ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.1999 й. 300-сон "Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом" автомобиль йўлида йўл ишларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.06.1999 й.
N 300
"ТОШКЕНТ-АНДИЖОН-ЎШ-ИРКЕШТОМ"
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИДА ЙЎЛ ИШЛАРИНИ
ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-
ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Трансосиё магистрал автомобиль йўлини ўз вақтида фойдаланишга топшириш ва йўл-кўприк ишлари сифатли бажарилишини ҳамда ўта мустаҳкам конструкциялар ва материаллар тайёрланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзавтойўл" давлат концерни ташкилотлари ва корхоналари "Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом" автомобиль йўлида ишларни бажариш ҳамда "Қамчиқ" ва "Резак" довон участкаларида тоннеллар қурилиши учун олиб келинаётган техника, асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун, шу жумладан мурувват ва техника ёрдами доирасида текин етказиб берилаётган техника, асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар учун бож тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
2. "Ўзавтойўл" давлат концерни техника, асбоб-ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмларнинг юқорида кўрсатилган турларидан самарали фойдаланилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов