Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1996 й. 88-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1996 й.

N 88



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИДА ВАЛЮТА

ВА ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ БОШ БОШҚАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта, экспорт-импорт ҳамда бошқа ташқи иқтисодий операцияларини назорат қилишни кучайтириш, маҳсулотларни экспорт қилишдан валюта тушумларининг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш, тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзларини қисқартириш, шунингдек импорт қилувчи корхоналарнинг валюта маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибида Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармаси 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.

Давлат солиқ органлари ходимлари сони 106 нафарга, шу жумладан марказий аппарат ходимлари - 20 нафарга кўпайтирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат солиқ органларининг қўшимча ходимларини таъминлаш учун бюджетдан маблағ ажратсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Бош бошқарма бошлиғи ва бошқармалар бошлиқлари Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадилар. Ҳудудий бўлимлар бошлиқлари минтақавий солиқ бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадилар.


3. Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармаси тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг янги ташкил этилаётган бўлинмаларини ҳисобга олган ҳолда зарур бинолар, хизмат хоналари билан таъминласинлар ва қўшимча майдон ажратсинлар.


5. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва ваколатли банклар солиқ органларининг тегишли бўлинмаларини зарур ахборот билан таъминласинлар.


6. Давлат солиқ қўмитаси бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида Низомга ўзгартиришлар ҳамда қўшимчаларни тайёрласин ва киритсин.

Адлия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ҳужжатларига ҳамда қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 11 мартдаги

88-сон карорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Валюта ва экспорт-импорт операцияларини

назорат қилиш Бош бошқармасининг

ТУЗИЛМАСИ







Бош бошқарма бошлиғи


















































Экспорт операцияларини назорат қилиш бошқармаси




Экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш бошқармаси



Статистика ҳамда валюта ва экспорт-импорт операциялари бажарилишини таҳлил қилиш бошқармаси
























































Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларидаги валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш бўлимлари






































































Қорақалпоғистон Республикаси





Андижон вилояти




Бухоро вилояти


































































Жиззах вилояти






Қашқадарё вилояти





Навоий вилояти

































































Наманган вилояти





Самарқанд вилояти




Сурхондарё вилояти

































































Сирдарё вилояти






Тошкент вилояти




Фарғона вилояти

































































Хоразм вилояти










Тошкент шаҳри ва туманлар давлат солиқ инспекциялари





























(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 10-модда)






























Время: 0.2108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск