Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.1998 й. 536-сон "Халқаро тинчлик маданияти йилига тайёргарлик кўриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.1998 й.

N 536




ХАЛҚАРО ТИНЧЛИК МАДАНИЯТИ

ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ТЎҒРИСИДА


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2000 йилни Халқаро тинчлик маданияти йили деб эълон қилганлигини ҳамда ЮНЕСКО Ижроия кенгаши ўзининг 1998 йил 6 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 155-сессияси якунловчи мажлисида "Тинчлик маданияти ва ЮНЕСКОнинг аъзо давлатлардаги фаолияти" Декларациясини қабул қилганлигини эътиборга олиб, шунингдек Халқаро тинчлик маданияти йилини Тошкент Декларацияси руҳида нишонлаш юзасидан ўтказиладиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

а) бир ой муддатда Халқаро тинчлик маданияти йилига бағишланган 1999 йилги тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда жаҳондаги динларнинг энг нуфузли вакиллари иштирокида "Динлар мулоқоти" конференциясини ўтказишни назарда тутсин;

б) қуйидагиларга йўналтирилган тадбирларни ўз ичига олувчи 2000 йилги "Тинчлик маданияти" миллий дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни рағбатлантириш;

таълимни, кадрлар тайёрлашни ҳамда тинчлик ва зўравонлик қилмаслик руҳидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш;

барқарор ижтимоий ривожланишни, ҳамма учун ижтимоий адолатни таъминлаш;

республикада амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш;

эркаклар ва аёллар тенглигини таъминлаш;

коммуникацияларни ҳамда билимлар ва ахборотларнинг эркин оммалаштирилишини ва улардан биргаликда фойдаланишни қўллаб-қувватлаш;

барча халқлар ва маданиятлар ўртасидаги ўзаро бир-бирини тушунишга, сабр-бардошлиликка ва бирдамликка кўмаклашиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ҳ.С. Караматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов





























Время: 0.2042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск