар ўтказилсин.

Текширишлар ва Олий Мажлис Кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар мажлисларида кўриб чиқиш натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилсин.


5. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари XXI аср бўсағасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва жамиятни янгилашнинг устувор йўналишлари мазмуни кенг тушунтирилишини таъминласинлар, қабул қилинган дастурий чора-тадбирларни амалга оширишдаги ижобий тажрибани ва мавжуд камчиликни телевидение ва радио орқали, газета ва журналлар саҳифаларида мунтазам ёритиб борсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 10 июндаги

296-сон қарорига

1-ИЛОВА

XXI аср дастлабки йилларида ислоҳотларни

чуқурлаштириш ва жамиятни янгилашнинг устувор

йўналишларини амалга ошириш дастурлари

РЎЙХАТИ

N

Дастурлар номи


Дастурларнинг

асосий мазмуни


Ишлаб чиқиш

муддатлари


Ишлаб чиқиш

учун масъуллар


1. Сиёсий, иқтисодий ҳаётни, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш

1.1. Сиёсий соҳада эркинлаштириш

1.1.1

Аҳолининг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш дастури

Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаши, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаши учун зарур ҳуқуқий майдон ва аниқ имкониятлар ва кафолатлар яратиш, жамиятда манфаатлар ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган кучли механизмларни шакллантириш чора-тадбирлари комплекси.

Аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий маданиятини юксалтириш чора-тадбирлари.

Сиёсий ташкилотлар - партиялар, жамоатчилик ҳаракатлари, ҳукуматга қарашли бўлмаган ва жамоат ташкилотларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларнинг сиёсий, иқтисодий, маънавий ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида муносиб ўринни эгаллаши бўйича чора-тадбирлар.

Жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ҳудудларни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантириш соҳасида ҳукуматга қарашли бўлмаган ва жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бевосита фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар.


1999 йил

сентябрь

Сиёсий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис Кенгаши, Адлия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, ҳукуматга қарашли бўлмаган ва жамоат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.1.2

Инсон ҳуқуқлари соҳасида Миллий ҳаракат дастури

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга даъват этилган муассасаларнинг яхлит ва самарали тизимини яратиш.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш чора-тадбирлари.

Уларга қўшилиш мақсадга мувофиқ бўлган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий халқаро шартномалар рўйхатини аниқлаш.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги шартномалар бўйича қабул қилинган халқаро мажбуриятларни бажаришнинг барча органлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар уларнинг талабларига сўзсиз риоя қилишининг механизмини қонун йўли билан шакллантириш .

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг республика минтақаларидаги вакилларининг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Омбудсман институтининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш.


1999 йил

август

Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлис ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Адлия вазирлиги, ТИВ

1.2. Давлат ва жамият қурилиши соҳасида эркинлаштириш,

фуқаролик жамиятини шакллантириш

1.2.1

Жамият ҳаётининг барча томонларини ислоҳ қилишнинг ишлаб турган қонунчилик-меъёрий базасини такомиллаштириш ва янгиларини шакллантириш дастури.

Жамият ҳаётининг барча томонларини ислоҳ қилишнинг қонунчилик-меъёрий базасини олдиндан шакллантиришга қаратилган амалдаги қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янгиларини қабул қилиш чора-тадбирлари тизими.

Бир ой муддатда Дастурни ишлаб чиқиш ва келишиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузиш.

Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг фаолияти биринчи навбатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича комплекс Дастурни шакллантиришга қаратилиши керак.


1999 йил

ноябрь

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ, Олий Мажлис қўмиталари, Адлия вазирлиги, Конституциявий суд, Олий суд, вазирликлар ва идоралар, Прокуратура, ИИВ, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Адвокатлар уюшмаси, жамоат ташкилотлари

1.2.2

Давлат органларининг функцияларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва ҳукуматга қарашли бўлмаган жамоат ташкилотларига босқичма-босқич бериш концепцияси

Давлат ҳокимияти органларининг ҳокимият ваколатларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, жамоат бирлашмаларига, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларга изчил равишда босқичма-босқич бериш, фуқаролик жамияти асосларини шаклантириш чора-тадбирлари.

Фуқарорларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг молиявий базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган жамоат ташкилотларининг ўсиб бораётган ваколатлари амалга оширилишини таъминловчи таъсирчан механизмни шакллантириш чора-тадбирлари.


1999 йил

IV чорак

Давлат ва жамият қурилиши академияси, "Маҳалла" жамғармаси, Олий Мажлис қўмиталари, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Конституциявий суд, Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.2.3

"Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари" концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури

Давлатнинг демократик асосларини мустаҳкамлаш, унинг фаолияти устидан жамоат назоратини кучайтириш чора-тадбирлари.

Давлат ҳокимиятининг турли тармоқларини бир-биридан ажратиш тамойилини янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар.

Ваколатли функцияларнинг бир қисмини республика органларидан ҳокимият ва бошқарувнинг маҳаллий органларига бериш бўйича таклифлар.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойиллари ва шаклларини ривожлантириш чора-тадбирлари.

Ижро этувчи ҳокимият устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари.

1999 йил

ноябрь

Давлат ва жамият қурилиши академияси, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Олий Мажлис қўмиталари, Адлия вазирлиги, Конституциявий суд, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла" жамғармаси, Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси


1.2.4

Суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш дастури

Давлат ва жамият турмушининг барча соҳаларида қонуннинг устуворлигини таъминлашда ҳокимиятнинг суд тармоғи ролини ошириш чора-тадбирлари.

Суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини, унинг кенг жамоатчилик учун кўпроқ очиқ бўлишини таъминлаш чора-тадбирлари.

Судлар фаолияти ва судьялар лавозимига номзодлар танлаш тизимини такомиллаштириш.

Дастлабки тергов ва суд жараёнида томонларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, адвокатуранинг роли ва мустақил мавқеини мустаҳкамлаш, тергов жараёнида адвокатура ва прокуратуранинг ҳуқуқларини тенглаштириш.


1999 йил

ноябрь

Олий Мажлис ҳузуридаги махсус комиссия, Конституциявий суд, Олий суд, Адлия вазирлиги, Прокуратура, ИИВ академияси, Адвокатлар уюшмаси, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти

1.2.5

Эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш дастури

Қонунлар ва қабул қилинган қонун ҳужжатлари ижро этилиши, давлат ва мансабдор шахслар ўз вазифаларини бажариши устидан назорат қилиш учун жамоатчилик назорати муассасаси сифатида оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш.

Аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий онгини оммавий ахборот воситалари орқали шакллантириш ишларини фаоллаштириш бўйича таклифлар.

Журналистлар жамоасини тайёрлаш ва уни сиёсий етук, масъулиятли ва маҳоратли кадрлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирлари.

Оммавий ахборот воситаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари.


1999 йил

ноябрь

Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

1.3. Иқтисодий соҳада эркинлаштириш

1.3.1

Кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш дастури

Иқтисодиёт тузилмасида кичик ва ўрта бизнеснинг, хусусий тадбиркорликнинг муҳим ўрнини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар, ялпи ички миллий маҳсулотда уларнинг улушини камида 25 фоизгача етказиш.

Кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни фаол ривожлантириш учун иқтисодий ва ҳуқуқий асосларни ҳамда рағбатларни шакллантириш ва янада мустаҳкамлаш тадбирлари.

Тадбиркорлик тузилмаларининг кредит ресурслари олиши, айниқса халқаро молиявий ташкилотлар линияси бўйича кредит ресурслари олиши механизмини такомиллаштириш.

Кичик ва ўрта корхоналарнинг молия, банк ва бошқа бозор тузилмалари билан ўзаро муносабатлари механизмини мустаҳкамлаш.

Кичик ва ўрта корхоналарнинг хом ашё ресурсларига, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар бозорига кириб боришини кенгайтириш чора-тадбирлари.

Микро, кичик ва ўрта корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳам республика ичида, ҳам унинг ташқарисидаги бозорларда сотилишини таъминловчи тизимни яратиш.

Кичик ва ўрта бизнес учун бошқарув кадрлари тайёрлашнинг яхлит тизимини яратиш, уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чора-тадбирлари.


1999 йил

декабрь

Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.3.2

Рақобат муҳитини шакллантириш дастури

Монополияга қарши қонун ҳужжатларини кучайтириш, монопол тузилмалар сонини камайтириш ва тугатиш, ишлаб чиқаришларни монополиядан чиқариш ва кичиклаштириш, табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, рақобатни рағбатлантириш ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, турли хўжалик субъектлари фаолияти, хом ашё ва сармоя бозорига тенг кириб бориши учун тенг шарт-шароитларни шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, шу жумладан жамоат бирлашмалари орқали ҳимоя қилишни кучайтириш механизмини яратиш.


1999 йил

август

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Адлия вазирлиги

1.3.3

Банк тизимини ислоҳ қилиш дастури

Қуйидагилар бўйича комплекс чора-тадбирлар:

банк соҳасида хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришни чуқурлаштириш;

тижорат банкларини акциялаштиришни давом эттириш ва банкларни бошқаришда акциядорларнинг ролини ошириш;

хусусий банкларни ривожлантиришни рағбатлантириш;

банкларнинг устав сармояларини кўпайтириш, шу жумладан хорижий инвесторларнинг маблағларини жалб қилиш ҳисобига кўпайтириш;

банкларнинг активларини, шу жумладан валюта активларини мустаҳкамлаш ҳисобига уларнинг барқарорлигини ошириш;

банклар фаолиятининг тезкорлиги ва ишончлилигини ошириш, банклар томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш, банк тузилмаларини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш.


1999 йил

август

Банк тизимини ислоҳ қилиш республика комиссияси, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Банклар уюшмаси, тижорат банклари, Адлия вазирлиги

1.3.4

2000-2005 йилларда бозор инфратузилмасини ривожлантириш дастури

Дастур доирасида тегишли комплекс чора-тадбирлар билан биргаликда қуйидаги кичик дастурларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:

1. Фонд бозорини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш кичик дастури. Ушбу кичик дастур хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидани чиқариш жараёнларини янада фаоллаштиришга; ХИФларни ва Инвестиия фондларини ривожлантириш орқали аҳолининг хусусийлаштириш жараёнида кенг иштирокига; хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этаётган институтлар тизимини такомиллаштиришга; фонд бозорини мустаҳкамлашга, шу жумладан андеррайтинг, рейтинг, суғурта компанияларини ташкил этишга; жаҳон фонд бозорларига киришнинг самарали механизмини яратишга; қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш соҳасида қонун ҳужжатларини янада ривожлантиришга қаратилади.

1999 йил

сентябрь

Давлат мулки қўмитаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



2. Товар бозорлари инфратузилмасини ривожлантириш кичик дастури. Ушбу кичик дастур товар ва товар-хом ашё биржаларини, улгуржи бозорлар ва дўконларни мустаҳкамлашга ва ривожлантиришга, ярмарка савдосини ривожлантиришга; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи бозорларини ривожлантиришга; республика доирасида товарлар ва хизматларнинг эркин айланиши механизмини такомиллаштиришга; республиканинг ички бозори доирасида хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш, транспортда ташиш ва етказиб бериш тизимини такомиллаштиришга қаратилади.

1999 йил

ноябрь

Давлат мулки қўмитаси, "Ўзулгуржибиржасавдо", Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



3. Кўчмас мулк бозорини ривожлантириш кичик дастури. Ушбу кичик дастур кўчмас мулк бозорини ташкилий-ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш; кўчмас мулк биржасини мустаҳкамлаш ва унинг фаолият кўрсатиши механизмини такомиллаштириш; уй-жой бозорини ривожлантириш чора-тадбирларини ўз ичига олади.


1999 йил

декабрь

Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

1.3.5

2005 йилгача бўлган даврда экспорт имкониятларини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига қўшилишини чуқурлаштириш дастури

Қуйидагилар бўйича комплекс чора-тадбирлар:

ташқи иқтисодий фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни кенгайтиришни ва рақобатбардошли маҳсулотларни экспортга етказиб беришни иқтисодий рағбатлантиришни кучайтириш;

иқтисодиётнинг барча тармоқларида экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш ҳисобига экспорт ҳажмларни кўпайтириш ва унинг таркибини кенгайтириш;

республика корхоналарининг экспорт товарлари ташқи бозорларга кириб бориши инфратузилмасини барпо этиш;

экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тармоқлар учун ахборот тизимларини шакллантириш;

ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, тариф билан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш;

жаҳон бозорларида рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларни экспорт қилиш мақсадида иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб қилиш.


1999 йил

ноябрь

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва Инвестиция дастурлари департаментлари, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.3.6

Валюта бозорини эркинлаштириш дастури

Валюта бозорини эркинлаштиришга, биржадан ташқари валюта бозорини кенгайтиришга қаратилган босқичма-босқич комплекс чора-тадбирлар, 2000 йилда жорий операциялар бўйича миллий валютани конвертация қилишни жорий этишга тайёргарлик бўйича чора-тадбирлар ҳам шу жумлага киради.


1999 йил

октябрь

Марказий банк, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, тижорат банклари

1.3.7

2000-2005 йилларда ички истеъмол бозорини мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш дастури

Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи қайта ишловчи ишлаб чиқаришлар ва корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш, замонавийлаштириш ва ривожлантириш ҳисобига сифатли ва арзон озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини, энг аввало болаларга мўлжалланган товарларни мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқаришни кўпайтириш, аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтириш, савдони ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари.


1999 йил

декабрь

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори ва Агросаноат комплекслари, Молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Жамият маънавиятини янада юксалтириш

2.1

Маънавиятни юксалтириш, фан, маданият ва миллий санъатни ривожлантириш дастури

Ўзбек халқининг буюк ижодий ва маънавий меросини ҳамда умуминсоний қадриятларни, жаҳон цивилизациясининг илғор ютуқларини уйғунлаштириш асосида Ватан маданияти, санъати ва фанини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар.

Жамиятни маънавий ва маданий бойитиш соҳасидаги чора-тадбирлар тизими.

Гуманитар фанлар (адабиётшунослик, адабий танқид, санъатшунослик, филология, фалсафа, педагогика, психология ва бошқалар) соҳасида илмий-тадқиқот ишланмаларининг устувор йўналишларини шакллантириш.

Миллий ва халқаро ижодий танловлар, фестиваллар, кўргазмалар, олимпиадалар ўтказиш тадбирлари.

Чет элда миллий санъат ва маданиятни тарғиб қилиш ва ёйиш, халқаро тажрибани ўрганиш ва ундан фойдаланиш.


1999 йил

июль

Маданият ва ижодий ташкилотлар, фан, таълим, ижтимоий муаммолар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчилари хизматлари, Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, ФТДҚ, Бадиий академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, жамоат бирлашмалари, жамғармалар, ижодий уюшмалар

2.2

Тарихий меросни ўрганиш ва миллий урф-одатлар ва анъаналарни тиклаш дастури

Тарихий ҳақиқатни тиклашга асосланган ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш.

Илғор тарихий маънавий-ахлоқий қадриятлар ва нормалар (байрамлар, урф-одатлар, ўйинлар, мусобақалар ва бошқалар)ни замонавий турмушга жорий этиш чора-тадбирлари тизими.

Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи бўйича ўқувчилар ва ёшлар учун илмий ва илмий-оммабоп адабиётларни яратиш, нашр этиш.


1999 йил

август

Маданият ва ижодий ташкилотлар, фан, таълим, ижтимоий муаммолар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчилари хизматлари, Фанлар академияси, ФТДҚ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, жамоат бирлашмалари ва жамғармалар, Давлат ва жамият қурилиши академияси, "Маърифатпарварлар"


2.3.

Ёш авлодни маънавий, ахлоқий ва жисмоний камол топтириш, ёшлар ташкилотлари фаолиятини фаоллаштириш дастури

Ёшларда фаол ҳаётий мавқени, ахлоқийликни, эзгулик ва инсонпарварликнинг юксак идеалларини, Ватанга, халққа садоқатни тарбиялаш, уларнинг меҳнат фаоллигини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари.

Ёшларнинг бадиий ижодиётини ривожлантириш. Ўқувчилар ва ёшларнинг спорт билан оммавий шуғулланишини таъминлайдиган тизимни барпо этиш ва амалда рўёбга чиқариш. Болалар ва ўсмирлар дам олишининг фаол шаклларини жорий этиш.

Ёшлар ва болалар ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва фаоллаштириш.


1999 йил

сентябрь

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий коплекси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, касаба уюшмалари, МОҚ, Спорт турлари бўйича федерациялар, "Камолот", "Ватанпарвар", Бадиий академия, Болалар жамғармаси

2.4

Демократик дунёвий давлат қуриш тамойилларини мустаҳкамлаш, экстремизм ва диний ақидапарастлик ғояларининг кириб келиши ва ёйилишининг олдини олиш чора-тадбирлари дастури

Кишилар, айниқса ёшлар онгида юксак ахлоқий ва маънавий тушунчалар, инсонпарварлик ва демократик қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар.

Исломдаги мавжуд юксак маънавий умуминсоний қадриятларни, маданият ва маънавиятнинг ривожланишига уларнинг таъсирини, дунёвий давлат ва фуқаролик жамияти шароитларида уларнинг ўрни ва ролини ўрганиш ва уларни очиб бериш.

Ислом ва республика аҳолиси эътиқод қиладиган бошқа динларнинг инсонпарварлик тамойиллари ва асослари тўғрисида аҳолида чуқур билимларни шакллантириш, экстремизм ва диний ақидапарастликнинг ҳар қандай шакллари реакцион моҳиятини кенг тушунтириш бўйича чора-тадбирлар тизими.

Республикага экстремизм ва диний ақидапарастлик кириб келиши ва ёйилишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар.


1999 йил

июль

Сиёсий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, "Маънавият ва маърифат" маркази, "Маърифатпарварлар", Халқаро Ислом тадқиқот маркази

2.5

Ижтимоий ҳаётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш шароитларида Ўзбекистон Республикасида миллатлараро ва конфессиялараро муносабатларни янада такомиллаштириш дастури

Миллий маданий марказларни ривожлантириш, миллий маданий марказлар ва диний ташкилотлар фаолларини фуқароларни ватанпарварлик ва мустақил демократик давлат идеалларига садоқат руҳида тарбиялаш ишига кенг жалб қилиш, фуқаролар тинчлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар.

Республикада яшаб турган халқлар, миллатлар ва конфессиялар ўртасида дўстлик ва тотувлик сиёсати асосларини тарғиб қилиш ва ҳар томонлама тушунтириш.


1999 йил

октябрь

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Республика байналмилал маданият маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, ФТДҚ, Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси

3. Халқ турмуш даражасининг изчил ва барқарор ўсиши,

аҳолини янада кучли ижтимоий ҳимоя қилиш

3.1

2000-2005 йилларда янги иш жойлари ташкил этиш дастури

Умуман мамлакат бўйича ва минтақалар бўйича меҳнат ресурслари мувозанатини ишлаб чиқиш асосида аҳолининг, биринчи навбатда қишлоқ аҳолисининг иш билан мақбул таъминланишини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни асослаш.

Ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, қайта ихтисослаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва корхоналарни реконструкция қилиш ҳисобига мавжуд иш ўринларида иш билан таъминлашни кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Янги иш жойлари ташкил этиш, шу жумладан хорижий сармояларни жалб этган ҳолда ташкил этиш ҳисобига иш билан таъминлашни кўпайтириш бўйича таклифлар.

Микро, кичик ва ўрта хусусий бизнесни, фермер ва деҳқон хўжаликларини, айниқса қишлоқ жойларида ижтимоий ва бозор инфратузилмасини фаол ривожлантириш ҳисобига иш билан таъминлашни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар.

Ишсизларни ҳудудларни ободонлаштириш, йўллар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши бўйича жамоат ишларига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар.

Меҳнат бозори фаолият кўрсатиши механизмини институционал мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш бўйича тадбирлар.


1999 йил

декабрь

Меҳнат вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Марказий банк, тижорат банклари, вазирликлар ва идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компания ва бирлашмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.2

2000-2005 йилларда ёлғиз, кекса кишиларни, пенсионер ва ногиронларни аниқ мўлжалли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш дастури

Дори-дармонлар билан таъминлашга ва махсус даволашга қаратилган ёлғиз, кекса кишилар, пенсионерлар ва ногиронларни аниқ мўлжалли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар; уй-жой-маиший шарт-шароитларни яхшилаш; кексалар ва ногиронларга мўлжалланган интернатларни ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Ногиронларнинг жисмоний имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг фаол ва тўлақонли ҳаётга қайтиши учун уларни ўқитиш, қайта ўқитиш ва ишга жойлаштириш ишларини ташкил этиш.


1999 йил

август

Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла", "Нуроний" жамғармалари

3.3

2001-2005 йилларда ногирон болаларни тиббий-ижтимоий жиҳатдан реабилитация қилиш дастури

Болалар ногиронлигининг олдини олиш, ногирон болаларга тиббий, ижтимоий жиҳатдан мадад бериш ва меҳнат қобилиятини тиклашни, касб ўргатишни ва сўнгра ишга жойлаштиришни кўзда тутувчи комплекс чора-тадбирлар.


2000 йил

I чорак

Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.4.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури

Атроф муҳитнинг кескин муаммоларини аниқлаш асосида экологик мувозанатни сақлаш, қўллаб-қувватлаш ва тиклаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш.

Табиатдан оқилона фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш.

1999 йил

август

Барқарор ривожланиш бўйича миллий комиссия, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Экосан" жамғармаси


3.5.

2000-2010 йилларда қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастури

Сув қувурлари ва газ тармоқлари қурилиши бўйича чора-тадбирларни шакллантириш, 2005 йилгача аҳолини ичимлик сув билан таъминланиш даражасини 85 фоизга, газ билан таъминлашни - 82 фоизгача етказиш.

Олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ аҳоли яшаш жойларини сув ва энергия таъминотининг муқобил манбалари билан таъминлаш дастури


1999 йил

май

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4. Иқтисодиётда таркибий ўзгартиришлар

4.1.

2010 йилгача бўлган даврда иқтисодиётда таркибий ўзгартиришлар концепцияси

Халқаро меҳнат тақсимотида шаклланаётган тамойиллардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг жаҳон хўжалик алоқалари тизимидаги ўрнини аниқлаш ва республика иқтисодиётининг юқори самарали, экспортга йўналтирилган тузилмасини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Миллий иқтисодиётнинг такрор ишлаб чиқариш, тармоқ ва ҳудудий тузилмасини такомиллаштириш.

Мавжуд табиий, минерал-хом ашё ва меҳнат ресурсларига, интеллектуал ва илмий-техник салоҳиятга таянган ҳолда, Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат тақсимотида муносиб ўринни эгаллашини ҳисобга олиб, тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш.

1999 йил

сентябрь

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва инвестиция дастурлари департаментлари, Индустрияни ривожлантириш комплекси, ФТДҚ, Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4.2

Иқтисодиётнинг базавий тармоқларини техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш компелкс дастури

Етакчи базавий тармоқлар (энергетика, нефть, газ, олтин қазиб олиш ва кимё саноати, қора ва рангли металлургия, қурилиш материаллари саноати) бўйича уларни ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш, хорижий сармояни жалб этишга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва мана шу асосда мамлакатнинг бой табиий ва минерал-хом ашё ресурсларини ишлаб чиқаришга тўлароқ ва самарали жалб этишни таъминлаш.

1999 йил

декабрь

Вазирлар Маҳкамасининг Индустрияни ривожлантириш комплекси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, ФТДҚ, Энергетика вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз", "Ўзкимёсаноат", Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Навоий кон-металлургия комбинати, "Ўзқурилишматериал-лари"



Комплекс дастур доирасида қуйидаги кичик дастурларни ишлаб чиқиш назарда тутилади:

2010 йилгача Ўзбекистон Республикаси энергетикасини ривожлантириш кичик дастури. Ушбу кичик дастур республиканинг энергетика мустақиллигини мустаҳкамлашга; ёнилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлашга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга сарфланадиган энергияни камайтиришга; ёнилғи-энергетика комплекси тузилмасини такомиллаштиришга; тегишли қонунчилик ва норматив базани янада ривожлантиришга қаратилган.

1999 йил

октябрь

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, ФТДҚ, Энергетика вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз"



2005 йилгача электр ва иссиқлик энергиясини ривожлантириш кичик дастури. Ушбу кичик дастур ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик замонавийлаштирилиши устувор йўналишларини белгилашни, мавжуд гидро ва иссиқлик электр станцияларини техника билан қайта жиҳозлаш ва янгиларини қуриш чора-тадбирларини; электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришга ёқилғининг ялпи харажатларини камайтириш, минтақаларни электр энергияси билан мувозанатли таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларини назарда тутади.

1999 йил

декабрь

Энергетика вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Индустрияни ривожлантириш комплекси



2005 йилгача бўлган даврда нефть ва газ саноатини ривожлантириш кичик дастури. Ушбу кичик дастур нефть ва газ геология-қидирув ишларининг истиқболли йўналишларини аниқлашга ва уларни жамлашга; мавжуд нефть ва газ конларини ривожлантириш ва реконструкция қилишга; нефть ва газни қайта ишлаш бўйича мавжуд қувватларни техника билан қайта жиҳозлашга; углеводород хом ашёни дастлабки ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга; экспорт салоҳиятини кўпайтиришга қаратилган;

2000 йил

январь

"Ўзбекнефтгаз", Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Индустрияни ривожлантириш комплекси



2005 йилгача геология-қидирув ишларини ривожлантириш кичик дастури. Ушбу кичик дастур минерал-хом ашё базани кенгайтириш ва мустаҳкамлашни, энг муҳим фойдали қазилмалар захиралари ўсишини асослашни ва уни таъминлаш чора-тадбирларини, хорижий инвестицияларни геология-қидирув ишларига жалб қилишни назарда тутади.


1999 йил

октябрь

Давлат геология қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз", Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Индустрияни ривожлантириш комплекси

4.3.

Енгил ва қайта ишлаш саноати корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш дастури

Дастур доирасида тармоқлар бўйича ишлаб турган корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштиришга, хом ашёни чуқур қайта ишлашни, рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни, уни экспортга етказиб беришни кенгайтиришни таъминловчи янги замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил этишга, шу жумладан хорижий сармояни жалб этган ҳолда ташкил этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш назарда тутилади.

1999 йил

ноябрь

Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси, "Ўзбекенгилсаноат-холдинг", "Озиқовқатсаноат", "Ёғмойтамакисаноат", "Ўзбек ипаги", "Ўзгўштсутсаноат", "Ўзмевасабзавотузум-саноат-холдинг", Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги


4.4.

Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналарни ривожлантириш ва замонавийлаштириш дастури

Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи ишлаб турган корхоналарни хорижий инвесторлар иштирокида техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш, рақобатбардошли ва тежамли техникани, кичик механизация воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникасининг замонавий турларини мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариш, уларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар


1999 йил

октябрь

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъ-миноттузатиш", Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси

4.5

Юқори технологияли ва илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантириш дастури

Республиканинг илмий-техника салоҳиятидан кенг фойдаланиш асосида юксак технология ва фан ютуқларига асосланган ишлаб чиқариш соҳалари (автомобилсозлик, самолётсозлик, микробиология, электртехника ва электрон саноати, телекоммуникациялар воситалари ва замонавий ахборот технологиялари ва бошқалар)ни ривожлантириш; ишлаб турган корхоналарни қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш; боғлиқ, туташ ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тизимини кенг ривожлантириш, сервис хизмати кўрсатиш; тегишли юқори малакали кадрлар тайёрлаш; экспорт потенциалини кенгайтириш; янги молиявий-иқтисодий муносабатларни жорий этиш (лизинг компаниялари); илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларини янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни тармоқлар бўйича ишлаб чиқиш.


1999 йил

декабрь

Вазирлар Маҳкамасининг Индустрияни ривожлантириш комплекси, Инвестиция дастурлари департаменти, "Ўзавтосаноат", "Ўзмашсаноат", "Ўзэлтехсаноат", Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, ФТДҚ, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" ДАЖ

    

5. Жамиятда барқарорлик, тинчлик, миллатлараро ва фуқаролар

тотувлигини, мамлакат сарҳадлари дахлсизлиги

ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш

    

5.1.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкилий тузилмасини ислоҳ қилиш дастури

Республика хавфсизлигига хавф солиб турган мавжуд ва эҳтимол тутилган таҳдидларни, шунингдек давлатнинг иқтисодий имкониятлари ва ресурсларини ҳисобга олган ҳолда Қуролли Кучлар тузилмаси ва таркибини мақбуллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Қуролли Кучлар шахсий таркибини профессионал армияни аста-секин шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда бутлаш механизмларини такомиллаштириш


1999 йил

июнь

Миллий хавфсизлик кенгаши, Мудофаа вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, ИИВ, МХХ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

5.2.

Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим ва заҳирачилар тайёрлаш тизимини шакллантириш дастури

Узлуксиз кўп босқичли ва ялпи таълимнинг самарали тизимини яратиш ва фуқароларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ҳарбий таълимни ташкил этиш.

Хизмат қилувчи заҳирани бутлаш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тизимини яратиш.

Ҳарбий таълим ва ҳарбий ҳамкорлик соҳасида амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


1999 йил

июль

Миллий хавфсизлик кенгаши, Мудофаа вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, ИИВ, МХХ

5.3.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури

Энг яхши маънавий, жанговар ва психологик фазилатлар, юксак маънавият, Ватан мустақиллиги ва хавфсизлигини муносиб ҳимоя қилишга тайёрлик шаклланишига қаратилган, тарбиявий ишларнинг замонавий усулларига, шунингдек миллий педагогик тафаккур анъаналарига таянувчи ҳарбий хизматчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини ишлаб чиқиш.


1999 йил

июнь

Миллий хавфсизлик кенгаши, Мудофаа вазирлиги, МХХ, ИИВ, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита

5.4.

Қуролли Кучларни ҳарбий техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш комплекс дастури

Қуролли Кучларни қайта жиҳозлашнинг комплекс дастурини ҳарбий доктринани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш, ҳарбий-техник қайта жиҳозлаш устуворликларини танлаш ва республиканинг иқтисодий имкониятларини ва армияни ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичини ҳисобга олган ҳолда замонавийлаштириш, армияни ҳарбий техника ва қурол-яроғнинг замонавий турлари билан жиҳозлашнинг аниқ мақсадга йўналтирилган технологик ва саноат жиҳатдан таъминланиши механизмларини аниқлаш, замонавийлаштиришни бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига маблағ билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш, мудофаа саноатини ташкил этиш бўйича ташкилий, қонунчилик ва иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш.


1999 йил

сентябрь

Миллий хавфсизлик кенгаши, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХ, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

5.5.

Чегара қўшинлари моддий-техника базасини, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, чегара инфратузилмасини ташкил этиш дастури

Чегара қўшинлари учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш, кадрлар танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, қўпорувчи-террорчи гуруҳлар ва айрим ёвуз унсурларнинг Давлат чегараси орқали юртимизга суқулиб киришига йўл қўймаслик, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Чегара қўшинларининг самарали инфратузилмасини ташкил этиш.


1999 йил

август

Миллий хавфсизлик кенгаши, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги

      





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 10 июндаги

296-сон қарорига

2-ИЛОВА

Жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий

соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар

N


Йўналишлар

номи


Чора-тадбирлар

номи


Ҳужжатни тақдим

этиш шакли


Ишлаб чиқиш

муддатлари


Ишлаб чиқиш

учун масъуллар


1. Сиёсий, иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш

1.1. Сиёсий соҳада эркинлаштириш

1.1.1.

Фуқаролар ҳуқуқларини ва эркинлигини ҳимоя қилишни таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш

Халқаро конвенциялар, Ҳукумат, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органларининг инсон ҳуқуқларига риоя қилишга тааллуқли ҳужжатлари матнларининг оммавий ахборот воситаларида ўз вақтида эълон қилинишини таъминлаш.

Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

1999 йил

II ярми

Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ



Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ва қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг тизимини яратиш

Таҳлилий ахборотлар

Ҳар чоракда

Омбудсман, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ



Инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳолига билим бериш бўйича ишлар режасини ишлаб чиқиш

Ишлар режаси

1999 йил

декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ


1.1.2

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг республика минтақаларидаги вакилларининг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш, Омбудсман институтининг ҳақиқий мустақиллигини ва дахлсизлигини таъминлаш

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ўз функциясини бевосита Омбудсман раҳбарлигида амалга оширадиган доимий ишловчи минтақавий вакиллигини ташкил этиш

Олий Мажлис қарори

1999 йилнинг

II ярми

Омбудсман


Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини "Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштириш

Халқаро стандартларга мувофиқ Омбудсманнинг ҳуқуқий мақомини кучайтириш учун Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Қонунчилик таклифлари

1999 йилнинг

II ярми

Омбудсман


Омбудсман аппарати иш самарадорлигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш


Олий Мажлис Кенгаши қарори

1999 йилнинг

II ярми

Омбудсман

1.2. Давлат ва жамият қурилиши соҳасида эркинлаштириш,

фуқаролик жамиятини шакллантириш

1.2.1

Қонунлар яратиш фаолиятини такомиллаштириш

Қонун устуворлиги тамойилини рўёбга чиқариш мақсадида "Меъёрий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

1999 йил

декабрь

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Адлия вазирлиги, Прокуратура, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Қонунлар лойиҳаларини муҳокама қилиш механизмининг ҳуқуқий асосларини таъминлаш мақсадида "Қонунлар лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

2000 йилнинг

I ярми

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Адлия вазирлиги, Прокуратура, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Қонун ҳужжатларини кодлаштириш ва туркумлашни такомиллаштириш мақсадида маҳаллий компьютер тармоғини шакллантириш йўли билан қонун ҳужжатларининг ягона электрон маълумотлар базасини яратиш

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

1999 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги, ФТДҚ


Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўпламини ва Амалдаги қонун ҳужжатлари тўпламини нашр этиш


Нашр

1999-2000

йиллар

Адлия вазирлиги, ФТДҚ, Давлат матбуот қўмитаси

1.2.2.

Ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ҳокимият ваколатлари ва функцияларини чегаралаш

Вазирликлар ва давлат қўмиталари тўғрисида Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда:

а) барча даражалардаги ҳокимият органларининг, хусусан, қонунчилик, сиёсатни шакллантириш, стратегия ва бошқарув соҳасидаги ваколатларини аниқлаштириш;

б) ваколат ва функцияларни қуйи ижро этувчи органларга бериш;

в) ваколат ва функцияларнинг бир қисмини нодавлат органларига бериш;

г) бошқарувнинг тармоқ тамойилидан функционал тамойилига ўтиш йўналишларини белгилаш


Қонун лойиҳаси

2000 йилнинг

I ярми

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ, Олий Мажлиснинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги

1.2.3

Фуқаролар шикоятлари ва аризаларини давлат органлари томонидан кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш


Фуқаролар шикоятлари ва аризаларини давлат органлари томонидан кўриб чиқиш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

1999 йил

декабрь


Адлия вазирлиги, Прокуратура, Олий суд, Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти


1.2.4

Сиёсий ташкилотлар партиялар, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш

Янгича шароитларда сиёсий партиялар фаолият услубларини такомиллаштириш мақсадида "Сиёсий тизимни ислоҳ қилиш шароитларида сиёсий партияларнинг роли", "Сиёсий партиялар ва сайловлар", "Сиёсий партиялар тўғрисидаги Қонунни амалга ошириш амалиёти" мавзуларида мунтазам равишда давра суҳбатлари ўтказиш

Тадбирлар

Доимо

Сиёсий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати, Сиёсий партияларнинг марказий органлари, Адлия вазирлиги, Давлат ва жамият қурилиши академияси. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси


Давлат ва касаба уюшмалари ўртасидаги ижтимоий шериклик тамойилини изчил жорий этишга йўналтирилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш


Тадбирлар

1999-2000

йиллар

Касаба уюшмалари федерацияси, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

1.2.5

Аёллар йилига бағишланган дастурни амалга ошириш

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан маҳаллаларда аёлларнинг сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий маданиятини ошириш бўйича машғулотлар ўтказиш

Тадбирлар

Доимо

Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1.3. Иқтисодий соҳада эркинлаштириш

1.3.1

Кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш, хусусий мулкчиликни ривожлантиришни рағбатлантириш

"Мулкчилик тўғрисида" янги таҳрирдаги Қонунларни ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

1999 йил

декабрь

Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар


Фуқароларга ер участкаларига умрбод мерос қилиб қолдирган ҳолда эгалик қилиш ҳуқуқини сотиш бўйича савдоларни (ким ошди савдоларини) ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

1999 йил

июль

Давлат мулки қўмитаси, Республика кўчмас мулк биржаси, Адлия вазирлиги

1.3.2.

Тадбиркорликнинг эркин бўлиши учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш, кичик ва ўрта бизнесни кенг ривожлантириш

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси орқали кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига етказиш учун товарларнинг чет эл бозорлари конъюнктураси тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш

Чет эл бозорлари конъюнктураси тўғрисида ахборот

1999 йилнинг

II чорагидан

бошлаб


ТИАВ, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


Бюджетдан ташқари фондлар томонидан тижорат банкларида кредит линиялари очиш тартибини қайта кўриб чиқиш ва янги тартибни тасдиқлаш

Тартиб

1999 йил

июль

Марказий банк, Меҳнат вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Бизнес-фонд, тижорат банклари


Халқаро ташкилотларнинг кредит линиялари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш (хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, ҳудудлар ва кредит линиялари бўйича)

Тадбирлар

1999 йил

июль

Молия вазирлиги, Миллий банк, "Асака" банки


“Пахта-банк” ва “Ўзсаноатқурилишбанк”да Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредит линиясини очиш

Тузилган шартномалар

1999 йил

III чорак

Банклар уюшмаси, "Пахта-банк", "Ўзсаноат-қурилишбанк"


Ишлаб чиқариш, моддий-хом ашё, меҳнат ресурслари мавжудлиги, кичик ва ўрта бизнес корхоналари имкониятлари, турли хилдаги маҳсулотлар ва хизматлар ички бозорининг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи минтақалар бўйича маълумотларнинг ахборот-таҳлил базаси тизимини ишлаб чиқиш ва уни жорий этиш

Маълумотларнинг ахборот базаси

1999 йил

IV чораги

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги,

ТИАВ, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Маркетинг тадқиқотлари ўтказишда, чет эл бозорлари ва компанияларига доир ахборотлар билан таъминлашда услубий ёрдам кўрсатиш юзасидан тадбирлар комплексини амалга ошириш

Тадбирлар

доимо

ТИАВ, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


“Корхона-маҳалла” тизимининг ўзаро ҳаракат қилиш ва ҳамкорлик шакллари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш

Низом

1999 йил

III чорак

Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, "Маҳалла" жамғармаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий ночорлик белгиларини ўз вақтида аниқлаш механизмини яратиш ва уларни молиявий соғломлаштириш ёки тугатиш бўйича оператив чора-тадбирлар кўриш

Меъёрий ҳужжатлар пакети

1999 йил,

III чораги

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, хўжалик уюшмалари, корпорациялар, концернлар


Ўзбекистонда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун инвестиция иқлими ва имтиёзлар тўғрисида буклет тайёрлаш, нашр этиш ва уни потенциал хорижий инвесторлар орасида тарқатиш


Хорижий тиллардаги буклет

1999 йил

III чорак

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик, ТИАВ

1.3.3

Давлат ва турли текшириш, назорат қилиш органлари томонидан корхоналарнинг хўжалик фаолиятига аралашишни чеклаш


Давлат ва назорат қилиш органларининг корхоналарнинг хўжалик фаолиятига аралашишини чеклаш юзасидан таклифлар тайёрлаш

Қонун ҳужжат-ларига қўшимча-лар киритиш юзасидан таклифлар

1999 йил

IV чорак

Махсус комиссия, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Прокуратура, Молия вазирлиги

1.3.4

Монополияга қарши қонун ҳужжатларини кучайтириш, монопол тулилмаларни қисқартириш ва тугатиш


“Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Қонунга ўзгарти-ришлар ва қўшимча-лар лойиҳаси

1999 йил

август


Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси

1.3.5.

Бозор инфратузилмасини ривожлантириш, молия ва банк тизимлари фаолиятини такомиллаштириш (фонд ва улгуржи бозорлар, биржалар, кредит ва молия муассасалари, лизинг ва консалтинг компаниялари)

Аудит бўйича стандартлар ишлаб чиқиш

Стандартлар

1999 йил

июль

Молия вазирлиги


Корхоналар мол-мулкини ва уларнинг молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини баҳолашнинг бир хил усулларига асосланган кўчмас мулк объектлари маълумотлари ягона ахборот базасини яратиш

Маълумотлар базаси

2001 йилгача

Давлат мулки қўмитаси, Республика кўчмас мулк биржаси, Кўчмас мулк ва инвестициялар агентлиги


Андеррайтинг фаолияти стандартларини ишлаб чиқиш

Стандартлар

1999 йил

декабрь

Давлат мулки қўмитаси


Халқаро талабларга мувофиқ эмитент корхоналар молиявий аҳволини баҳолаш стандартларини ишлаб чиқиш

Стандартлар

1999 йил,

декабрь

Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат мулки қўмитаси


Иқтисодиёт аниқ секторини кредитлаш усуллари ва тартиботларини такомиллаштириш

Меъёрий ҳужжат-ларга ўз-гартириш-лар ва қў-шимчалар

2000 йил

I чорак

Марказий банк, тижорат банклари


Жаҳоннинг етакчи фонд биржалари, шу жумладан, Франкфурт, Токио, Истамбул, Сингапур фонд биржалари билан ҳамкорликни ривожлантириш


Ҳамкорлик тўғрисида шартнома

1999 йил

давомида

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, "Тошкент" РФБ

1.3.6

Банкротлик институти ролини кучайтириш, хўжалик судларининг банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга оид фаолиятини фаоллаштириш

Иқтисодий ночор корхоналарни банкрот қилишнинг амалдаги механизмини таҳлил қилиш ва иқтисодий жиҳатдан истиқболсиз корхоналарни тугатиш тартиботини жадаллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар комплексини кўриш

Вазирлар Маҳкамаси қарори

1999 йил

июнь

Ишчи комиссия, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси


Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга ва фаоллаштиришга доир чора-тадбирлар


Чора-тадбирлар дастури

1999 йил

июль

Ҳукумат комиссияси, Давлат мулки қўмитаси

1.3.7

Ташқи иқтисодий фаолият қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, уни эркинлаштириш, ташқи савдода тариф бўйича бошқариш ролини кучайтириш

“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш

Қонун лойиҳаси

1999 йил

декабрь

ТИАВ, Давлат божхона қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк


Ўзбекистон Республикасини Бутунжаҳон савдо ташкилотига киритишга тайёрлаш, шу жумладан, миллий қонунчиликни такомиллаш-тириш ва “Ҳимоялаш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Компенсациялаш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Демпингга қарши божлар тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш юзасидан чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш


Техникавий кўмакла-шиш тўғрисида-ги масалаларни ишлаб чиқиш

1999 йил

II ярми

ТИАВ, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

1.3.8

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай инвестиция муҳитини шакллантириш, хорижий инвесторлар учун кафолатлар ва имтиёзларни кенгйтириш рағбатлатларини мустаҳкамлаш

Листинг тартиботи, “Тошкент” Республика фонд биржасида эркин алмаштириладиган валютага хорижий инвесторларга акциялар сотиш бўйича ихтисослаштирилган майдончанинг фаолият кўрсатиши тўғрисида хорижий инвесторлар учун инглиз тилида буклетлар тайёрлаш

Буклетлар

1999 йил

III чорак

Давлат мулки қўмитаси, тармоқ бирлашмалари, "Консаудитинформ", "Тошкент" РФБ


Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти ҳузурида хорижий фирмалар ва компанияларнинг инвестиция фаолиятининг ҳуқуқий масалалари бўйича вакиллари иштирокида Эксперт-маслаҳат марказини ташкил этиш

Таклиф

1998 йил

II ярми

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Хорижий сармоялар бўйича агентлик, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Кичик ҳамда ўрта корхоналар инвестиция лойиҳалари ва таклифларининг турли тиллардаги даврий нашрини ташкил этиш ва уларни инвесторлар ўртасида, шу жумладан, "Интернет" тармоғи орқали тарқатиш

Инвестиция лойиҳа-лари ва таклифлари тўплами

1999 йил

II чорагидан

бошлаб

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Хорижий сармоялар бўйича агентлик, ТИАВ


Республика минтақаларида маркетинг, ташқи иқтисодий ва реклама фаолияти соҳасидаги кадрларни ўқитиш ва тайёрлаш бўйича семинарлар ўтказиш

Семинарлар ўтказиш жадвали

Ҳар

чоракда

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, ТИАВ, Давлат божхона қўмитаси


Халқаро стандартлар тизимига кириш ва кичик ҳамда ўрта корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни янада стандартлаштириш (маркалаш, ўраш-жойлаш, зарарли аралашмалар миқдори, штрихли кодлаштириш ва бошқалар) бўйича тадбирларни амалга ошириш

Меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

1999-2000

йиллар

мобайнида


"Ўздавстандарт" маркази, ФТДҚ, ТИАВ


Ватанимиз эмитентлари корпоратив қимматли қоғозларини халқаро сармоя бозорларида жойлаштириш учун инвестиция банкларини ва бошқа институционал инвесторларни жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштириш


Тадбирлар

1999 йил

мобайнида


Давлат мулки қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги, Марказий банк

2. Жамият маънавиятини янада юксалтириш

2.1.

Узлуксиз таълим тизимида инсонпарварликни чуқурлаштириш ва таълим жараёнини инсонийлаштириш ва демократиялаш

Таълимнинг ўқувчилар қобилиятлари ва истеъдодларининг ҳар томонлама намоён бўлишига қаратилганлигини таъминловчи жараёнини ташкил этишни ва унинг мазмунини тубдан янгилаш, миллий ва умуминсоний идеаллар ва қадриятларнинг устувор аҳамияти, шахс, жамият ва атроф-муҳит муносабатларини уйғунлаштириш, ўқувчиларда эстетик бой дунёқарашни, юксак маънавият, маданият ва ижодий тафаккурни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар.

Шахсни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш устуворлигини таъминлаган ҳолда касб-ҳунар таълими дастурлари мазмунини қайта кўриб чиқиш. Таълим олаётганлар шахсига алоҳида эътибор бериш, уларда таълим ва билимларни эгаллашга интилишни ривожлантириш учун талабларни жорий этиш ва шарт-шароитларни таъминлаш,


Услубиятлар, таълим дастурлари, меъёрий ҳужжатлар

1999 йил

август

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, жамоат бирлашмалари ва жамғармалар

2.2.

Болалар ва ўқувчи ёшлар онгида муқаддас ахлоқий ва маънавий тушунчалар, инсоний ва демократик қадриятларни мустаҳкамлаш

Узлуксиз таълим тизимида "Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда" махсус ўқув курсини амалга ошириш.

Махсус ўқув курси

Ўқув

режалари

бўйича

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


Мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларининг таълим жараёнларини ташкил этишда ватанпарварлик, ватан ва ўз халқи учун фахрланиш, унинг улуғ тарихига ҳурмат билан қараш, уларнинг улуғ келажагини таъминлаш учун дахлдор ва жавобгарлик туйғуларини тарбияловчи илғор маросимларни жорий этиш.

Удумлар, байрамлар, урф-одатларни, ўқитувчилар ва таълим олувчилар, ўқувчилар ўртасида "педагогик ҳамкорлик"ка асосланган янги ўзаро муносабатларни жорий этиш.

Умумий ва педагогик маданиятни ошириш мақсадида мамлакат барча аҳолисини қамраб олувчи маданий-маърифий ишларни такомиллаштириш.

"Маърифатпарварлар", "Тарихчилар", "Философлар" ва бошқа миллий жамиятлар, "Маънавият ва маърифат" маркази ва филиалларининг, жамоат ташкилотлари ва жамғарма-ларнинг вазифаларини амалга ошириш.


Тадбирлар

1999 йил

июль

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, жамоат бирлашмалари ва жамғармалар

3. Халқ турмуш даражасининг изчил ва барқарор ўсиши,

аҳолини янада кучли ижтимоий ҳимоя қилиш

3.1

Яқин беш йил ичида иш ҳақининг энг кам миқдорини 3,5 баравар, аҳоли жон боши ҳисобига ўртача даромадларни 1,8 баравар ошириш

Вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри бўйича аҳоли турмуш даражасини танлаб текширишларни ўтказиш.

Ёзма ахборот

1999 йилнинг

IV чораги

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


Истеъмол савати миқдори ва таркибини аниқлашнинг, тоифалар бўйича аҳоли турмуш даражасини тадқиқ қилишнинг илмий асосланган механизмини ишлаб чиқиш, аҳолини муайян ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш


Ёзма ахборот

1999 йилнинг

IV чораги

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

3.2

Ишсизларни ҳудудларни ободонлаштириш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш.

Ишсизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш тартиби ҳақидаги Низомни ишлаб чиқиш.

Ҳудудларни ободонлаштириш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишлари турларини белгилаш; ишсизларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинадиган тоифаларини аниқлаштириш; жамоат ишларида қатнашаётган ишсизлар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

1999 йил

июль

Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш

4.1

Янги ўқув йили бошлангунгача таълим тизимида эксперимент ўтказилишини ва унинг натижаларини чуқур таҳлил қилиш, таълим стандартлари, ўқув режалари ва кадрлар тайёрлаш дастурларига тузатишлар киритиш

Умумий ўрта таълим тизимидаги экспериментни таҳлил қилиш асосида Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ умумий ўрта таълим давлат таълим стандартини тасдиқлаш.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш ва таълим касб-ҳунар дастурлари мазмуни бўйича эксперимент ўтказиш чуқурлаштири-лишини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

1999 йил

август

Халқ таълими вазирлиги


Вазирлар Маҳкамаси қарори

2000 йил

август

Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Академик лицейларда ўқитиш ва касб-ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича давлат таълим стандартларини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

1999 йил

июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим давлат таълим стандартларини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори

1999 йил

июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.2.

Янги поғонадаги дарсликлар, замонавий педагогика ва ва ахборот технологиялари билан таъминлаш, улар ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини назорат қилиш


Узлуксиз таълимнинг барча турлари учун янги поғонадаги ўқув-методика комплекслари (дарсликлар, ўқув қўлланмалари, дидактик материаллар), прогрессив педагогика ва ахборот технологиялари танлов асосида танлаб олинишини таъминлаш.


Ўқув-методика комплекслари, педагогика ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича мақсадли дастурлар

Босқичма-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси


4.3.

Юқори малакали педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш чора-тадбирлари

Халқ таълими вазирлиги, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича мақсадли дастурларини амалга ошириш, бунда қуйидаги йўллар назарда тутилади:

базавий университет ва институтлар (Наманган муҳандислик-педагогика институти, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат институти, Тошкент давлат педагогика университети)га талабалар қабул қилиш ва ўқитиш;

мактаблар, ҳунар-техника билим юртлари ва техникумлар ўқитувчиларининг малакасини ошириш;

олий маълумотга эга бўлган амалиётчи-мутахассисларни қайта тайёрлаш;

"Устоз" жамғармасининг грантлари ва таълим курслари бўйича малака ошириш


Мақсадли дастурлар, тадбирлар

Босқичма-босқич

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази

5. Жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллатлар ва фуқаролараро тотувликни,

мамлакат сарҳадлари дахлсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш

5.1.

Меъёрий-ҳуқуқий базани ривожлантириш

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги ҳарбий доктринасини ишлаб чиқиш

Доктрина лойиҳаси

1999 йил

август

Миллий хавфсизлик кенгаши, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги


"Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш

Қонун лойҳаси

1999 йил

август


Ўзбекистон Республикасининг мудофаа маконини ҳимоя қилиш концепциясини ишлаб чиқиш


Концепция лойиҳаси

1999 йил

сентябрь

5.2.

Ҳарбий қурилиш ва ҳарбий ҳамкорлик муаммоларини мунтазам ўрганиш

Тегишли чора-тадбирларни асослаган ҳолда "Сафарбарлик тайёргарлиги тўғрисида" ахборот тайёрлаш

Ахборот

1999 йил

июль

Миллий хавфсизлик кенгаши, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита


5.3.

Мамлакат ёшлари ва фуқаролари ўртасида миллий хавфсизлик ва барқарор ривожлантириш масалалари бўйича кенг маърифий ишларни олиб бориш


Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети базасида миллий хавфсизлик ва барқарор ривожлантириш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилишини ташкил этиш


Конференцияни ўтказиш режаси

1999 йил

август

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат ва жамият қурилиши академияси


         





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 10 июндаги

296-сон қарорига

3-ИЛОВА

Халқаро ташкилотлар ва муассасалар

билан ҳамкорликни ривожлантириш

ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари

  

N

Ҳамкорликни чуқурлаштириш

чора-тадбирлари мазмуни


Ташкилот номи


Ишлаб чиқиш

муддати


Ишлаб чиқиш учун

масъуллар


1. Сиёсий, иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш,

давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш

1.1. Сиёсий соҳада эркинлаштириш


1.1.1.

Инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши мониторинги самарадорлиги ва уни давлат аппарати фаолиятида фойдаланиш тажрибаси бўйича халқаро семинар ўтказиш.


БМТ Европа демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти

1999 йил

IV чорак

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,

Омбудсман, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти

1.1.2

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида Омбудсманнинг роли ва ўрни тўғрисида Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий семинар ўтказиш.


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти

1999 йил

III чорак

Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

1.1.3

Инсон ҳуқуқлари соҳасида судлов борасида судялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ходимларини ўқитишни ташкил этиш ҳамда "Одил судлов ва Омбудсман" муаммосига бағишланган халқаро семинар ўтказиш.


ТАСИС,  БМТнинг Тараққиёт дастури

йил давомида

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,

Омбудсман

1.1.4

Аёллар ҳуқуқларини, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг давлат ва жамоат тузилмалари фаолияти амалиётини ўрганиш ва тажриба алмашиш.

Сорос жамғармаси, ЮНИСЕФ

йил давомида

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Омбудсман, Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" маркази, Ташқи ишлар вазирлиги

1.1.5

Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш.


Амнести Интернейшнл

йил давомида

Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ташқи ишлар

вазирлиги

1.1.6

Халқаро Омбудсман институти билан ва Европа Омбудсман институти билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, уларнинг сессияларини Ўзбекистонда ўтказиш.


Халқаро Омбудсман институти, Европа Омбудсман институти

1999 йил

II ярим йиллиги

Омбудсман

1.1.7.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фуқаролар сиёсий фаоллигини ривожлантириш соҳасида жаҳон тажрибасини ўрганиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


БМТнинг Тараққиёт дастури, Сорос жамғармаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти

1999 йил

июль

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

1.1.8.

Ўзбекистон Республикасининг яқин пайтларда қўшилиши мақсадга мувофиқ бўлган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий халқаро шартномаларнинг рўйхатини шакллантириш.


БМТ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти

Йил давомида

Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ташқи ишлар вазирлиги

1.2. Давлат ва жамият қурилиши соҳасида эркинлаштириш,

фуқаролик жамиятини шакллантириш

1.2.1.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органларини шакллантириш ва ривожлантиришда халқаро тажрибани ўрганиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Сорос фонди, Шаҳарлар ва минтақалараро тадқиқотлар институти (Осло), БМТнинг тараққиёт дастури


1999 йил

июль

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси

1.2.2.

Демократик оммавий ахборот воситаларини, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда жамият ҳаётини ва давлат қурилишини демократлаштириш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш муаммолари бўйича мунтазам илмий-амалий ва ўқитиш семинарларини ўтказиш амалиётини ривожлантириш.


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, БМТнинг Тараққиёт дастури, Адэнауэр жамғармаси, Сорос жамғармаси, Айрекс, Би-би-си ва бошқа хорижий оммавий ахборот воситалари ваколатхоналари

мунтазам

равишда

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти


1.2.3.

"Ўтиш жамиятларида демократлаштириш" мавзуида халқаро конференция ўтказиш.


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти,

Адэнауэр жамғармаси

1999 йил

сентябрь

Стратегик ва минтақа-лараро тадқиқотлар институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ


1.2.4

Маслаҳат ва техника ёрдами кўрсатиш учун хорижий мамлакатлар Адвокатлар, Судялар уюшмалари билан битимлар тузиш.


Хорижий мамлакатлар Адвокатлар, Судялар уюшмалари

йил давомида

Адлия вазирлиги, Судялар уюшмаси, Адвокатлар уюшмаси


1.2.5.

Гендер ривожланишга, жамиятда аёлларнинг ролини оширишга, уларнинг имкониятлари ва қобилиятларини кенгайтиришга кўмаклашиш. Аёлларнинг жамиятдаги роли масалалари бўйича халқаро семинарлар ва симпозиумлар ўтказиш.


БМТнинг Тараққиёт дастури, БМТнинг аҳоли жамғармаси, Германия Техник ҳамкорлик жамияти (GTZ)


1999-2000

йиллар

Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Ишбилармон аёллар уюшмаси, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги


1.3. Иқтисодий соҳада эркинлаштириш

1.3.1

Хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва хусусийлаштирилган корхоналарнинг таркибини ўзгартириш, шу жумладан:

акциялар пакетларини ва корхоналарни стратегик инвесторларга сотиш;

депозит тизими фаолиятини такомиллаштириш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси

Доимо

Давлат мулки қўмитаси, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, Марказий депозитарий


1.3.2

Банкларнинг очиқлигини ва молиявий барқарорлигини таъминлашда молиявий секторни ислоҳ қилиш ва институционал ривожлантириш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги

1999 йил

II ярим йиллик

Марказий банк, Молия вазирлиги, Банклар уюшмаси


1.3.3

Ажратилган кредит линияларини ўзлаштириш ва янги кредит линияларини очиш йўли билан кичик ва ўрта бизнесни, айниқса қишлоқ жойларда ривожлантиришга кўмаклашиш.


Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Германия тараққиёт банки, Япония Эксимбанки, Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси ва бошқа ташкилотлар


доимо

Молия вазирлиги, Марказий банк, "Ўзмиллийбанк", "Асака" банки, бошқа тижорат банклари


1.3.4

Микро кредит бериш тизимини ривожлантириш, кичик тадбиркорликнинг ўсишини рағбатлантириш; жамоат жамғармаси, кредит уюшмалари тузиш ва кичик тижорат банкларни институционал мустаҳкамлаш йўли билан қишлоқ жойларда ижтимоий инфратузилмани ислоҳ қилиш ва ривожлантириш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, БМТнинг Тараққиёт дастури, Халқаро меҳнат ташкилоти, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, бошқа донорлар (АҚШ, Япония, Германия, Дания)


1999 йил

охиригача

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси


1.3.5

Инвестиция лойиҳаларининг техника иқтисодий асослари (ТИА)ни биргаликда маблағ билан таъминлаш имкониятларини биргаликда эксперт жиҳатдан ишлаб чиқиш ва ички бозорда ҳам ва ташқи бозорда ҳам эҳтиёжга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича стратегик инвесторларни жалб қилиш.


Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги, Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси, АҚШ Савдо ва тараққиёт агентлиги


доимо

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, "Ўзинвестлойиҳа" компанияси


1.3.6

Йирик лойиҳаларни техникавий, иқтисодий ва молиявий асослаш юзасидан тадқиқотлар ўтказиш учун қайтарилмайдиган маблағлар сифатида молиявий ресурсларни жалб қилиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш.


АҚШ Савдо ва ривожлантириш агентлиги, Америка хорижда хусусий инвестициялар корпорацияси


доимо

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари ва Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментлари, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Хорижий инвестициялар бўйича Агентлик, "Ўзинвестлойиҳа" компанияси


1.3.7

Қишлоқ хўжалиги сектори корхоналари таркибини ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини тижорат кредитлари билан таъминлаш, суғориш ва дренаж тизимларни яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича янги махсус технологияларни жорий этиш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, ТАСИС


1999 йил

II ярим йиллиги

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари


1.3.8

Ўзбекистоннинг кичик ва ўрта шаҳарларида шаҳар йўловчи транспортини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш доирасида шаҳар транспорти корхоналарини ислоҳ қилиш ва уларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки

1999 йил

II ярим йиллиги

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси, Молия вазирлиги


1.3.9

Уй-жой ва коммунал секторда ислоҳотларни чуқурлаштириш учун молиявий ресурсларни жалб қилиш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки


2000 йил

II ярим йиллиги

2001 йил I ярим

йиллиги


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, шаҳарлар ҳокимликлари


1.3.10

Темир йўл секторида институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш. Операция фаолияти ва бошқариш самарадорлигини ошириш, кўрсатилаётган темир йўл хизматларининг сифатини такомиллаштириш.


Осиё тараққиёт банки, Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Чехия, Германия,, Франция ҳукуматлари


доимо

Вазирлар Маҳкамасининг Коммуникациялар комплекси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Молия вазирлиги


1.3.11

Автомобиль йўллари секторида институционал ислоҳотларни амалга ошириш ва унинг таркибини ўзгартириш, йўл қурилиши ва уларни сақлаш соҳасида рақобат муҳитини яратиш, кўрса-тиладиган ишлар ва хизматлар сифати оширилишини таъминлаш. Йўлларнинг энг устувор участкаларини реконструкция қилиш, йўлларнинг фойдаланиш ҳолатини сақлаш ва ҳаракатланиш хавфсизлиги тизимини яхшилаш, йўллардан фойдаланувчилар маблағларини жалб қилиш ҳисобига ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш.


Осиё тараққиёт банки

доимо

"Ўзавтойўл" давлат концерни

1.3.12

Муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулкка оид бошқа ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида адабиёт ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш ҳақидаги 1886 йилги Берн конвенциясига, ижрочилар, фонограмма ишлаб чиқарувчилар ва радио ва телевидение органлари манфаатларини муҳофаза қилиш бўйича 1961 йилги Рим конвенциясига, Муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги 1952 йилги Бутунжаҳон Женева конвенциясига, Бутунжаҳон савдо ташкилоти доирасида ТРИПСС битимига қўшилиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.


Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти, Бутунжаҳон савдо ташкилоти

1999-2000

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, ФТДҚ, Ташқи ишлар вазирлиги, Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги


2. Жамият маънавиятини янада юксалтириш

2.1

Камолиддин Беҳзоднинг 545 йиллигини, Термиз шаҳрининг 2500 йиллигини, Авесто яратилишининг 2700 йиллигини нишонлашни Бутунжаҳон юбилей саналари рўйхатига киритиш.


ЮНЕСКО

2000-2001

йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Термиз шаҳар ҳокимлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия


2.2.

"Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.


ЮНЕСКО

1999 йил

26 август-

2 сентябрь

Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия


2.3.

Тошкент шаҳрида Халқ ҳунармандчилиги марказини ташкил этиш.


ЮНЕСКО, БМТнинг тараққиёт дастури

1999-2001

йиллар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия


2.4.

Будда маданияти тарихий обидаларини консервациялаш ишларини амалга ошириш ва сайёҳлик инфратузилмани ривожлантириш.


Япония Ҳукумати, ЮНЕСКО

1999-2000

йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


2.5

2000 йилда Тошкент шаҳрида "Жаҳон динлари дунё маданияти учун" шиори остида жаҳон динлари вакиллари учрашувини ўтказишга тайёрлаш.


ЮНЕСКО

2000 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


3. Халқ турмуш даражасининг изчил ва барқарор ўсиши,

аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш

3.1.

Қуйидаги йўллар билан қишлоқда соғлиқни сақлаш бошланғич бўғинлари хизматларини яхшилаш:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Германия тараққиёт банки, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги, ТАСИС




Фарғона, Сирдарё ва Навоий вилоятларида қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП)ни ташкил этиш, ҚВПлар учун кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш;


Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фарғона, Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари


Фарғона вилоятида маблағ билан таъминлашнинг янги механизмини эксперимент синовидан ўтказиб тасдиқлаш доирасида соғлиқни сақлашда маблағ билан таъминлаш ва бошқариш тизими самарадорлигини ошириш;


1999 йил

охиригача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги


"Саломатлик" лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга оширишга тайёрланиш;

Қорақалпоғистон Республикасидаги оналик ва болалик клиникаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки


Япония Ҳукумати, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги

2002-2003

йиллар


2000 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.2.

"2020 йилгача Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантириш бош режаси"ни ишлаб чиқиш.


Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги

2000 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

3.3.

Республика нейрохирургия марказини ташкил этиш ва жиҳозлаш.


Япония Эксимбанки

2000-2001

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.4.

Санитария-тозалаш секторига маблағларни аста-секин камайтириш мақсадида қаттиқ чиқиндиларни йиғиш ва ахлатхоналардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш ва ушбу сектор корхоналарини ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтказиш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки

2003 йил охиригача

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги

3.5.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва Орол денгизи ҳавзасидаги экологик танглик оқибатларини бартараф этиш, шу жумладан барқарор ривожланиш концепциясини амалга ошириш, экология муаммоларини юмшатиш, Орол денгизи ҳавзаси потенциалини ривожлантиришга кўмаклашиш, минтақа аҳолисини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш бўйича дастурларни рўёбга чиқариш доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси, Германия тараққиёт банки, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури, БМТ аҳоли жамғармаси, Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси, Франция Ҳукумати

Доимо

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қора-қалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Коммунал хизмат кўрса-тиш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Бошгидромет" бошқармаси, Барқарор ривожланиш миллий комиссияси, Оролни қутқа-риш Халқаро жамғармаси

3.6.

Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, дренаж тизимларини яхшилаш ва сайёҳлик инфратузилмасини яхшилаш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Франция Ҳукумати

1999 йил охиригача

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари ҳокимликлари

3.7.

Барқарор ва экологик тоза ишлаб чиқаришлар дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш Миллий марказини ташкил этиш.


БМТ саноатни ривожлантириш ташкилоти

1999 йил -

2000 йил

I ярми

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

4. Малакали кадрлар тайёрлаш

4.1.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурларни рўёбга чиқариш, шу жумладан молиявий ва техникавий кўмаклашишни қуйидагиларга жалб қилган ҳолда:

- умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётлари нашр этиш тизимини такомиллаштириш;  мактаб ўқув адабиётларини чиқариш бўйича нашриётлар матбаа базасини мустаҳкамлаш;

- ўқув дастурлари ва дарсликларни ишлаб чиқиш соҳасидаги ходимлар салоҳиятини ошириш;

Осиё тараққиёт банки

Доимо

Халқ таълими вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзмиллийбанк", Молия вазирлиги


- дарсликлар мазмунини ва ўқув материалларидан фойдаланишни, дарсликларни нашр этиш сифати ва самарадорлигини яхшилаш; зарур дарсликлар ва ўқув материаллари (револьвер жамғарма) етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш; дарсликларнинг узоқ вақт фойдаланилишини таъминлаш;


2003 йил

охиригача

Халқ таълими вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзмиллийбанк", Молия вазирлиги


- халқаро стандартларга мувофиқ ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш, таълим соҳасида янгича ёндашувлар жорий этиш, умумтаълим мактаблари ўқитувчи-ларининг малакасини ошириш, ўқитилаётган дастурларни янгилаш;

Осиё тараққиёт банки

Доимо,

1999 йил

III чорак

Халқ таълими вазирлиги


- касб-ҳунар ва техника ўқув юртлари (академик лицейлар ва коллежлар)ни жиҳозлаш, шу жумладан ўқув асбоб-ускуналарини ва материаллар (компьютерлар, дастурий таъминот, лаборатория асбоб-ускуналари, таълим материаллари)ни маблағ билан таъминлаш, ўрта махсус касб-ҳунар таълимини бошқариш самарадорлигини ва сифатини такомиллаштириш, шу жумладан дастурларни қайта кўриб чиқиш ва ривожлантириш, янада мукаммал дарсликларни нашр этиш, замонавий шароитларга мансуб предметларни жадал ривожлантириш.


Осиё тараққиёт банки, Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси, Германия техникавий ҳамкорлик жамияти, ТАСИС

Доимо,

1999 йил

сентябрь

охиригача

ишлаб чиқиш


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги

4.2.

Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш, янги қўшма нодавлат ўқув юртларини, шу жумладан Ўзбекистон-Америка университетини ташкил этиш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки,Халқаро молия корпорацияси, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги

2000 йил

II ярми

2001 йил

I ярми

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Умид" жамғармаси

4.3.

Европа минтақаси давлатларидаги ўқув курслари, олий таълим тўғрисидаги дипломлар ва илмий даражаларни тан олиш тўғрисидаги конвенцияларга қўшилиши.


ЮНЕСКО

1999-2000

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси

5. Иқтисодиётда таркибий ўзгартиришлар

5.1

Экспортга йўналтирилган корхоналарни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш.


БМТ Тараққиёт дастури, БМТ саноатни ривожлантириш ташкилоти


2000-2003

йиллар

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Хорижий инвестициялар бўйича Агентлик


5.2

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурслари, ирригация ва дренаж тизимларини бошқариш тизимини ривожлантириш.

Тупроқнинг ботқоқланиши ва шўрланиши, шунингдек Амударё дельтасида сувнинг ортиқча ишлатилиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун зарур базавий инфратузилмани яратиш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Франция Ҳукумати


2000 йил

охиригача


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


5.3

Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида машина билан суғориш тизимини тиклаш лойиҳасининг асосий қоидаларини ишлаб чиқиш.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки

1999 йил

II ярми

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


5.4

Дончиликни ривожлантириш, дон маҳсулотлари етиштиришнинг барқарор ўсишини таъминлаш.

Осиё тараққиёт банки, Германия техникавий ҳамкорлик жамияти

Доимо

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



Дончилик хўжаликларини қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва тизимини такомиллаштириш, элита навли уруғлар етиштириш бўйича янги махсус технологияларни жорий этиш.



1999 йил

IV чораги


6. Жамиятда барқарорлик, тинчлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни,

мамлакат сарҳадлари дахлсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш

6.1.

2000 йилда ҳамкорликнинг якка тартибдаги дастурини келишиш ва имзолаш.


НАТО

1999 йил

ноябрь-декабрь

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби, Ички ишлар вазирлиги


6.2.

Халқаро ҳарбий таълим ва ўқитиш (IMET) дастурида Ўзбекистоннинг иштироки кўламларини кенгайтириш.


АҚШ

Йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


6.3.

Икки томонлама алоқаларни, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш.


АҚШ, Франция, ГФР, Исроил, Буюк Британия

Йил давомида

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби, Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


6.4.

"Марказий Осиё батальони 99" машқларига тайёргарлик кўриш.


АҚШ

1999 йил май

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби, Ташқи ишлар вазирлиги


6.5.

Қуролсизланиш ва халқаро хавфсизлик, қурол-яроғларнинг экспорт қилинишини назорат қилиш халқаро режимларида қатнашиш масалалари бўйича Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан кўп томонлама ҳамкорлигини чуқурлаштириш.


БМТнинг қуролсизланиш бўйича конференцияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Евроатлантика шериклик кенгаши, Ядро синовларини умумий равишда тақиқлаш шартномаси ташкилоти, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти


Доимо

Ташқи ишлар вазирлиги, ТИАВ, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси


6.6

Ўзбекистоннинг БМТда Террорчилик фаолиятининг олдини олиш ва халқаро терроризмга қарши кураш функционал комиссиясини ташкил этиш бўйича ташаббусини кўтариш.


БМТ

йил мобайнида

Ташқи ишлар вазирлиги

6.7

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Европа хавфсизлиги юзасидан Хартияси лойиҳасига Ташкилот кўрсаткичларининг барча кўлами бўйича Ўзбекистон Республикасининг таклифларини киритиш.


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти

1999 йил

октябрь

Ташқи ишлар вазирлиги

            
































Время: 0.2400
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск