Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Хусусийлаштириладиган корхоналарни ва давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари акцияларини сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.12.1998 й. 525-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 17 декабрдаги

525-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хусусийлаштириладиган корхоналарни ва давлат

мулки негизида ташкил этилган акциядорлик

жамиятлари акцияларини сотиш бўйича

давлат тендер комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. 


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган давлат корхоналарини ва давлатга тегишли акциялар пакетларини хорижий инвесторларга - Ўзбекистон Республикаси  норезидентларига сотиш бўйича тендер савдолари ўтказиш давлат тендер комиссияси (бундан кейин - Комиссия)нинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.


3. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган  қарорлари давлат бошқарув ва маҳаллий ҳокимият органлари,  мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

корхоналарни ва акцияларнинг давлат пакетларини сотиб олишга хорижий талабгорларнинг энг фойдали таклифларини танлаб олиш;

тендерлар қатнашчилари учун ошкоралик, холис баҳолаш ва ягона талаблар асосида тенг рақобат шароитлари яратиш;

тендер объектларини сотиш масалалари бўйича ваколатли давлат органларининг, хусусийлаштириладиган корхоналар раҳбарларининг, юридик шахслар бирлашмалари, эмитентлар, банклар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш. 



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ишлари тартибини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

корхоналар мулкини баҳолаш, келгусида корхонани тендер асосида хорижий инвесторларга сотиш мажбуриятларини инвестиция банкларига юклаган ҳолда хусусийлаштириш усулларини ишлаб чиқиш учун халқаро нуфузга эга бўлган хорижий баҳолаш компанияларини ва инвестиция банкларини тендер асосида жалб этиш;

акцияларни хорижий инвесторларга сотиш бўйича халқаро тендерлар ташкил қилиш учун идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

тендер ҳужжатларини, тендер объектларининг сотилиш баҳосини, тендер объектларини сотишга жалб этиладиган инвестиция банкларини танлаш шартлари ва мезонларини, улар учун белгиланадиган мукофотлар миқдорини тасдиқлаш;

давлат бошқарув органларидан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларидан, юридик шахслар ва хусусийлаштириладиган корхоналар бирлашмаларидан ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур ахборотларни олиш.


6. Комиссия қуйидагиларга мажбурдир:

Ўзбекистон Республикаси  Ҳукуматининг тендер объектларини сотишни ташкил қилишга доир қарорларини бажариш;

ҳар бир корхона бўйича алоҳида ишлаб чиқиладиган тендер ҳужжатларининг ўз вақтида тарқатилишини назорат қилиш; 

тендер савдолари якунларига кўра Комиссия қарорларининг бажарилиши устидан мониторингни амалга ошириш.



IV. КОМИССИЯ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Тендер, шу жумладан инвестиция савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг  "Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига 3-иловада белгиланган тартибда амалга оширилади.


8. Комиссия мажлислари заруратга қараб вақти-вақти билан, аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирокида ўтказилади. Комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Комиссия қарорлари овооз беришда қатнашган Комиссия аъзолари имзолайдиган ва унинг раиси ёки ўринбосари тасдиқлайдиган мажлис баёни билан расмийлаштирилади. Комиссия аъзолари мажлис баёнини имзолаш чоғида ўзининг алоҳида фикрини билдиришга ҳақлидирлар.


9. Тендер объектини унинг ғолибларига бериш Комиссиянинг тегишли қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси  Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Комиссиянинг тендер савдоларини ўтказишни амалда ташкил этишни (тушадиган таклифларни баҳолашни, реклама ишларини ташкил қилишни, тендер ва Комиссия ҳужжатларини расмийлаштиришни) амалга оширувчи ишчи органи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси  Давлат мулки қўмитаси Комиссия ишларини юритади, тендер таклифларини жўнатади, тўплайди ҳамда қонунчилик ва ушбу Низом асосида ишлайди.


11. Тендер объектини сотишга хорижий баҳолаш компанияси ёки инвестиция банки жалб этилган тақдирда Комиссия ўзи билан Якка тартибда хусусийлаштириш бюроси ўртасида (тендер танлови якунларига кўра) тузиладиган шартномани кўриб чиқади, унинг мазмуни қуйидагилардан иборат бўлади:

техник топшириқ;

мукофотлаш суммаси;

томонларнинг мажбуриятлари ва шартноманинг амалда бўлишини тўхтатиш шартлари.

Шартнома уни Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари тасдиқлагандан кейин кучга киради.


12. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборот баҳолаш тартиботларига расман дахлдор бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Комиссия аъзолари ушбу ахборотни ошкора қилганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.


13. Комиссиянинг тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек тендер асосида хорижий баҳолаш компанияларини ва инвестиция банкларини танлаш ҳамда уларга мукофотлар тўлаш бўйича харажатлари:

Жаҳон банкининг институционал қайта ўзгартиришларни амалга оширишга берган қарзлари бўйича;

давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан (шу жумладан тендер объектларини сотишдан) тушадиган маблағлар ҳисобидан тўланади. 

























Время: 0.1572
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск