Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.1998 й. 525-сон "1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.1998 й.

N 525



1999-2000 ЙИЛЛАРДА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ВА ДАВЛАТ МУЛКИНИ СОТИШДАН ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИГА МАБЛАҒЛАР ТУШИШИНИ

КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Хусусийлаштириш кўламларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш, қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш  мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 6 августдаги ф-880-сон фармойиши билан ташкил этилган Ҳукумат комиссияси томонидан тақдим этилган:

Хусусийлаштириладиган корхоналарни ва давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари акцияларини сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

1999-2000 йилларда давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.



2. Маълумот ва амал қилиш учун қабул қилинсинки, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ тақсимланади.


3. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси  Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар, концернлар, компаниялар, корпорациялар ва уюшмаларнинг 1999-2000 йилларда давлат тасарруфидан чиқариладиган корхоналарнинг акцияларини сотишдан тушумлар прогнозлари бўйича таклифларига 3-иловага мувофиқ ҳамда давлатга тегишли акциялар улуши бўйича дивидендлар прогнозлари бўйича таклифларига 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан кутилаётган пул маблағлари тушуми прогнози тўғрисидаги  таклифларига 5-иловага мувофиқ розилик берилсин.


4. 1999-2000 йилларда қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини такомиллаштириш, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар 6-иловага мувофиқ маъқуллансин.


5. Белгилансинки, янги хусусийлаштирилаётган корхоналар мол-мулкини баҳолаш қиймати халқаро стандартлар талабларини ва шаклланаётган бозор нархларини  ҳисобга олган ҳолда миллий валютада, уни баҳолаш пайтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича эркин алмаштириладиган валютада қайд қилган ҳолда белгиланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7 ва 8-иловаларга мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен, Вазирлар Маҳкамасининг  тармоқ комплекслари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси  Молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                          И. Каримов



*) 2 - 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 17 декабрдаги

525-сонли қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарори 13-бандининг учинчи хатбоши.


2. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси (”Ўздавпахтасаноатсотиш”) фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 1992 йил 10 ноябрдаги 517-сон қарори 12-бандининг иккинчи хатбоши.


3. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси (”Ўзбекенгилсаноат”) бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1992 йил 28 ноябрдаги 558-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбоши.


4. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорининг 2-банди.


5. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзбекистон автомобиль транспорти (”Ўзавтотранс”) давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари” тўғрисида 1993 йил 12 январдаги 21-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбоши.


6. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзбекмебель” Ўзбекистон давлат-акционерлик бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида” 1993 йил 25 январдаги 47-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбоши.


7. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш (”Ўзавтойўл”) давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида” 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбоши.


8. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси (”Ўзбектрансқурилиш”) фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 1993 йил 8 февралдаги 65-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбоши.


9. Вазирлар Маҳкамасининг ”Ўзбекистон фармацевтика (”Ўзфармсаноат”) давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида” 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши.


10. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўздонмаҳсулот” давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида” 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбоши.


11. Вазирлар Маҳкамасининг ”Ўзбалиқ” давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш тўғрисида” 1994 йил 18 августдаги 427-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбоши.


12. Вазирлар  Маҳкамасининг ”В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида” 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбоши.


13. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1996 йил 7 августдаги 274-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши.


14. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Тошкент трактор заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасини акциялаштириш тўғрисида” 1996 йил 19 сентябрдаги 327-сон қарорининг 7-банди.


15. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1997 йил 24 декабрдаги 561-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши.


16. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзбекистон Республикаси  Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида” 1998 йил 27 мартдаги 133-сон қарорига 3-илованинг 5, 24, 25, 28-бандлари.


17. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг” холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида” 1996 йил 31 январдаги 45-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбоши.


18. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорига 6-илованинг 8-бўлими.


19. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Сабзавот ва мевалардан болалар таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида” 1997 йил 7 январдаги 4-сон қарорига 1-илова.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 17 декабрдаги

525-сонли қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг ”Озиқовқат- саноат” қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида” 1994 йил 26 сентябрдаги 483-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги ”шунингдек, ушбу акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартнома асосида унга берсин” сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзавтосаноат” Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида” 1994 йил 17 мартдаги 143-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги ”шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин” сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзэлтехсаноат” Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида” 1994 йил 17 мартдаги 144-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги ”шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин” сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси (”Ўзмашсаноат”)ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида” 1994 йил 19 мартдаги 147-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги ”шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин” сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ўзбекистон кимё саноати корхоналари (”Ўзкимёсаноат”) уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари  тўғрисида” 1994 йил 19 мартдаги 149-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги ”шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин” сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Ёғмойтамакисаноат” ёғ-мой ва тамаки саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида” 1994 йил 26 сентябрдаги 482-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги ”шунингдек, ушбу акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартнома асосида унга берсин” сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар  Маҳкамасининг ”Сабзавот ва мевалардан болалар таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида” 1997 йил 7 январдаги 4-сон қарорининг 1-бандидаги ”1-иловага мувофиқ устав жамғармаси тузилмаси бўлган” сўзлари чиқариб ташлансин.


2-илова тегишли равишда 1-илова деб ҳисоблансин.






































Время: 0.2152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск